Yo'lovchi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ҳеч қачон сендан ортиқ муваффақиятларга эришган инсон сени танқид қилмайди. Ҳар доим ё ҳеч нарсани эплолмаган ёки муваффақият жиҳатидан сендан қуйида бўлганлардан танқид кўрасан...

@umidaaziz


Аллоҳим, бир куни умидсизликка тушсам, мен учун тақдир қилган тадбирларинг орзуларимдан гўзал эканини эслатишингни ўтинаман...

@umidaaziz


ДУНЁДА МАШҲУР БЕШ ТАМОЙИЛ:
👉 Бир нарсанинг рўй беришидан қанчалик кўрқсанг, унинг амалга ошиш эҳтимоли шунчалик ортади.

👉 Бир муаммони очиқ ва равшан тарзда бир жойга ёзсанг, масаланинг ярми ечим топган бўлади.

👉Бир ишга киришганида, сендан талаб қилинган самарани бериш учун энг яхши йўлларни топиш ҳар доим ўзингнинг масъулиятингда бўлади.

👉 Илм ва заковатни биринчи ўринда тутишда давом этганинг сари пул оқиб келаверади.

👉 Агар бир масала юзасидан қарор қабул қилишга мажбур бўлмасанг, қарор бермай қўявер.

Илова: АСЛО АСЛО ДЕМА!

✍️@umidaaziz


Ҳожи Бектоши Валийдан сўралди:
— Ҳазрат, сиз дунё моли, деганда нимани тушунасиз?
Ҳожи Бектоши Валий шундай жавоб қилдилар:
— Бировнинг нонини ема, ўзингнинг нонингни бировдан қизғанма. Қўлинг очиқ, кўнглинг очиқ, дастурхонинг очиқ бўлсин. Айбларни ёп, сирларни тут, ғазабингни ют ва Аллоