Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
@Uzulanish_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Шанба тонги сизга хайрли ва барокатли келсин!

Бугуннинг сахифасини ҳам Аллоҳнинг етказганига шукр қилиб очмоқдамиз!

Чиройли амалларга тўлиши керак бўлган янги кун сизга пешвоз чиқмоқда!

Уни чиройли ниятлар ила кутиб олинг!

©️Ummu  Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

4.1k 0 149 6 129

​​#KKSV
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
13-қисм

-Э, боя ишхонаси чақирганди. Олдин укангни опке, кейин бораверасан дегандим. Ўшанга кетди шекилли...
  
Уйим тарафдан ўғлимнинг овози, ортидан Умиданики эшитилди:
  
-Тўхта! Бошингга кепкангни кий!  Ума-а-ар!
 
Онам жониқиб дераза томонга юрди:
  
-Умидахо-он!
  
-Чақирманг, қўйинг!-дедим, овозимга дағал тус бериб: -Ҳозир ўзим уйга кириб гаплашиб оламан у билан!

-Вой, болаларинг чарчатади буниям... Кўзи илинган бўлса керак-да! Эшитмади боя чақирганимни...
  
Қўлтиқтаёқни ўнглаб ўрнимдан қўзғолишимга онам пилдираб ёнимга келди:
  
-Қаттиқ гапирма! Ўзи бурнидан тортсанг, йиқиладиган бўлиб юрибди...
  
-Хўп!-дедим, заҳарханда оҳангда,- Ширин-ширин гапларим бор, уйга кирай...

🥀
 
-Қулоғинг том битганми?
  -...
  -Сенга айтяпман?!
-...
-Эшитяпсанми?!
-...

Умида зарда билан бешикни четга сурди. Узун қўлбоғлар бирин-кетин чуваланиб оёқ остига тушди.

-Кармисан? А? Кар бўлиб қолдингми?

Чуваланган қулбоғларни бешик ичига яна қайтариб отган хотиним саволларимнинг биронтасига ҳам жавоб бермай тўрс-тўрс юрганча ташқарига чиқиб кетди.

-Ие, нима жин урди, бунга?!

Ўрин кўрпамиз устида кичкинамнинг кийимлари, оёқ томонда шиқилдоқ. Ҳали ҳам ўчирилмаган тун чироқдан ётоқ ичига ҳира ёруғлик таралиб турибди. Тремо устида янги тагликлар...

Ижирғанганча эшик томонга қараб бироз турдим. Миямда ўйларим чалкашди.
  “Нега?! Нимадан у бунчалик ўзгариб қолди?”

🥀

Мижоз қўнғироқ  қилди. “Бу сафар юк чиқарсангиз, рангларига қараб чиқаринг! Ўтган гал олганларимиздан бир иккитасининг туси сал тўқроқ бўлиб қолибди, ҳеч кимга сота олмадик! 120 қоп шундоғича қолиб кетди” дея, асабимга тегди.

Умиданинг қилиғидан дилим хуфтон бўлиб тургани учунми, мижозни еб-ичдим! Йўқолса, йўқолиб кетсин-эй, кимга керак бунақа инжиқ мижоз?!
  
Юрак дегани - минг йил қуёш нури тушмаган ғордан  баттар сим-сиёҳ тортди. Секин Smull ораладим. Қайсидир румда бир “София” дегани шунақанги куйлаяпти-ки! “Ким экан бу қиз?” деб профилига кирдим. Шейхнинг оиласидан экан, баттар қизиқишим ортди:

“Қандай бу қизни мендан олдин илинтиришга улгурди-а?”    
   
Овоз дегани қўнғироқнинг ўзгинаси! Кавер қилишниям бопларкан!  Бир жойида шунақанги чиройли қочирим қилди-ки, “бу қўшиқнинг асли қанақа эди-я”, деб ўйлаб қолдим. Хонишига маҳлиё бўлганимдан навбат олишни ҳам унутибман. Дарров рум эгасининг шахсийсига ёздим.

“Навбат оламан, илтимос шу қиздан кейинга қўйиб беринг!”

Ичимда ишқилиб ашуласини айтибоқ румдан чиқиб кетмаса, деб турибман. Аксига олиб румнинг эгаси “узр, навбат кутиб турганларнинг гап-сўзига қолиб кетаман!” дея таранг қилди.
  
“Қўйинг, ҳаммасига ўзим бас келаман! Сизга гап тегмайди” дедим. Ноилож рози бўлди. Қизнинг қўшиғи тугар-тугамас навбатда ундан кейинга кўтарилиб олдим. Аммо... Ашуласини тугатди-ю, хайр-маъзурни ҳам насия қилиб қиз румни тарк этди. Пастда ғала-ғовур, ҳамма навбатсиз чиқиб олганимга норози!
    
“Ҳа, бу Самирку! Унга мумкин экан-да!”, “Биз одам эмасмизми?!”, “Админ қаёққа қараяпсиз? Бу йигит қаердан пайдо бўлди? Менинг навбатим эди-ку!”
    
Мени ўтказиб юборган қиз нима дейишга ҳайрон!  Куйлаб турган жойимда қўшиқни шарт тўхтатдим:
    
-Олинглар-ей! Битта навбат экан-ку!
   
Хартугул, румдагилар ичида ҳақиқий санъатни тушунадиганлар ҳам бор экан:

“Вой, маза қилиб эшитаётган эдим-а! Айтавермайсизми?”
    
Ортиқча гап-сўзсиз қўлини “мен пасман” дегандек кўтариб турган смайликни ташладим ва админга узримни билдириб румни тарк этдим.

