#нимадир_ва_яна_нималардир
Сиз бир матосиз...
Қараганлар- нақшингизга, майда-майда гулчаларингизга, охорли ёки охорли эмаслигингизга қарайди...
Аммо қанақа ипдан тўқилганингиз-у, шу гулчали кўринишга келгунингизга қадар неча хил ранг қозонига тушиб чиққанингизни, қанақа кимёвий ишловларни бошдан кечирганингизни ўзингиз биласиз...
"Фалончи жаннати инсон" деймиз...
Жаннати инсон эса агар инсофли бўлса ўзи билади, жаннатга даъво қила оладими ёки йўқ!
Фалончи расво одам деймиз...
Аслида инсон яхши ва ёмон қутбларга фақат эртаклардагина ажратилган бўлади. Ёш болалар яхши ва ёмоннинг фарқини бир текис ажратиб олиши учун!
Биз ёмон деб ўйлаган одамимизда нима хайр борлигини Аллоҳ билади.
"Фалончи алкаш одам эди. Тавба Жума кунида, яхши кунда ўлибди-я?!" деб ҳайратдан ёқа ушлаймиз...
Ҳа, у биз билган тасаввурда шунақа одам эди...
Аммо у ҳам ҳудди биз каби Худонинг бир яратиғи эканлигини баъзи холларда унутиб қўямиз...
Кимгадир яхши ота бўлолмаса ҳам яхши ака бўлгандир сингилларига...
Кимлардир ҳақиқатни айтишга ийманиб турган даврада у юзтани отиб олиб валдираганча айтиб-айтиб ташлагандир...
Балки жониворларга меҳрли бўлгандир... Ароқнинг кайфидан қизиган қўйнига дайди мушукни олиб ухлагандир, қайсидир ариқнинг ичида...
Балки Ҳизрга дардини айтиб йиғлагандир қайсидир овлоқ жойда, балки қилган-қилмаганига нақд турган тавбаси, балки ростдан-рост тўкилган кўз ёшлари бўлгандир бу ёлғон туйғули актёр ва актрисаларга тўлиб кетган дунёда...
Олам сир-синоатга тўла...
Ғимирлаб кетаётган чумолида ҳам табиатнинг бир халқаси бор!
Узилса ўрнини ари тўлдириб беролмайди...
Ҳамманинг нафратини ҳис қилиб яшаётган дунёдаги энг кераксиз инсоннинг ҳам бу дунё заминида икки қулоч ерга эгалик қилиш ҳуқуқи бор...
Унга насиб қиладиган қабрга кимдир бир кеча кириб ётиб беролмайди...
©️Азизахон Исмоилова
@Ummuzaynabummuijodi