#нимадир.
Чиройли чеҳралар бўлади, чиройли қисмат эгалари, чиройли яшаб ўтилган умр...
Ҳа ростдан ҳам баъзилар- бизнинг назаримизда гўёки чиройли яшаётгандек кўринади!
Ҳамма эътибор билан кўз тиккани шундан...
Улар- пойафзали чанг бўлмайдиган йўллардан юраётгандек, тақдир эса уларнинг икки қоши ўртасига ажин солишни истамагандек, мудом текис йўл, текис қадамлар...
Аммо, қўл сингани- енг ичида!
Ҳар ким ўзидан ўтганини- ўзи билади!
Билмайсиз-ки, бу соз- ўзи ёлғиз қолганда- ҳазин оҳангларни ҳам чалади...
Саодатли умрлар бўлади: саодатли инсонлар, бахт кулгичдек чекич урган чеҳралар...
Ажаб-ки, бу инсонларга- ажинлар ҳам ярашиб туради: суҳбати- малҳам, кўнгли-қуёш, маслаҳати- ҳолис, табассуми-самимий...
Аста уларни ўрганар экансиз, тажрибаси, ҳаёт дарсларидан олган сабоқлари, сабри- уни шу мақомга эриштирганини тушунасиз!
Сизни ҳеч қачон эътиборингизни қозонмаган, лекин доимо бир четда ўз ишини билиб қилган, жавоб беришга- интилмаган, мақтанишга- шошилмаган, танқидда- аяган, аммо бир четга секингина тортиб, тўғри йўлни кўрсатиб юборган- инсонлар ҳам бебаҳодир!
Уларни кузатиб, у ўша- сиз китобларда ўқиган доно одамлардан бири эканлигини ҳис қиласиз...
Аммо, шундай инсонлар бор-ки, юқоридаги ҳамма ташбеҳларни бирваракайига уларга қўлласа бўлади: уларнинг чеҳраси нақадар чиройли эканлигини- фаришталар тан олади!
Уларнинг қанчалик саодатманд эканлигига- амаллари бир кун гувоҳлик беради!
Ва... Улар аслида доноларнинг доноси эканлигини- қиёматда ўзимиз ҳам тан оламиз!
Умрининг бир сониясини ҳавога учирмаган, умрни ўзига ҳадя сифатида эмас, қарз сифатида омонат берилганини тушунган ва бу омонатни чиройли қайтаришга муваффақ бўлганни тан олмай бўларканми?
Бундайлар- Аллоҳ суйганлардир, Унинг эътиборида юрганлар-у, Роббиси хузурида қадр топганлардир...
Дунё ғафлатига чалғимаган, нафс ботқоғига ботмаган, хақ йўлни бошқасига алишмаган, ўнгга, чапга оғишмаган, бировларни сездирмай ўзига эргаштирган, умрни қандай сарф этишни билган...
Барчамизга мана шундай мақом насиб этсин, илоҳим!
Роббим барчамизни сирот ал мустақиймда жамласин!
©️Азизахон Исмоилова
@Ummuzaynabummuijodi