Tarix (qiziq va kerakli ma'lumotlar)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


"Ilimning sifati uch vajhadandir: 1) yo bir pesha bila bog'langan ilm; 2) ilm bilan bog'liq pesha(hunar); 3) xayr va dalolatga taalluqli odat. Kaykovus "Qobusnoma" asaridan

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Sara Xabarlar - Tezkor Yangiliklar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Чингизхон дунёдаги энг биринчи паспорт тизимини жорий қилган ҳукумдор хисобланар экан

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE


Греклар Амазонка аёл жангчиларни, Эорпата дейишган экан. Буни Геродот ёзган. Эор (эр), Пата(ўлдирмоқ) сўзини англатган экан.

Биз бизнинг Туркий тилда. Эр опати, яьни офати, эркаклани қирувчи аёллар дегани.


ҚӮҚОН ХОНЛИГИ СИЁСИЙ ВА ҲАРБИЙ ҲАЁТИДА ТОҒЛИ ТОЖИКЛАРНИНГ ӮРНИ
Олимхон даврида Қӯқон хонлигининг сиёсий аҳамияти ошади. У тоғли тожиклар: қаротегинликлар, шуғнонликлар, бадахшонликлар, эронликлар ва бошқалардан иборат ёлланма аскар қӯшинлари тузади. Бу қӯшин ҳокимиятни марказлаштириш учун курашда унинг суянчи, таянчи бӯлиб у тузган катта қӯшиннинг ядроси бӯлиб қолади.
Қӯқон хонлигининг армиясида тожик сарбозлари кўпчиликни ташкил ъэтиб, улар ӯз навбатида бир неча қисмларга бӯлинган. Чунончи, унинг бир қисми- хоннинг шахсий сипоҳийлари бӯлиб, саройда қоровуллик вазифасини бажарар эди. Улар ӯртача 2000 кишидан кам бӯлмай, анча мерган бӯлиб, жанговарликлари учун “гала ботирлар” ёки хон гвардияси, деб ном олганлар. Бундан ташқари Олимхон тоғли тожикларга нисбатан махсус этибор қаратар, улардан иборат икки янги ҳарбий қӯшин тузган эди: биринчиси 3700 нафардан иборат қаротегинликдан ва иккинчиси 2200 нафар дарвозликлар, бадахшонликлар, шуғнонликлар, рушонликлардан иборат эди. Мазкур ҳарбий қӯшин хон хазинаси ҳисобидан маош, кийим бош, яроқ билан таъминланган. Тарихий манбаларда улар “мирбача”, “бекбача” номи билан тилга олиниб уларга нисбатан “тожик” этноними ишлатилган.
Қӯқон хонларининг тоғли тожикларга бӯлган этиборининг яна бир сабаби улар ҳамиша қипчоқлардан ташвишда турганлар. Қипчоқлар, гарчи ӯзларини ӯзбек қавмларидан деб ҳисобласаларда, доимо қирғизлар билан яқин туриб, кӯчманчи ҳолда яшаганлар. Қипчоқларнинг асосий қисми Фарғона водийсининг Шахрихон, Балиқчи, Қора дарё билан Норин дарёси оралиғидаги жойларда яшар эдилар. Уларнинг хавфидан қутилиш учун Қӯқон хонлари мунтазам қӯшинларини маҳаллий гурухлар билан боғлиқ бӯлмаган тоғли тожиклардан ва Ӯрта Шарқдан чиққан сипоҳийлардан тузарди. Улар сарой гвардиясининг асосий қисмини ташкил этарди. Маълумотларга кӯра, 1800 йилларда хоннинг 10 мингга яқин суворийлар полки бӯлган. Бундан ташқари хонларнинг тоғли тожикларга бӯлган этиборининг ошиши ҳарбий қӯшин бошлиқлари мазкур соҳада ӯзига хос талиму тарбия ва тажрибага эга эмас эдилар. Бу даврда нафақат хонлик ҳудуди, балки Ӯрта Осиё давлатлари ҳудудида ҳарбий бирор бир ҳарбий талим марказлари мавжуд бӯлмаган.
Қӯқон хонлигининг XIX аср биринчи ярми сиёсий ва ҳарбий ҳаётида муҳим ӯринни эгаллаган шахслардан бири тоғли тожикларга мансуб Ражабқушбеги ҳисобланади.  Қӯқон хонлигига оид манбаларда Ражабқушбеги фаолияти ва унинг хонлик мавқесини оширишдаги хизматлари ҳақида тӯлиқ маълумот берган.