Қидирувга бериб “София”нинг профилини аранг топдим. Яхшиям аватаркасини эслаб қолганим... Плей-листида атига тўртта қўшиғи бор экан, демакки, Smull да бу қиз янги! Ўтириб ҳамма каверларини эшитиб чиқдим. Ижрога гап-сўз бўлиши мумкинмас! Ҳаммаси маромида айтилган!
Эндигина бу қиз билан танишиш учун гапни нимадан бошласам экан деб турсам, "поситители профиля" бўлимида янги меҳмон кўринди. Ким экан деб қарасам, София! Демакки, кузатаётганимни сезган...
Дарров шахсийига ўтиб салом-алик қилдим. Қиз бироз ҳавойироқ эканми, ҳазил-хузул билан берган саволларимга хушламайгина жавоб қайтарди.

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi

3.2k 0 8 33 287

​​#KKSV
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
12-қисм

-Нима иш кўрсатдинг,  яна... А?! Боролмайманмиш...  Ўзи ҳеч тинч юрмас экансанда,  посанги! Тез кел! Онам сўраяптилар! Бугун ҳамма қатори дастурхонда ўтир!  Эшитдинг-а?

Бу қўнғироқ онамнинг шарофати билан бўлаётганини тушундим. Аммо барибир қўрслигим тутди:

-Ўзинг келиб олиб кет! Керак бўлса...
-Ҳе...

Акам ҳуморидан чиққунча сўкди.  Мен эса жим эшитиб турдим. Охирида ўша ўзим кутган сўроқ янгради:

-Қаттасан?  Жойингни айт,  бораман!

🥀
  
-Тўхтаб тур! Тушма энди! Хе-е...
  
Кела келгунча пастки лабини қимтиб, ора-чора аламини мендан эмас, ўткинчи шофёрлардан олиб, сўкиниб келган акам сотиб олинганидан то хозирги кунга қадар фақат менинг коримга яраган қўлтиқтаёқларни олиб чиқиш учун шошганча машинадан тушиб ичкарига кириб кетди. Уч кунда бирдан ёмғирдан сўнг яшилланиб кетган маҳалламизнинг дароз теракларига тикилганча жим ўтирибман. Енгил эсаётган шабадада сокин шовуллаб ҳаммаси бир томонга қараб оғмоқда!
  
Дарвозамиз танғ этди. Акам чиқди деб ўйлаб қарасам, жияним... Илжайганча келиб сўрашаркан, Мустафо дарров гипс оёғимга қаради. 
  
-И, нима бўлди амаки?! Гипслатдизми?

Жавоб беришдан олдин бармоғим билан қўлимда турган кафтининг ичини қитиқладим. Жияним ўзини орқага ташлаб қиқир-қиқир кулишга тушди.  

-Хўп, айти-и-инг! Нима бўлди?

-Орқага сальто отаман дегандим, чуқурга тушиб кетдим!

-Алдаме-е-ен! Орқага салта отишни билмайсиз-ку!

-Ие, ким айтди сенга билмайди деб?!

Ичкаридан акам чиқиб суҳбатимиз бўлинди.

-Бор, уйга кир!

Акам олдинда, жияним билан мен орқадан юриб ичкарига кирдик. Онам зина бошида, битта қўли билан панжара тўсинига суянганча турибди. Кўзи тўла ҳавотир... Қаердандир ўғлим отилиб қаршимга чиқди:
  
-Дааа-да!
  
Келиб соғ оёғимга ёпишган Умарбекни ҳудди ўзимникидек қўнғир сочларини силадим:
  
-Қалайсан?! Соғиндингми?!
  
Жавоб бериш ўрнига ўғлим бошини қуйи эгди. Эгилиб кўтармоқчи эдим, чоғим келмаслигини тушуниб тўхтадим:
  
-Аянг қанилар?!
  
-Уйда...
  
Истеҳзо назари билан онамга қарадим. Кўзимдан нима демоқчилигимни уққан онам ёнбошга хиёл бурилиб хотинимни чақиришга тушди:
  
-Умидахон, чиқинг! Қанисиз? Эриз келди-я...
  
Бир уйим тарафга, бир ҳовли тарафга қарадим. Умидадан сас-садо йўқ! Бир тарафга оғиримни ташлаб турганим учун секин-аста оёғим толиқа бошлади.
 
-Келақол, болам! Майли, чиқар... Шу атрофда юрганди, хотининг...

Юриб бордим. Елкамга онамнинг пахтадек қўллари тегди:
 
-Э, қачонгача шунақа жонингни қийнаркансан-а? Қайсар! Ишқилиб бошқа жойларинг бутми?!

Хастахол жилмайдим:
  -Бут, бут! Ваҳима қилманг, яхшиман!
 
Онам юзимга бироз ачинганнамо қараб тургач, ичкарига бошлади:
 
-Кирақол! Даданг ҳам боя маҳаллага чиқиб кетувди, қайтиб қолса керак... Бу одам ҳам бир тажанг, бир тажанг-ки!
  
Дадам йўқлиги учун онам бу  тарзда бемалол гапираётганди. Кулдим. Табассумим боисини тушуниб онам ҳам маюс жилмайиб қўйди. Диванга бориб ўтирдим. Уч кун машина салонида яшаб кўникканимгами, уйимиз кўзимга бошқача кўринаётганди. Токчада олдинга чиқиб қолгани- дадамнинг дорилари, улардан сал орқароқдагиси онамники. Қозиқда дадамнинг йиғинга кийиб чиқадиган кастюми, ундан кейингисида дўпписи...
    Нигоҳим нимада турганин илғаган онам изоҳ берди:
    
-Эсиям кирди-чиқди бўлиб қолди, бу одамнинг! Қара, дўпписиниям қолдириб кетибди...
    
Отамнинг уч кун олдинги ҳолати кўз олдимдан ўтиб юрагим увишди:
   
-Яхшиларми...
-Дадангми? Ҳа, тузук! Давленияси бир кўтарилади, бир тушади. Эрталаб ҳам бир қўрқитиб олди. Энди шунақа бўлиб қоларкан-да одам! Давлат ҳам билиб пенция бераркан, топганимиз дори-дармондан ошмаса...
  
