ИЛТИЖО...
Йа Роббий!
Бандам де, ғафлатдан уйғот.
Ибодатга йўлла, ғайрат бер Аллоҳ!
Қорайган қалбларни ёрит нурингла,
Кириб келди гўзал, нурли Рамазон!
Зоҳирда сабрни маҳкам тутайлик,
Ботинда ишқингла ёниб-куяйлик.
Биз абгор қулингмиз,марҳаматингла,
Раййон эшигида раҳмат кутайлик!
Руҳимиз кирланди дунё ранжидан,
Кўнглимиз тинмади унинг ганжидан.
Карам эт, мағфират эгаси Мавлом,
Бизларни покласин Моҳи Рамазон!
Йўқсилга барокат, насиба бергин,
Мўминнинг дилига нурингла киргин.
Муслимга нур юзу, кенг феъл ила,
Муҳсингга ишқингдан зарра илингин!
Фарзингга, амрингга - лаббай Аллоҳим!
Ибодат лаззати, фазлинг - иноят!
Муқаддас каломинг хатми - ҳидоят!
“Лайлат ул қадр” да руҳинг - каромат!
Йа Роббий!
Бандам де, раҳм қил!
Жидду - жаҳт эҳсон қил, шафқат қил!
Сабру жамил бергин Рамазон ойи,
Нафси - амморага мангу ғафлат бер!
Рамазон ойингни ҳурлик биламиз,
Ажру мукофотинг умид қиламиз.
“Ла илаҳа иллаллоҳ!” бирламиз,
Роббим ёлғиз сенга қуллик қиламиз!
Аллоҳ таоло Муборак Рамазони шарифни осмонлару ерда ва барча мўмин-мусулмон аҳлига хайрли қилсин!
Алломахон Хакимова.
✍️@umidaaziz
Йа Роббий!
Бандам де, ғафлатдан уйғот.
Ибодатга йўлла, ғайрат бер Аллоҳ!
Қорайган қалбларни ёрит нурингла,
Кириб келди гўзал, нурли Рамазон!
Зоҳирда сабрни маҳкам тутайлик,
Ботинда ишқингла ёниб-куяйлик.
Биз абгор қулингмиз,марҳаматингла,
Раййон эшигида раҳмат кутайлик!
Руҳимиз кирланди дунё ранжидан,
Кўнглимиз тинмади унинг ганжидан.
Карам эт, мағфират эгаси Мавлом,
Бизларни покласин Моҳи Рамазон!
Йўқсилга барокат, насиба бергин,
Мўминнинг дилига нурингла киргин.
Муслимга нур юзу, кенг феъл ила,
Муҳсингга ишқингдан зарра илингин!
Фарзингга, амрингга - лаббай Аллоҳим!
Ибодат лаззати, фазлинг - иноят!
Муқаддас каломинг хатми - ҳидоят!
“Лайлат ул қадр” да руҳинг - каромат!
Йа Роббий!
Бандам де, раҳм қил!
Жидду - жаҳт эҳсон қил, шафқат қил!
Сабру жамил бергин Рамазон ойи,
Нафси - амморага мангу ғафлат бер!
Рамазон ойингни ҳурлик биламиз,
Ажру мукофотинг умид қиламиз.
“Ла илаҳа иллаллоҳ!” бирламиз,
Роббим ёлғиз сенга қуллик қиламиз!
Аллоҳ таоло Муборак Рамазони шарифни осмонлару ерда ва барча мўмин-мусулмон аҳлига хайрли қилсин!
Алломахон Хакимова.
✍️@umidaaziz