Тожикистон. Хўжанд давлат университети.
Жамолиддин Абдукаримов

Manba


Инсоннинг турган битгани айёрликдан иборат, у нафақат бошқалар олдида, балки ўзи олдида ҳам тўлиқ ёлғончилик, иккиюзламачилик қиладиган мавжудотдир. У ўзи ҳақида ҳақиқатни умуман эшитишни хоҳламайди, бошқаларга хам хақиқатни айтишдан қочади. Ва бу мойилликлар, ақл ва адолатга зид равишда, унинг қалбида чуқур илдиз отган.

Блез Паскаль
математик, механик, физик, ёзувчи, файласуф ва илоҳиётшунос


"Улар ўқий олмайдилар!"
Македониялик Александрнинг устози Аристотель ўз асарларини нашр эта бошлаганида, Александр унга танбеҳ беради - "плебейлар(оддий халқ) га билим берманг! "
Аристотель унга шундай жавоб беради: "улар барибир ўқишни билмайдилар!"


Спарталик давлат арбоби, ислоҳотчи, файласуф, саркарда Ликург Лакония(Спарта) ликларга, қочаётган душманларга қувиб, етиб олишни тақиқлаб, у шундай деди: "Қочаётган душманларни ўлдирманг, шунда улар қолишдан кўра югуриб қочиш фойдалироқ деб ўйлашади."


Хоразм маликаси Хонсултон. 1190йилларда туғилган. 1210йилда Қораҳитой Усмонга Самарқанд ҳокимига турмушга чиққан. 1220йиллар Жўлчихон ошиқи беқарор бўлиб уйланган. Жўлчихондан уч ўғил кўрди. Берке, Беркечар ва Бўри номли. 1227й, Жўлчихон йўлбарс овлаб юрганда. Ёлланма қотиллар тиғидан ўлди. Хонсултоннинг кейинги тақдири номалум. Ботухон ўгай укаларини Астрахан томонларга олиб бориб тарбиялаб олган. Хонсултоннинг ўғли Беркахон эса тахт соҳиби бўлди ва биринчи бўлиб Исломни қабул қилди!


ЛЎЛИЛАРНИНГ АНЪАНА ВА УРФ - ОДАТЛАРИ
«Боши боғлоғлиқ»
Лўлилар орасида кенг тарқалган тушунчалардан бири бу «боши боғлоқлиқ» иборасидир. Бу ибора мазкур қавмга мансуб аёл ёки қизларнинг тизза бўйи ёки ундан қуйи келадиган либослар кийишини англатади. Агар лўли аёллар кийган либослар тиззагача бўлса, улар ҳали турмуш қурмаган, борди-ю тиззадан қуйи ва оёғида пойабзали бўлса, демак, улар «эгалланган» ҳисобланишади. Шунинг учун ҳам кўпчилик турмуш қурган лўли аёллар миллий либос - этаги узун кўйлак кийишади.
Кўчманчилар
Бугунги кунга келиб, лўли қавмининг 1 фоизигина кўчманчилар ҳисобланишади ва улар бир жойда ўтроқлашмай, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришади.
Орият рамзи
Лўлиларнинг сочларини қисқартириб юриши қавм ориятига тўғри келмайди. Бу ҳол бутун лўли қавмига нисбатан шармандалик саналади. Борди-ю бирор бир лўли йигит ё эркак сочини қисқартирса, шу оннинг ўзида қавмдан ажратилиб, бадарға қилинади. Шу боис деярли аксарият лўлилар сочларини ўстириб юришади.
Қавмда учрамаган касаллик
Шу пайтгача тиббиётда лўлиларнинг мохов касаллиги билан хасталангани кузатилмаган. Бу ҳол ушбу халқ мохов бўлмаган деган тушунчани келтириб чиқарган.
Таржимасиз томоша
Лўлилар ҳиндлар муомаласида мавжуд кўпгина содда ибораларни тушуна олишади. Шунинг учун ҳинд кинофильмларини таржимасиз томоша қилишлари ҳам мумкин.
Ғайриихтиёрий танланган касблар
Лўлиларда ғайриихтиёрий танланган касблар мавжуд. Мазкур касбда фаолият юритаётган баъзи лўлилар ўз қавмларидан ҳайдалмасликлари учун ҳам бу сирни яширишга ҳаракат қилишади. Шунинг учун фабрика ё заводларда ишлаётган, кўча-кўйни супириб-сидираётган лўлиларга дуч келсангиз, ҳайрон бўлманг.
Миллий таом
Ҳар бир халқнинг ўз севимли таомлари бўлгани сингари лўли қавмида ҳам бу одат сақланиб олган. Қадим замонлардан буён ўрмон ё унинг атрофида яшаб келган лўлилар асосан, овчилик билан шуғулланиб, ўз ўлжаларини пишириб ейишган: қуён, қобон ва ҳоказо. Бироқ ушбу халқнинг миллий таоми севиб истеъмол қилинадиган қовурилган ёки димланган типратикан гўштидир.
Романо рат
Аждодларидан бири лўли бўлган (ўтмишда яшаб ўтган бирор қавм-қариндоши) авлод «романо рат» деб юритилган. Бу «унвон» ихтиёрий тарзда лўлилик номини олиш ҳуқуқини беради. Лўлилар тилидан ўзлашган сўз
Рус жаргонидаги «лавэ» сўзи айнан лўлилар сўзлашадиган тилдан ўзлашиб («ловэ»), «пул» маъносини англатади.
Ягона фарзанд
Бир қулоғида сирға таққан лўли ўз оиласида якка-ю ягона фарзанд эканлигини англатади.
МЎМИНБЕК тайёрлади.