Онамнинг гапига ҳижолат тортгандек ёнбошимни кавладим:
  
-Қўй, пул берма! Камингга ишлат, болам... Аканг бор, бериб турибди ками кертигимизга...
  
Шундагина эшикдан кирибоқ қаергадир зинғ ғойиб бўлиб қолган акам эсимга тушди:
  
-Қани, ўзи?

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi


#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Қадрдоним сизга Аллоҳ таолонинг саломи,  раҳмати ва барокати ҳамроҳ бўлсин!

Жума муборак қадрдоним, оламнинг мунаввар чеҳрасини ушбу улуғ кунда ҳам ўз кўзларимиз билан кўриб турганимизга шукрлар бўлсин!

Юртимиз тинч, оилаларимиз фаровон, дастурхонларимиз тўкин-сочин, фарзандларимиз хотиржам бўлишлигини Ўзи насиб этсин!

@Ummuzaynabummuijodi

8.2k 0 436 11 165

​​#нимадир_ва_яна_нималардир

Биз чиройли кўзларни оҳунинг кўзларига ўхшатамиз. Аммо оҳу ҳар куни ҳам қаршимиздан чиқмайди. Турклар бўлса аксинча эшакнинг кўзларини чиройли ҳисоблашар ва гўзал кўзли қизларни эшак кўзлигим деб алқашар экан.

Шу ўхшатишдан ҳам иккита халқнинг характерини билиб олса бўлади.

Биз кўзи чиройли қизни эшак кўзлигим десак кўнгли оғриб қолади. Балки хафа бўлиб лаб буриб кетар...

Шунинг учун тоғда яшириниб юрадиган ва овчиларга ҳам чап берадиган қўлга тушмас, хаёлларимизда гўзаллиги илоҳийлашиб кетган оҳуга ўхшатишни маъқул кўрамиз.

Интернетдан қидирувга бериб эшак ва оҳу кўзини солиштирдим. Эшакники чиройлироқ экан.

Рост. Ҳақиқатнинг аччиғи шу, рост гапнинг тўқмоғи ҳам. Эшак-эшак деб ерга урамиз лекин эшак ҳам ювош, бўйсинувчан, кучи ҳалол, оғиримизни малол олмай енгил қиладиган ва қаердадир ўқиб қолганим сути инсон сутига таркиб тарафдан жуда яқин ҳайвон.

Динимиз унинг гўштини ейишни таъқиқлаган. Сутини ҳам шу қаторда. Ўйлаб қолдим, яхшиям таъқиқлагани! Шунча қийнаб азоб бергани камдек, сутигаям эга чиқса одамзод, эшакка жабр бўлиб кетарди-да!

Қайси ҳайвон у-чалик қийналган? Қайси ҳайвонни биз эшакдек ишлатганмиз? Қайси ҳайвонни одамзод эшакдан ортиқ таҳқирлаган?

Қанақадир даволаш услуби ҳам бор экан, беланги бўлишдан чўчиган эркакларнинг...

Эшак эса беозор. Тилсиз маҳлуқ...

Тоғнинг чўққисига олиб чиқ десангиз, елкасига ажина миндириб олган тентакдек миқ этмай тоғ чўққисига жўнайди. Яна кўзлари чиройли... Яна кўзлари мунгли...

Қиёматда эшакка забон берилса, нималардан шикоят қиларкан, деб ўйлаб қоламан. Тўғри ҳаром ҳайвон, лекин уни яратган Зотга ҳалол-да! Унда ҳам Аллоҳнинг бир ояти бор-да!

Эрталабда Ummu Zaynab нималарни ёзди-я дея ҳайрон бўлманг! Мен шунчаки, ўзимизга сезилмай кетган бир иллатимизга урғу қаратмоқчи эдим...

Табиатимизда ҳақир санашлик бор! Камситишлик бор! Бекорга ерга кўмилмасак керак! Ўзимизни осмон олиб умр бўйи ер устида юрамиз-у охири оёқ остига кўмиламиз...

Устимизда эса биз ҳақир санаган тўрт оёқлилар юради...

©️Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi

5.4k 0 87 40 494

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali dan repost
#нимадир

Янги кунга ризқимизни қўшганига, бизни яна савобли амаллар қилишимизга имкон берганига, тириклар сафида қилганига, жуссамизни оёққа қалқитганига, яқинларимиз билан бир дастурхон атрофида жамлаганига алҳамдулиллаҳ!

@Ummuzaynabummuijodi

3.7k 0 154 8 216

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Сешанба тонги муборак бўлсин, азизлар!

Ҳамиша кўнглингиз тонг каби ёруғ ҳисларга тўлиқ бўлсин, тонг насими ажинларингизни ёзсин, таҳажжудларга уланган фажр намози юзингизга нур берсин!

Тўрт мучангиз, Аллоҳ таоло берган қадрли аъзоларингиз касаллик кўрмасин, ибодатларга сизни шай тутиб ҳизматингизда ҳориб-чарчашмасин!

Кун бўйи сизга аъло кайфият тилаб қоламан.

@Ummuzaynabummuijodi

9.4k 0 234 5 212

Раҳмат Аллоҳ рози бўлсин. Сиз каби қадрлилар учун ёзаман. Сиз каби кутадиганлар учун, сиз каби қадрлайдиганлар учун ижод қиламан. 🤗🤗🤗


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум хайрли кеч Азизахон опажон яхшимисиз, хонадонлариз тинчми, асал болажонлариз яхшиларми.
Аллоҳ паноҳида бўлинг опажон ҳамиша янги асарингизни муштоқлик билан узоқ пайт кутдик, кутганимизга яраша бизларни янада ҳайрон қолдирадиган янги қирраларингизни кўрсатиб берадиган долзарб мавзудаги воқеаларни қаламга олибсиз.
Аллоҳ рози бўлсин, ижодингизга баракалар тилаб қоламиз.
Арзимаса ҳам янги асарингиз учун кичиккина слайд тайёрлагандим☺️

5.2k 0 2 16 183

​​#KKSV
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
11-қисм

Жеркиб берганимга оғринди шекилли, Достон ака тепамда бироз турди, сўнг ғудранганча нари кетди.

