#нимадир_ва_яна_нималардир
Инсонни бир айбини биламиз...
Дейлик у- бузуқ аёл...
Штампиклар, печатлар, эмблемалар, тамғалар, қашқалар, пичоқни қиздириб босилган камситувчи белгилар- биламизки, ҳар замонда бундай аёлларнинг баданини, шаънини, ҳужжатларини безаган...
"Уни оқлаб бўлмайди ҳеч қанақасига!" дея кимлардир куйиб-пишиб унга берилган ва берилажак жазолар ҳақида маъруза ўқиган ва ҳозир ҳам ўқишга тайёр!
Аммо...
Ғарғара томоққа келмади ҳали...
Бу аёлнинг нега бу кўчага киргани-ю, уни кимлар бу ҳолга солгани, нималар шу таҳлит яшашга мажбур қилгани, йўлидан шу кунгача қанча номард, қанча мард чиққани ин шаа Аллоҳ Қиёмат куни маълум бўлади...
Бироқ...
Биз ибодатларимизу, покдомон яшаб қўйганимизга ишониб, катта кетиб, шайтоний бир ғурур билан ерни қарсиллатиб босиб юрганимизда, агар у ўзининг кимлигини ўзи тан олиб жимгина елка қисган бўлса...
Ожизлигини, кучсизлигини, хатокор бандалигини, тупроқдан яралиб, тупроқдек ер бўлиб, хокисор яшаганини ўзи учун ўзи идрок этиб, ҳар қадамда ўзидан ғурурланмай, қайтага уялиб яшаган бўлса...
Биз Аллоҳ таолодан омонат олган жонимизни қайтаргимиз келмай, ўзимиз меҳр қўйган дунёдан ажрала олмай турган пайтимизда- унинг руҳи танасидан қочиб қутулишни, тезроқ тупроққа қовушиб кетишни ҳар лаҳзада истаб яшаётган бўлса...
Ҳажга, умрага биз каби боргиси келса-ю, у тупроқларга қадами тушишидан ўзи тортиниб жимгина уйидаги бурчакка топинаётган бўлса...
Кўзидан сизган бир томчи ёш билан Яратганга юзланиб сўнгги лаҳзада "ожизлигиму, кучсизлигим билан Сенга юзландим. Ўзинг поксан!" дея олган бўлса ва пок Зот чексиз раҳмати билан биз бехабар уни поклаб қўйган бўлса...
Демак у нажот топибди!
Катта гапирманг!
Йўлингизга шайтон қозиқ қоқиб соқчилик қилмагани учун сиз тақводорсиз!
Аллоҳ таоло сизнинг устингизга Ўзи яратиб қўйган бир лаъинни ҳоким қилиб қўймагани учун сиз ўзингизни покдомон ҳисоблайсиз!
Сизни қаердадир асрагани, қаердадир қонингиз шаҳватдан пўртана ясамагани учун, ақлингиз шайтоннинг товоғига тушмагани, ошиғингиз унинг гардкамида юмаламагани учун сиз Ўзингизни Ҳазрати инсонман деб ўйлаяпсиз!
Бизни ёруғ кунда чалкашишга қўймаган, раҳмимизни еган, айбимизни ёпган, сақлаган, ҳифзида асраган, ёмондан пана қилган ва билакс ўзимиздан ғурурланиб бошқаларга айбу нуқсонидан сўз очаётган пайтимиз осмон қадар шоҳлаб кетаётган ғурур дарахтимизга каллак уриб қўйишга шошмаётган Зот ғоят сабрлидир...
Билмаган нарсаси учун кимнидир маломат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ бу дунёда...
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтган эканлар: "Ҳомиладор аёлни қаердадир бандалик қилиб гапириб қўйган бўлсам, эркак бўлсам-да эртами-индин юкли бўлишдан ҳавотирда яшадим! " дея...
©️Азизахон Исмоилова
@Ummuzaynabummuijodi