«Дадам қамоқдан қайтганида хурсанд бўлардик. Лекин ўзларининг хурсанд бўлганини ҳеч кўрганимиз йўқ. Тишлари жуда хунук синганди. Онамнинг айтишларича, тергов пайтида қийноқ қўлланганда атайлаб шундай синдирилган. Ҳар замонда онамга йиғлаганларини, «Мийлиқ» деб аллаким ҳақида гапирганларини эшитардик. Кейинчалик билсам, Сталиннинг ҳатто номини тилга олишга қўрққан, уни Мўйлаб деб атаган экан...»

Саодат Абдураҳмонова суҳбатлашди.


Худди шу иш ортида қамоққа олинган Ҳосил Восилнинг Москвага ёзган аризаси сақланиб қолган. «Бу қандай ноинсонийликки, турмада ётган инсонларга ҳатто нон бермасалар. Бизга берилаётган сасиган, эскирган нонлар ахлатхонадан териб олиб келинган. 6 ойдан бери сўроққа чақирилмадим. Айбимни айтинглар ёки мени ҳозироқ отиб ташланглар. Розиман, розиман, розиман», деб ёзади у хатида.

Бутирка қамоқхонасида камералар тўлиб кетгани боис йўлакларда темир ўрнатилиб, қафаслар тайёрланган. Таниқли муаллим Собир Қодирий ҳам шундай қафасда сақланар, қафаснинг кичиклигидан доимий эгилиб туришга мажбур бўларди. Қодирий ёзда қамоққа олингани учун кийимлари юпун, пойабзали титилиб кетган эди. Тизза бўйи қорда ҳам шу ҳолида уни терговга судрашарди.

1929 йилнинг 5 ноябрь куни орасида Мунавварқори Абдурашидхонов бўлган 18 киши бир кунда қамоққа олинди. Бу ҳаракат тарихда «Миллий иттиҳод иши» номи билан кирди. Бунда жами 84 нафар Туркистоннинг энг кўзга кўринган намояндалари маҳв этилди.

Мунавварқори Абдурашидхонов қамоқхонада

Қамоқдан чиққач, Мунавварқори Самарқандда Гўри Амир мақбарасида қоровул бўлиб ишга кириш учун келади. Кейинчалик ҳам у қўлқоп тикиб, шундан келадиган пулга зўрға тирикчилик қилади. Бу советларнинг бошқаларга дарс бўлсин, биз шундай буюк одамларни ҳам абгор аҳволга сола оламиз, деган мақсадда амалга оширган иши эди.

Советлар бир кун ҳам Туркистон зиёлиларига ишонган, улар билан ҳамкорлик қилган эмас. Буни 1919 йилдаёқ, ҳали Бухоро босиб олинмай туриб баъзи бухоролик халқ етакчиларига жиноий иш очиб қўйилганидан билиш мумкин. Шўролар улардан фақатгина восита сифатида фойдаланган эди холос.