-Ҳайда!-дедим,  Шоҳрухга. 

Ўриндиқни орқага суриб бўлгач, у ҳам айланиб ўтиб рулга ўтирди:

-Уйгами, ака?
-О Худо-о-о! Сенга ҳам яна бошидан тушунтиришим керакми, ҳали? Аптекага ҳайда дедим, аптекага!   У ёғига тўрт томонинг қибла! Қаерга кетсанг, кетаверасан! Мени шу йўлдан чиққан биринчи дорихонага ташлаб кетсанг, бўлди!

🥀

Учинчи кеча кўчада ухлашим...

Оёғим шишиб, гипс таранг келиб қолган, оғриғига-ку умуман чидаб бўлмайди. Машинам ойнасини юваётган ёмғир ҳам ҳудди ҳолимга ачинаётгандек, баданим увишиб кечаси соат иккиларда мени қаттиқ безгак ола бошлади. Дағ-дағ титрайман. Елкам симиллайди. Ора-сира маторни ёқаман, салон исигач ўчираман. Бир пайт матор ёқиб-ўчиришнинг ҳам кераги бўлмай қолди. Баданимни лаҳча чўғ бўлиб, қизиб кетдим.

Туриб-туриб оёғимга тепган болани,  “айтма” деган гапимга ишониб акамга жароҳатим ҳақида ғинг этмаган Достон акани сўкаман.

Бир кўзим телефонда, ҳудди кимдир ҳозир мени йўқлаб телефон қилиб қоладигандек... Агар онам телефон қилса онамга, акам телефон қилса, акамга айтадиган гапларим тайёр!

Акамни биламан, обдон сўкади. Кейин "қаердасан?" деб сўрайди. Худди алоқ-чалоқ туш кўраётгандек, ўзимга-ўзим турган жойим манзилини айтишга тушдим:

"Диетнинг чорраҳаси ёнидаги дорихона йўлагида турибман!"
    
Шиғ-шиғ тер босди. Белимга тираб олган баклашкам ҳам энди умуртқамни майиб қилар даражада танамга бота бошлади. Узаниб орқа ўриндиқдан кийимларимни олдим. Аммо бу аҳволда кийим алмаштириб бўлмасди. Бир қўллаб хўл кийимларим орасига сочиқ борми, кир фуктболка борми, тиқа бошладим. Санчиқ туриб қолмаса бўлди!

Гипсим ичига ўрмалайдиган нимадир кириб олгану ўша нарса аста секин думини ёзаётганга ўхшайди. Сим-сим... Кўзимни чирт юмиб, оғриқ қолдирувчи дорини чайнаб-чайнаб ютишга тушдим. Оғзим бир бемаза бўлди-ки...
   
Энди дори таъсир қилгунича бироз ўзимни чалғитмасам бўлмасди.  Smullга кирдим.  Тунги бедорлар кам. Қайсидир аватари чиройлироқ қизнинг устига босиб кирсам галма-галдан уч-тўрттаси қўшиқ куйлашаётган экан. Дуч келган ашулани танлаб навбатга турдим:

Кўнглинг қулфин бузиб кирсам,
Бўронлардек тўзиб келсам,
Сўнг умидим узиб кўрсам,
Йиғлармисан, кутармисан...

Кулгинг қўшар жонимга жон,
Бир севиб йиғлашинг армон,
Мен учун юракдан, жонон,
Йиғлармисан, севармисан...

Қизиқ! Оғриқ забтига олганда нолаларинг ҳам қулоғингга бошқача эшитиларкан-а?! Шу менинг овозимми?! Оёғим, елкам сим-сим қилиб оғрияпти-ю кўзимни чирт юмиб олганча қўшиқ куйлаяпман.

Сочларинг бўйнимда дорим,
Кўнглимда ягона борим,
Ёмғирдек бир бор, баҳорим,
Йиғлармисан, йиғлармисан...

Қарасам, ўзим ҳам йиғлаяпман. Охирги куплетни айтмай қўшиқни ўчирдим. Пастда ёзилган изоҳларни ўқиганим ҳам йўқ. Румдан чиқиб кетдим. Салдан кейин оғриқ пастлади. Туни билан шовуллатиб қуйган ёмғир ҳам шундан кейин тинди...

🥀

-Қаттасан?

Кечаси билан ёдлаб чиққан манзилимни негадир энди айтгим келмай қолганди. Жим туравердим.

-Сенга қаердасан деб савол бердим, дайди!

-Кўчада!

Тупугим елимга ўхшаб қолганми, билмадим, лабим бир-бирига ёпишиб, шу бир оғиз гапни акамга аранг айтишга ярадим.

-Биламан кўчадалигингни! Келасанми, уйга?

Бошимда минг хаёл, Достон ака айтгани учун акам телефон қилдими ёки уйда мен ҳақимда қандайдир гап бўлиб ўтдими, тинмай шу ҳақида ўйлаяпман...

-Боролмайман!

-Нега?

-Шу... Борадиган аҳволда эмасманда!

Кейинги гапидан жароҳатим ҳақида акам ҳеч нарса билмаслигини тушундим:

-Нима иш кўрсатдинг, яна... А?! Боролмайманмиш... Ўзи ҳеч тинч юрмас экансанда, посанги! Тез кел! Онам сўраяптилар! Бугун ҳамма қатори дастурхонда ўтир! Эшитдинг-а?

Бу қўнғироқ онамнинг шарофати билан бўлаётганини тушундим. Аммо барибир қўрслигим тутди:

-Ўзинг келиб олиб кет! Керак бўлса...

-Ҳе...

