#нимадир_ва_яна_нималардир
Ориятли одам қийин кунда ҳам бировдан қарз сўролмайди. Керак бўлса билакдаги кучини ишга солади, қўлидан нима келса пул учун ўша ишни қилади. Аммо пул сўрай олмайди.
Диндан озгина хабари бор одам- кимдандир олган бир сўм пулини ҳам қайтаришни ўйлайди. Ҳа, олишдан олдин ўйлайди. "Ухлатиб кетаман, овосам бўлди!" деб ўйлайдиганлар билингки, диндан хабари йўқ одамлардир...
Кеча бир уламо айтди: одам ароқ ичган ҳолатида ёниб кетса, чўкиб кетса шаҳид мақомини олади, аммо барибир кимдандир қарзи бўлса, қарзидан сўралади.
Шундан ўзингиз хулоса қилинг!
Ўтган йили акам билан телефонда гаплашиб қолдим. Ўғлини Кореяга жўнатмоқчилигини, саккиз минг доллар пул кетишини, мол-холларини сотиб бўлганини аммо шу ҳолдаям яна бир ярим минг доллар етмаётганини гап орасида айтиб қолди.
"Келинг, манда пул бор. Бервораман!" дедим. Акам бўлса бир оз гўшак ортидан сукут сақлаб туриб гапириб қолди:
"Азизахон, сиздан қарз сўраб боришга юзим чидамайди. Тўғри тушунинг! Қанақа қийин кунларга тушгансиз, ҳаттоки ман ўйласам ваҳимага тушиб кетаман:
"Азизахон қанақа ҳолга тушган экан ўшанда, юрагиям отнинг калласидек экан-да!" дейман ўзим- ўзимга...
Эр-хотин нечта ҳовли-жойнинг қарзини уздинглар-у! Ўша кунингизда ака бўлиб асқотмаганман, бир сўмини тўлаш учун ёнингизга кириб қўйган жойим йўқ! Шунинг учун сиздан қарз сўрашга бетим чидамайди!
Энди мандан келиб сиз ўшанда қарз сўрамагансиз-у, ман қандай сизга югуриб бораман?!"
Табиийки, камина бу гапга кулдим: "Аллоҳга ҳамд бўлсин, ака! Ман ўзи ҳеч кимга бормаганман қарз сўраб, сиз ҳижолат бўлманг бунга... Ғурурим йўл қўймаган деёлмайман, шунчаки бандасидан сўраб ўрганмаганман, холос..." дедим..
Куни кеча опамникига бордим. Ошхона жавонини очсам, бир дунё идиш турибди. Ҳаммасини танидим!
Жигарларим билишарди, каминанинг қарз сўрашга тили бормаслигини... Ўша қийин кунларда опамга телефон қилдим:
"Роса арзон идиш бозори топдим. Олсам, сотиб беришга қарашасизми?"
У ёқдан дарров тасдиқ жавоби бўлди. Опамга роса идиш ўтқаздим. Лип этиб Фарғонадан машинасида етиб келди ва қўлимга пул бериб идишларни олиб кетди. Мен эса пулни эримга тутқаздим. Кафтимиз исини олмасдан у пул ҳам ҳақдоримизга кетди...
Ўша идишларни опам биттасиниям сотмаган экан...
Қўлимда ўғлим чақалоқ эди. Ишонсанглар, япон сериалидаги Ошиннинг ғирт ўзи бўлганман. Тошкентга мол олиб келишга қатнардим. Болаларимнинг ҳаммаси кичкина эди. Газ заправкасига тўхтасак, боламнинг юзига қор тушмасин деб ёқам билан юзини тўсардим.
Турмуш ўртоғим ўшанда қарз узиш учун иккита жойда ишларди. Ҳамма эшиклар бизга ёпилган, лекин ёпилмасдан очиқ турган ҳолида ҳам биз юкиниб борадиган одам эмасдик.
"Эр-хотин қўш ҳўкиз" деган мақолнинг маъносини ана ўшанда ўзимнинг ҳаётимда кўрганман. Худога тинмай дуо қилганмиз...
Ҳозир ҳам дуони узмайман. Олдин қарзлардан осон чиқиб кетишни сўраб дуо қилган бўлсам, ҳозир манга ўша қийин кунларда сўрамасам ҳам ёрдам берган одамларни дуо қилиб ўтираман.
Ўзи умуман шундай. Яхшиликни унутмаслик керак. Тиламчи пулни олган заҳоти дуо қилади. (Ҳозир пул олса ҳам дуо қилмайдиганлари чиқиб кетган) Аммо насл-насабли одам ўзига қийин кунда асқотган одамни то ўлгунича дуо қилади. Қарзини узиб бўлган бўлса ҳам...
Шу кунгача кимга эҳсон берган бўлсам, ўша пулни олишга ийманган, жуда ўзини ноқулай ҳис қилган, ҳали пул қўлига ўтмасидан қайтариш ташвишига тушиб қолган одамларга берган пулим ўша заҳоти ўрни тўлган!
Бу ёқдан бераман, бу ёқдан картамга тушади. Унга билдирмайман аммо ҳайрон бўламан. Ичимда "эҳсонни ўрнига берганим" ни ҳис қиламан.
Ҳозир телеграм каналларида пул йиғиш авжига олди. Бу энг хатарли нарса азизлар! Шу ҳолга тушмасликнинг ҳаракатини қилиш керак. Аллоҳдан шу кунга тушмай деб паноҳ сўраш керак.
Нега?
Агар битта одамдан қарз олсангиз, унинг кимлиги сизга маълум! Танангизда жонингиз бор экан, унинг қарзини адо эта оласиз, аммо сизга пул берган одамларнинг кимлигини билмасангизчи?!
Давоми... 👇