Машъум 4 октябр

– 1938 йилнинг 28 март куни Сталин, Молотов, Кагонович, Ворошиловлар раҳбарлигида Ўзбекистондаги сиёсий элитадан 165 кишини қатағон қилиш ҳақидаги рўйхатга қўл қўйилади. Мана шу рўйхат асосида 4-7 октябр кунидаги фожиалар рўй берди.

155 киши отувга, 10 киши меҳнат тузатиш лагерига ҳукм қилинади. Худойберган Девонов, Чўлпон, Фитрат, Отажон Ҳошим, Адулла Қодирий, Анқобой, Акбар Исломов, Исроил Ортиқовлар 4 октябр куни отиб ташланди. 5 октбяр куни эса аллақачон отиб ташланган инсонлар гўёки «суд қилинади».

4 октябр қирғини амалга оширилган ҳудуд – «Алвастикўприк». Тошкент, Шаҳидлар хиёбони.
4 октябр куни шунчалар кўп одам отиладики, Абдулҳамид Чўлпонга келганда ҳатто ўқлар тугайди, отувчиларнинг ўзи ҳам чарчаб қолади. Чўлпонга сени эртага отамиз деганида, у: «Бу инсонлар йўқ дунёда бир нафас ҳам яшашни истамайман, мени ҳозир отасизлар», деб туриб олгани учун унинг бошини болта билан чопиб ўлдиришади...

Кафансиз кўмилганлар

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳозирги Қатағон қурбонлари хотира музейи ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган чоғда машиналардан бири йўлида қотиб қолади. Ковланаётган чуқурга қаралса, юзлаб одамларнинг суяклари. Бу хабарни эшитган яқин-атрофдаги Оқил ота қабристони қоровули бу ерда 1938 йил қатағон қурбонлари ётганини айтади. Атрофдаги аҳоли ўқ овозини эшитмаслиги учун мотор ёқиб қўйиб, оқшомдан тонгга қадар маҳбуслар отилган ва барчаси битта чуқурга кўмилган. Уларга на жаноза, на бир энлик кафан насиб қилганди.

Қатағон қурбонлари хотирасига аталган ёдгорлик

Кейинчалик суяклар Оқил ота қабристонига ташилиб, битта умумий қабрга кўмилади.

«Қора қарға»

– Зиёлилар дастлаб иш жойида қўлига кишан солиб олиб кетилган. Кейинчалик эса қўлида қуроли борларнинг ўзини отишга ҳаракатлари кузатила бошланди ва тунда махфий тарзда уйдан олиб кетиладиган бўлди.

Кейинчалик қўлга олиш махфий тарзда амалга оширила бошланди. Махсус кузатувчи уйнинг чизмасини чизиб кетарди, ҳарбийлар шу чизма орқали уйга кириб келган. Тун аввалида келган ҳарбийлар тонгга қадар тинтув ўтказган. Борики қийматли нарсалар хатланиб, махсус дўконларда сотувга қўйилган.

Маҳбуслар НКВД учун махсус ишлаб чиқарилган «Черный воронок» (Қора қарға) машинасида олиб кетиларди. Бу машинага чиққанлар ҳеч қачон тирик қайтмаслигини билишган...

Қатағондан омон қайтганлар ҳам бор. Аммо улар шундан кейин ҳам шўро мамлакатига ишонгани йўқ. Улар тириклик ва ўлим орасида яшади.

Шулардан бири Фотиҳ Сулаймоннинг қизи гапириб берган:


#4 ОКТЯБР-МИЛЛИЙ МОТАМ КУНИМИЗ

«Бу кунда шунчалар кўп одам отилганидан, Чўлпонга келганда ўқлар тугаб қолган...» — 4 октябрь даҳшатлари ҳақида...
«Атрофдаги аҳоли ўқ овозини эшитмаслиги учун мотор ёқиб қўйиб, оқшомдан тонгга қадар маҳбуслар отилган ва барчаси битта чуқурга кўмилган. Уларга на жаноза, на бир энлик кафан насиб қилганди...»
Бундан 86 йил муқаддам ўзбек миллатига қарши улкан жиноят содир этилди – 1938 йил 4 октябр куни ўз даврининг кўзга кўринган зиёлилари – жадидлар совет тузуми қатағон машинасининг қурбони бўлди. Улар ҳукмрон тузумга қаршиликда айбланиб, «халқ душмани» сифатида отувга ҳукм қилинди. Сохталаштирилган ҳужжатлар, зўрлик билан эришилган гувоҳликлар асосида. Суд ҳукмисиз.