Акам ҳуморидан чиққунча сўкди. Мен эса жим эшитиб турдим. Охирида ўша ўзим кутган сўроқ янгради:

-Қаттасан? Жойингни айт, бораман!

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi

4.8k 0 10 35 319

​​#KKSV
Муаллиф:  Ummu Zaynab Ummu
10-қисм

🥀

-Бугунам футболми?!
-Ҳа, кечагилар норози бўляпти ака!
-Ие, 13 у 4 га ютиб қўйдик-ку! Нимасига норози бўлишади?!
-Кўрмайсизми?! Миллионта гап, группада! Ҳаво айниб турибди, агар ёғвормаса бугун футбол! Ҳе, онасини....

У ёғига Акмалнинг узун сўкиниши кетди. Мен эса ўйлаб ўтирмай унга қароримни айтдим:

- Ёмғир ёғса, ёғмаса ман стадионда бўламан! Хуллас, осмондан тош ёғсаям менга барибир! Бугун албатта ўйин бўлади!

Шиддатим хуркитди чамаси, нуқул ёмон хабар ташиб юрадиган укахоним ўзидан-ўзи тоб ташлашга тушди:

-Тўхтанг, шовуллатиб қуйворадиган бўлса ўйин отмен! Стадионга кеб ётмен, ака!
-Э, болларни йиғинг! Гапни кўпайтирмай! Вот именно мана шунақа ноқулай об-ҳавода ўйнаб ютиш керак уларни!
-Шунақаку-я, фойдаси йўқмикан дейман-да! Ўйинни бекор қила қолайлик! Нима дейсиз?
-Сиз чи*қоқмисиз, Акмал?!  Келасан, короче! Асабга ўйнамай катта гапирганда хўп деб йўриғига юргин, хўмми!

Укахоннинг киприклари пирпираб, юзидан тус қочди:
-Оёғимдаги сирпанадиган бўлиб қолган-да, ўзи кечаги ўйинда аранг ўйнадим. Бир кун аввал кечаси ёғди-ку!
-Хўп, неччи киясан?
Акмал иккиланиб оёқ размерини айтди:
-Қирқ икки...
-Бўлди, ўзимникини бераман! Сан, просто ўйнаб берсанг бўлди, у ёғи менга тан!

🥀

Ёмғир остида, сирпанчиқ чим устида футбол ўйнадик. Оёғимда Акмалнинг ёнбоши едирилган бутсаси, устим жиққа хўл! Ошиғимга икки марта рақиб ҳимоячиси тепди. Бўралатиб сўкдим.

“Тўпга ўйнадим!” деб вазиятдан чиқди, энағарнинг боласи! “Ҳозир сенга кўрсатиб қўяман, тўпга ўйнаш қанақанги бўлишини, шошмай тур!”

Жаҳлим чиққанини сезиб кейингисида яқинимга йўламади. Гол урдим. Бизникилар иккита ҳисоб билан олдинга ўтишди.

-Дух! Защита қилишгаям ч*чвординг! Кўзинг қаёғда?! Кўрмаяпсами, бурнингни тагидан тўпни олиб ўтиб кетди-ку!

Навбатдаги голим ҳам рақиб ҳимоячисининг бошига маломат тошларини ёғдирди:

-Сўтак болекансан, ўзиям! Ўйнасанг, одамга ўхшаб ўйна! Бу ерга биз ..... егани келганмизми, ёмғирда!

Охирги гап ҳамиятига тегдими, ҳимоячи мен томонга қутирган ит каби ташланди. Алдаб тўпни унинг оёқлари остидан олиб ўтиб эндигина Акмалга оширмоқчи эдим у яна ошиғимга тепди. Мувозанатни ушлаб қололмадим. Ёнбоши едирилган бутса оёғимни майиштириб юборди ва ошиғимда дахшатли оғриқни ҳис қилганча ёнбошга йиқилдим. Дарров устимга ўзимизникилар етиб келди.

-Синди оёғи!
-Йўқ, синмади, қайрилди!
-Тиззасими?!
-Ошиғи менимча!  

Жойимдан қилт этолмайман. Бир вақтнинг ўзида елкам ҳам симиллаб оғрияпти.

-Қани, кўтар! Четроққа олиб ўтайлик!

Кимдир елкамга ёпишган эди. Ётган жойимда инградим.

-Елкаси ҳам жароҳатланибди! Қимирлатма, тўхта!
-Секин олишимиз керак!

Оғриқ кучайиб кўз олдим қоронғулашди. Уч-тўрт кишилашиб мени ердан кўтарганларга аранг “машинамга, машинамга!” дея пичирладим.

🥀

-Уйингга ташлаб ўтаман! Машинангни Акмал орқадан миниб боради! Дўхтирнинг гапларини эшитдинг-а?! Энди қимирлаш йўқ!

Жамоамизнинг энг кекса ўйинчиси Достон акага эътирозимни билдирдим:

-Йўқ, ўзимнинг машинамда кетаман!

-Қайсарлик қилма, қандай  ҳайдайсан?! Калланг жойидами?! Оёғинг гипс-ку!

-Амаллайман, ака! Мени машинам билан бирор бир дорихонанинг олдида қолдириб кетинглар!

Биламан, гапим Достон аканинг қулоғига ҳудди ўлаётган одамнинг алаҳсираши каби эшитилди:

-Шунда сен кўчада ёлғиз ўзимни қолдириб кетинглар демоқчимисан? Шу аҳволда-я?

-Йўқ, нотўғри тушунманг! Шунчаки, биров билан кўришишим керак! Иш юзасидан! Кейин айтаман ўша одам ўзи мени уйга ташлаб қўяди.

Гапим шу даражада ишонарли чиқдими, Достон ака “хўп” деб йўриғимга юрди:

-Давай қани, ўзини машинасига ўтқазамиз! Авайлаб... Акмал, сен елкасига хушёр бўл! Шоҳ, бирга машинасини ҳайдаб кетасан, бира тўла дорилариниям а?! Эсингдан чиқмасин!