Тарихчи Баҳром Ирзаев жадидчилик ҳаракати асослари, уларнинг таъқибга олиниши, қатағон машинасининг даҳшати ҳақида гапириб берди.

Жадидчилик мақсадлари ва пешволари

– Жадидчилик ҳаракатининг Туркистонда кенг ёйилишида қрим-татар фарзанди Исмоил Ғаспиралининг хизматлари катта. Бу ҳаракатни дастлаб Туркистонда бошлаганлар жуда саноқли – Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий, Тошкентда Мунавварқори Абдурашидхонов, Бухорода Абдурауф Фитрат бўлса, 1918 йилга келиб бундай фикрли инсонлар мамлакатнинг барча шаҳар-қишлоқларида минглаб пайдо бўлди.

1920 йилнинг бошларида Туркистон ўлкасининг ижтимоий ҳаётида бўлган барча янгиликлар жадидлар таъсирида юзага келди. Матбуот, мактаб, маориф, театр кабилар орқали улар янги тўлқинни вужудга келтира олди. Жадидлар ўз ҳаракатларининг пойдевори бўлган мактабда дин билан бирга дунёвий илмларни ҳам ўргатишни мақсад қилиб қўйишганди. Бир қатор ёшларни ўқитиб, хайрия жамиятлари ташкил этилиб, Оренбург, Уфа, Туркия, Германия, Миср, Япониядаги таълим масканларига юборишга раҳбарлик қилишди.

Оренбургга таҳсил учун юборилган туркистонлик ёшлар
Жадидларнинг асосий мақсади ўрта аср жаҳолатидан қутулиш ва жаҳоннинг тараққиёт намуналарини Туркистонда жорий этиш бўлган.

Мутахассислар Туркистон истиқболи учун курашган шахсларни уч гуруҳга бўлишади.

Биринчи гуруҳга чор маъмурларига қарши қуролли ҳаракат олиб борганлар, шўроларга қарши миллий озодлик ҳаракатлари раҳбарлари киради.

Иккинчи гуруҳга муроса йўлини тутганлар киради. Исмоил Ғаспирали, Маҳмудхўжа Беҳбудийлар вазиятда ўз шартларини қўйиш эвазига Туркистон учун маълум бир эркинликларни талаб қилишди.

Учинчи гуруҳ ҳамкорлик йўлини танлаганди. Бу гуруҳ кўп танқид қилинади, уларни болшевикларга сотилди деб ҳисоблашади. Мунавварқори Абдурашидхонов, Ҳамза, Абдулла Авлоний кабилар кирган бу гуруҳ Туркистон тўлиқ болшевиклар таъсири остида қолгани, қурол ва кучга эга бўлмаган халқни курашга чақириши муқаррар ҳалокатлигини тушунган ҳолда улар билан ҳамкорлик қилиш йўлини танлашган.

Қатағон машинаси

– Советлар жадид ҳаракатларини буткул йўқотиб юборишга ҳаракат қилади. Бунга дастлабки уринишлар 1923 йилда бошланди. Дастлаб советлар ва жадидлар ҳамкорлиги асосида Бухоро жумҳурияти тузилди, аммо кейинроқ шўролар бошқа давлатнинг ички ишларига аралашиш орқали бухоролик зиёлилар – Фитрат, Отахўжаев кабиларни бадарға қилишди.

1926 йилда Абдулла Қодирийнинг қамоққа олиниб таҳқирланиши ҳам қатағон ҳаракатининг давоми эди. Шу йилда яна республика Олий судининг собиқ раиси Саъдулла Қосимов билан боғлиқ «қосимовчилик» иши уюштирилди. Саъдулла Қосимов шахси ҳанузгача оқлангани йўқ.

1929 йил ёзида «НарКомПрос иши» уюштирилди. Бунда гўёки Саъдулла Қосимовга қарши кўрсатма бериши керак бўлган Обид Саидовни ўлдиришга маориф комиссари Боту Ҳосил Восил ва Алавийга буйруқ берган, деган гап чиқарилди. Аслида уни советларнинг ўзлари ўлдириб, шу иш орқасидан маориф тизимидаги йирик дарғалар – Маннон Рамз, Боту кабиларни қатағонга дучор қилишди. Боту кўчада қамоққа олиниб Бутирка қамоқхонасида йиллаб сақланади. Тўхтовсиз қийноқлар уни ақлдан озадиган даражага олиб келади. Жисмоний куч ишлатиш натижасида соғлигини йўқотиб, фақатгина қуруқ нон ейдиган бўлиб қолади. Унинг уйига ёзган хатларида озгина нон учун пул сўраб илтимос қилганларини ўқиш мумкин.

Маориф комиссари Боту


Tarixdan Hikoyalar dan repost
#Ибрат

1917 йилда Ироқ худудларидан бирига кирган инглиз генерали Стенли Муд қўй боқувчи чўпон билан кўришиб қолди. У чўпонга итларидан бирортасини сўйса, бир фунт стерлинг бермоқчи эканини таржимон орқали билдирди.
Ит чўпоннинг қўйларини бўрилардан ҳимоя қиладиган, унга қўй боқишда ёрдам берадиган ва хатарни сезиши билан огоҳлантирадиган жуда мухим нарса эди. Лекин генерал берадиган пулга мавжуд қўйларни ярмини сотиб олса бўларди.
Чўпон қўйлардан бирини ушлаб қурбон қилишга қарор қилди ва генералнинг оёғи остида бўғизлади. Генерал бунга кўнмади, итини сўйишни буюрди.  Чўпон итини сўйди. Генерал чўпонга итнинг терисини шилиш бадалига яна бир фунт ваъда қилди. Чўпон пулни олиб, унинг айтганини қилди.
Генерал Муд чўпон итни бўлаклаб ташласа, яна бир фунт бермоқчи бўлди. Чўпон итни майда-майда бўлакларга бўлди.
Генерал учинчи фунтни бериб, кета бошлади. Чўпон сакраб туриб:                                                      
- Яна бир фунт берса, бўлакларни ейишга тайёрлигини айтди.
Генерал Муд:
- Мен сизларнинг табиатингизни билмоқчи эдим холос. Билдимки, нафсингизга қул экансиз!
Сен уч фунт стерлинг учун энг вафодор дўстингни бўғизладинг, терисини шилдинг ва бўлакларга бўлдинг. Тўртинчи фунтга уни ейишга ҳам тайёрсан. Мен билишим керак бўлган нарса шу эди - деди.
       Сўнг аскарларига юзланиб:
- Билингки, бу ерда бу каби ақл эгалари бор экан, хеч нарсадан қўрқмасангиз ҳам бўлади - деди.

Доктор Али Вардий
"Ироқ тарихидан ижтимоий лавҳалар" китобидан.

              *      *      *
Бу қиссада мол-дунё учун ҳар нарсага тайёр заиф нафсларнинг жамиятда мавжудлиги ва улар ҳар қандай душманга ўз жамиятини парчалаб, мустамлака қилишига хизмат қилиши кўрсатилган.

kanalga obuna bo'lishni unutmang
https://t.me/Tarixiy_Hikoyalar
🔗 manba https://t.me/obod_uz
kanalidan olindi


Tarixdan Hikoyalar dan repost
Xristofor Kolumbning tug'ilgan joyi Genuya Respublikasi zamonaviy Italiyaning shimoli-g'arbiy qismida joylashgan edi. Genuyaning gullab-yashnashi o'rta asrlarga to'g'ri keldi, u dengizdagi qudrati cho'qqisiga chiqdi. Sohil bo'yida ko'plab mustamlakalarga ega bo'lgan respublika nafaqat savdo va dengizchilar bilan, balki o'z ishini mukammal bilgan va quruqlikda ham, dengizda ham teng darajada yaxshi kurashgan elita yollanma askarlari bilan mashhur edi.‌‌

Kanalga obuna bo'lishni unutmang🤝https://t.me/Tarixiy_Hikoyalar


Tarixdan Hikoyalar dan repost
😢 1938-yil 4-oktabrda otilgan bir guruh millat ziyolilari:

1. Fitrat
2. Abdulla Qodiriy
3. Choʻlpon
4. Poʻlat Soliyev
5. Gʻozi Olim Yunusov
6. Abdulhay Tojiyev
7. Akbar Islomov
8. Anqaboy Xudoybaxtov
9. Sanjar Siddiq
10. Qurbon Beregin
11. Aʼzam Ayyub
12. Otajon Hoshimov

PS. Shu insonlarni harakati natijasida biz shu darajaga yetdik
Agar biz qattiq o'qimasak, harakat qilmasak bu insonlar bekorga o'lib ketgan bo'ladi😔

Bizning kanalda qoling
👉https://t.me/Tarixiy_Hikoyalar


Tarixiy onlar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Байрам_муборак

🇺🇿🇺🇿Бугун 26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Шу соҳада хизмат олиб бораётган барча ватандошларимизни бугунги касб байрамлари билан табриклаймиз.