Хайрлашаётганимизда Достон аканинг кифтидан қаттиқ сиқдим:

-Илтимос, акамга индаб юрманг!
-Нимани?!
-Жароҳат олганимни-да!

Касалхона чироқлари шуъласи остида Достон аканинг юзи ҳайратомуз тус олди.
-Ие, бу нима деганинг?!
-Айтма дедимми, айтманг-да!  Э, қанақа одамсиз?!

Оғриқ забтига олиб кўзимни юмиб олдим.

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi

4.7k 0 10 12 229

​​#KKSV
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu

9-қисм

“Хорманглар, тирик қопла-а-ар!”

Бу менинг компьютерхонага кириб келишда берадиган саломим!

Тўғри ҳеч кимга ёқмайди. Кимгаям ёқсин?!  Асаби бузилиб, кўзи қонга тўлганлар шу гапимдан кейин менга ўзлари ўйин таклиф қилишади. Чунки шундай қилишлари учун атай ғашларига тегаётганимни унча-мунчаси тушунмайди.

Бор-будларини ютиб олганимдан кейин ўрнимдан туриб, ғоз юрганча қаршисига келаман ва “хўш, тирик қоплигингга мана энди ўзинг ҳам ишондингми?” деб сўрайман. Гапиришга холи келмай,  масхаромуз гапларимни жимгина эшитиб ўтиради, занғарлар!
    
Ютган пулларимни бу сафар ҳам санаб ўтирмадим. Футболга кечикаётган эдим. Бизнинг жамоа ўн учу тўртга рақиб коммандани ютди. Битта ўзим тўртта гол урдим.

Кайфиятинг зўр, бироқ ўйиндан кейин маза қилиб душ қабул қилишга шароитинг йўқ, сен Мирзакўппакнинг!
   
Нима бўлса бўлди деб машинага чиқиб ётдим, соат бир яримда стадионнинг ҳамма чироқлари ўчди. Атроф сокин, осуда! Телефон чуқилиб ётибман. Онам сим қоққан эканлар. Футбол ўйнаётган  пайтим...  Она-она эканда дедим, истеҳзо билан кулиб...

Алламаҳал бўлгани учун қайтариб қўнғироқ қилишга иккиландим. Қайдам, боласидан ҳавотир олса оналар ухламай кутади дейишади. Телефон қилсаммикан?! Қўй-е, бемаҳалда жиринглаб кетса,  ҳовлиққанидан юраги беҳаловат бўлиб ўйнаб қолса-чи? Қарабсан-ки, йўқ жойдан ғалва!
   
Иккилана-иккилана охири ўзим билан ўзим келишдим: Яхшиси, эртага қиламан... Зарнигор негадир жим, Шаҳло блокда! Лоп этиб яқинда танишганларимдан бири эсимга тушиб қолди! Исми нимайди-я?! Рақамини нима деб сохранить қилгандим, ўзи?! 
   
Контактларни титиб ўтириб “Шана” га кўзим тушди. Икки йил олдин гаплашган “раҳматли” қизларимдан...  Гапга тушиб кетса, сира тўхтатишнинг иложи йўқ, илҳоми келиб бир шеър ўқишни бошласа борми, эрталабгача тинмасдан сайрайдиган романтик табиатроқ ғалати бир қиз эди...

У билан боғлиқ кулгили вазиятлардан бири эсимга тушиб кулдим. Шананинг Smull да ҳалиям аккаунти бор, кирмай қўйганига йил бўлди, чамаси...
   
Тавба, шу тобда овозини эшитгим келиб қолса-я!
   
Қидирувга бериб зумда унинг аккаунтини топдим. Қошлари сийқа бўлса ҳам аватарига доим Зарина Низомутдинованинг суратини қўйиб юрарди. Ҳалиям ўша расм экан. Айтган қўшиқлари-ю, ўқиган шеърлари... Кейин “био”сига кўзим тушди: “Мени эслаб табуссум қилсангиз, ажри ўзингизга бўлсин!”  Бояги табассумимни эсладим, ичим бир ғалати бўлди...
   
Ҳа, ўйлаб қарасам менга реал ҳаётда ҳам, вертуалда ҳам яхши қизлар кўп учраган экан. Омадим бормиди? Ёки улар ўзини шунақа кўрсатармиди?

Баъзиларнинг сира бу борада омади келмайди, қачон қараса дордан қочганлар билан ўралашиб юрадиганлар бор! Масалан Отахон доим мендан маслаҳат сўрайди: “Ака қиз боланинг яхши-ёмонлигини қаердан билса бўлади?”

Гапирай десам, ўн оғиз гап гапираман. Аммо одамнинг ўзида нимадир бўлиши керак, зийракликми ёки синчиковликми?

Қиз боланинг гапидан, кўз қарашидан, ҳатто кулгусидан ҳам билишинг мумкин у қандай қиз?   Баъзилар оддий ҳазилингга ҳам қаҳ-қаҳ отиб кулади. Ножўя ҳазил қилсанг, ўша жойидан давом этказиб кетадиганлар бор!
    Шана яхши қиз эди...
    Ишқилиб, бахтли юрган бўл, Шахноз! Тинмай шеър ўқийсанми ёки бошқами, пешонангга битилган инсон билан қаерда бўлсанг ҳам бахтли бўл... Биламан, мени “юраксиз инсон” деб эслайсан. Балки, шундайдир?! Балки Самир акамнинг юрагини ўша йиғлоқи шеърларим билан ҳам уйғота олмаганман деб ўйларсан?!  Майли,  нима бўлганда ҳам бахтли бўл! Бу гапни сенга мен ана ўша юраксиз одам- юракдан айтяпман...
    
Қидиришга қидириб, топишга топиб қўйиб у ўқиган шеърни эшитишга келганда юрагим дов бермади. Бармоғим телефон экрани устида муаллақ қотганча қолди. У менга охирги марта румда ўқиб берган шеърни сатрма-сатр эсладим:
   
“Ҳар тун!
 Кўз ёшларнинг кўлидан кечиб,
 Ойдан чилвир тунларни ечиб,
 Борар эдим, қошингга учиб,
 Аммо... қалбинг тош қотган эди...
 Искамасдан бир кафт ишқ исин,
 Беҳисларча ишқ сотган эди...”

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi

4.1k 0 11 1 216

Va nihoyat kundalik daftarimni yasab tugatdim bugun,700 varoqli.
Sizni so'zlaringiz bilan kundaligimni😘😘😘

Muxlislardan

@Uzulanish_bot

5.3k 0 5 27 293

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қадрдонларим омонмисиз?

Каминани бироз аллергия қийнаб қўйди, шу учун каналга ҳам қарай олмадим. Шифо тилаб ёзган қадрли мухлисларга ўзимнинг камтарона миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Борингизга шукр, раҳмат.

4.8k 0 1 40 358

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Нурафшон отаётган тонгизгиз хайрли бўлсин!

Бошланаётган ҳафта омадли келсин!

Яхши кайфият сизни кун давомида тарк этмасин!

Қалбингиз суҳбатидан ором топадиган дўстларингиз, яқинларингиз, улуғларингиз ҳамиша ёнингизда бўлишсин!

Файзли душанба- бисмиллаҳ билан бошланиб, алҳамдулиллаҳ билан адоғига етсин!

@Ummuzaynabummuijodi

13.5k 0 264 45 203

​​#синов

"Гоҳида сенга келган синов азобланишинг учун эмас...
Тарбияланишинг учундир"...

Сабрни ўрганишинг учундир...

Қадар ишида мувозанат борлигини билишинг учундир...

У дунёга қўлинг бўш бормаслиги, ажру савоблар йиғишинг учундир...

Қалбинг юмшаши, ундан чиройли ҳислар ўсиб унуши учундир...

©️Ummu Zaynab Ummu
.

@Ummuzaynabummuijodi

11.5k 0 158 12 308

Telegramdagi eng ishonchli onalik va tarbiyaga xos kanallar bir joyda jamlanib, onajonlar uchun foydali katta bepul loyiha tashkillashibdi 😍

❤️Tajribali mutaxassislar,
❤️Hayotiy yechimlar,
❤️Ilmga asoslangan maslahatlarning barchasi siz uchun!

Quyidagi bot orqali bir martalik linkni olasiz va ro’yxatdan o’tasiz bo’ldi.

❤️ Qolgani faqatgina bepul bilimlarni qo’lga kiritish xolos

Mana link, ❤️❤️

Bot linki


​​#KKSV

Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu

8-қисм.

Smull маркетингни жудаям пухта ўйланган. У ернинг пул бирлиги танга! Ўзини ҳудди саҳоватли бойдек тутиб кўкрак кериб юрганларни "донаторлар" деб аташади. 

Донаторлар истаган одамини совғага кўмиши,  тадбирлар ташкиллаштириб уларга ҳомийлик қилиши, истаган ўйинини ўйнаб истаган тарафига пул тикиши мумкин. Smull казинолари эрта-ю кеч ишлаб туради. Довинг келса ютаверасан!
    
Донаторлар румга кириб келган пайт уларни кўриб ақлинг шошади.  Кимдир бургут,  кимдир йўлбарс,  кимдир қирол ёки рицарь қиёфасида ташриф буюради. Беихтиёр график дизайнерларнинг меҳнатига қойил қоласан. Ҳаммаси мукаммал! Уларнинг алоқалари ҳам ҳавас қиларли даражада. 

Донаторлар севган қизлари ёки алоқадаги дўстларини совғаларга кўмади, чиройли узуклар,  тақинчоқлар,  гулдасталар ҳарид қилиб кўнглини овлайди. Хуллас, хаётда учраб турадиган бой-камбағал табақаланиш Smullни ҳам бу борада четлаб ўтмаган. Пулинг бўлса профилинг ҳам дўстона алоқаларинг ҳам кундан-кунга юксалиб бораверади.
    
Муносабатлар занжири алоҳида мавзу!  Бир румга кириб қўшиқ куйлай бошлаган пайтинг - хеш-ақраболаринг сен турган румга қараб аста-секин ёғилиб кела бошлайди. 

"Самирнинг қиз дўсти Шаҳло ташриф буюрди",  "Самирнинг ишончли дўсти Зарнигор кириб келди!",  "Самирнинг содиқ биродари Умид уни йўқламоқда! " 

Оловранг ёзувлар  сени бошқалар кўзига хеш-ақрабоси кўп,  дўст-у ёронлар ардоғида юрган одам сифатида кўрсатади. Ҳаётда эътибордан қуруқ қолган инсон бўлишинг мумкин аммо Smull да ундай эмас. Ҳаётда тўртта одам йўқлаб келмайдиган аллақандай ташландиқ одам бўлишинг ҳам мумкин, аммо  Smullда сен бемалол ўз ўрнингни топа оласан!

Бу ерда овоз ва чирой муҳим. Агар қизинг чиройли бўлса у билан бирга стрим қиласан. Ҳамма сенга ҳавас кўзи билан қарайди: “Вой, Самирнинг қизи асал экан!”

Агар у чиройли ашула айта олса-чи?! Худди сенга ўхшаб?! У холда бемалол қизинг билан фахрлана оласан!  Хуллас бу момиқ ичидаги мамлакатда чиройи ва овози борларнинг ошиғинг олчи!
   
Шаҳло менинг ана шундай вертуаль қиз ўртоғим эди. Ашула айтиши ҳаминқадар, на ритмни тушунарди, на овоз созлашни... Чиройи ҳам ўртача бироқ жудаям қўли очиқ қиз эди! 