Байрамлар муборак бўлсин! Ҳамиша Ватан ва оилангиз учун соғ-саломат бўлинглар


Tarixiy onlar dan repost
Xozirda sayyoramizning eng boy insonlaridan biri hisoblanadigan Jef Bezos karyerasini endi boshlagan paytlar, 1999-yil.

@Tarixiy_onlar


Англия-Занзибар уруши пайтида қизиқарли воқеа юз беради. Тахтдан ағдарилган Занзибар султони
Холид ибн Баргаш Германия элчихонасига яширинади.Чунки у доимий равишда элчихона қаршисида навбатчилик қилаётган инглизлар томонидан ҳибсга олинмаслик учун Германия элчихонасидан паноҳ топганди. Хуллас султон узоқ вақт элчихонада қололмасди. Шунда немислар султонни олиб чиқиш учун ҳийла ишлатишга мажбур бўладилар.
1896 йил 2- октябрда олмон крейсери "Орлан" портга жойлашади.Германиялик денгизчилар эса битта қайиқни султон жойлашган элчихонага кўтариб олиб боришадилар ва худди шу тарзда кемага етказиб борадилар . Бу ҳодисанинг асосий нуқтаси шундаки, ўша давр қонунларига кўра, қайиқ кеманинг бир қисми бўлган ва расмий равишда султон бу вақт давомида Германия ҳудудида бўлган ва инглизлар уни ҳибсга олишга журъат эта олмаганлар .


Ixtiyor Esanov | Rasmiy kanal dan repost
БОСҚИНЧИЛАР ТОМОНИДАН ЁЗИЛГАН ТАРИХИЙ МАНБААЛАРГА ТАРИХЧИ ОЛИМЛАРИМИЗ АНИҚЛИК КИРИТИШЛАРИ КЕРАК.

Тарихни ўрганинг, жамиятдаги барча муаммоларнинг ечими тарихда мавжуд. Тарихни билмасангиз сизга
ҳар қандай инсон рахбарлик қилиши мумкин.
Штаб олидга бир арава келиб тўхтади. Увадаси чиққан чопон кийган ёш аравакаш соқчидан уни Ёқуб тўрани олдига киритишларини сўради(Фарғонада мени шундай аташарди. Яков- Ёқуб). Аравакашни мени ҳузуримга олиб киришди. У баланд бўйли, очиқ юзли, нигоҳи ўткир ва ақлли экани сезилиб турарди. У бизга жуда муҳим маълумотни етказди: “Кўршермат ўз каллакесарлари билан Ёзёвонга кўчиб ўтаяпти”. Уни бутун тўдаси билан бирга йўқ қилиш учун бундада қулай вазият йўқ эканини англадим...
Аравакашнинг исми Йўлдош Ахунбобоев эди...

Яков Аркадьевич Мелькумов. Туркистон озодлик ҳаракатини қонга ботирган босқинчи.
@tanatoz1920


Ахмаджон Эргашев dan repost
" Биз йўл қўйишимиз мумкин бўлган энг катта исрофгарчилик, - бу вақтни исроф қилишдир ".

Теофраст - қадимги грек файласуфи, табиатшуноси, мусиқа назариётчиси. Ҳар томонлама олим бўлган Теофраст эрамиздан олдинги 371 - 287 йилларда яшаган.

А.Э. таржимаси ва изоҳи

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Эрон ва форс тилли миллат ва элатлар Осиёнинг катта қисмида яшайдилар. Улар хақида қисқача:

Эрон-Форс тилли халқларнинг сони

Форслар — 58,2 млн
Курдлар- 46 млн
Паштунлар — 42 млн
Тожиклар- 4 млн
Белуджлар — 12,4 млн
Лурлар — 4,6 млн
Мазондаранлар — 2,5 млн
Ғилёнлар — 3 млн
Бахтиёрлар — 1,3 млн
Ачумлар -800 минг
Талишлар - 759 минг
Осетинлар - 700 минг
Татлар - 750 минг киши

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.