Яқини бўлсанг -сени қаерда қандай сийлашни, қаерда сени кўкларга кўтариб мақтаб бериш кераклигини тушунадиган эътиборли қиз эди. Мана у ҳақида ҳам ўтган замон феълида гапира бошладим. Демакки, менда навбатдаги севги қиссаси тугади...

🥀

“Хорманглар, тирик қопла-а-ар!”

Бу менинг компьютерхонага кириб келишда берадиган саломим! Тўғри ҳеч кимга ёқмайди. Кимга ҳам ёқсин?!

Асаби бузилиб, кўзига қон тўлганлар шу гапимдан кейин менга ўзлари ўйин таклиф қилишади. Чунки шундай қилишлари учун атай ғашларига тегаётганимни унча-мунчаси тушунмайди.

Бор-будларини ютиб олганимдан кейин ўрнимдан туриб қаршисига келаман ва “хўш, тирик қоплигингга энди ўзинг ҳам ишондингми?” деб сўрайман. Гапиришга холи келмай, масхаромуз гапларимни жимгина эшитиб ўтиришади, занғарлар!

Ютган пулларимни санаб ҳам ўтирмадим. Чунки футболга кечикаётган эдим.

Давоми бор.


@Ummuzaynabummuijodi

8.9k 0 17 15 324

#KKSV

Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu

7-қисм

Smull қайсидир мультикдаги момиқгулга ўхшайди худди! Момиқгул филники ва унинг ичига микроскопдан қарасанггина кўришинг мумкин бўлган кичкинагина мамлакат яширинган. У ернинг ўз хокими, савдо вазири ва яна аллақандай катта-кичик юмушларни бажариб юрадиган юзлаб балки минглаб одамлари бор!

Smull ташқи дунё эмас, у ташқи дунёдан узилиб қолган аллақандай олам. Унда хоҳлаганингча қўшиқ айтасан, хордиқ ёзасан, яқинлар топиб чақ-чақлашасан, ўйинлар ўйнайсан, кўнгилхушлик қиласан, ҳазил-хузул, хуллас вақтингни кўнгилли ўтказаман десанг, у ерда истаганингни топишинг мумкин! Қизлар, аёллар, стрим...

Ҳаётидан зерикканлар ёзилиш учун Smull га кириб юрса бўлади. У ерда сиқилиш, ташвиш йўқ, ўй босиб худди хаётдагидек ланж тортиб юрмайди одам! Бироқ ҳамма ерда бўлгани каби майда-чуйда уриш-жанжаллар Smull да ҳам учраб туради.

Янгилар-ку тушунмаслиги аниқ. Аммо анчадан бери у ерга кириб юрганлар билади: Smull аслида яхши жой эмас.

Эри туриб у ерда ким биландир севишиб юрганлар, дон олишаётганлар, гаплашиб юриб кимгадир боғланиб қолган, ўзи истаса-да энди ундан ажрала олмай хуноб бўлиб юрганлар сон мингта!

Ҳаммаси оддийгина муносабат ўрнатишдан бошланади. Smull маъмурияти “марҳамат, ўзингизга вертуаль дўст ва ёр топинг!” дея таклиф беради. "Аккаунтинг ривожланиши учун бу жуда керакли нарса!" деб уқтиради ва қизиқтиради.

Шундан кейин гапинг хил тушиб қолган кимнидир топасан ва у билан расман муносабат ўрнатишни бошлайсан. Smull босқичма-босқич равишда сендан ва сен алоқа ўрнатган инсондан ўзи қўйган баъзи бир шартларни бажариб боришни талаб қилади.

Масалан қиз ўртоғинг билан румда кунига 45 дақиқа гаплашиб ўтиришинг шарт. Шунда бу ишинг учун очко оласан, алоқа ёрлиғинг ҳам тобора юксалиб боради. Совғалар алмашасан, у билан бирга дуэтлар куйлайсан. Ҳар куни "личка"сига ёзиб ҳол-аҳвол сўраб туришинг ҳам шарт.

Агарда алоқа ўрнатган дўстинг ёки қизинг билан ишинг бўлмай кетса, очколаринг кун сайин камайиб, алоқанг ҳам заифлашиб бораверади ва бир кун келиб шунча мехнатинг хавога учиши ва бари барҳам топиши ҳам мумкин.

Энди рум ҳақида гапирсам...
Рум бу мулоқот хонаси, истасанг унда қўшиқ айтасан ёки бирон-бир тадбир ўтқизасан, чат қилиб ким биландир истаганча гаплашишинг ҳам мумкин. Барчаси кўнгилхушлик деб аталмиш ҳавойи истак устига қурилган! 45 дақиқали суҳбатлар кўп ҳолларда одамни-кимгадир кўринмас иплар билан боғлаб қўяди.


Чин ҳаётда ҳеч қачон ўзини кўрмагансан аммо битта румда у билан ёнма-ён креслоларда  ўтириб гаплашаркансан, туйғулар ва ҳиссиётлар ўз ишини қилади.  Ҳар куни битта одам билан 45 дақиқа ёки ундан кўпроқ ўтириб гаплашаверчи?! Ё овозига ёки кулгуларига маҳлиё бўлиб ўша инсонни ўзинг сезмаган ҳолда ёқтириб қолишинг мумкин.  Кейин ундан воз кеча олмай қийналиб юрасан!  Айниқса қиз бола бўлсанг...

Қайдам,  балки аёллар қулоғи билан севади деган гап  ростдир?!  Ким билсин?!  Мен ўзим гаплашган қизларнинг ҳеч бирига шу туфайли осон тутмайман.  Ўрганиб қолишди. Худди севимли ўйинчоғига бор мехрини берган қизалоқлар каби...

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi

6.9k 0 12 6 246

#билдирги

Бугун узатадиган қисмларимнинг бироз камчилиги бор. Кечаси берсам керак.

5.7k 0 0 23 225
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.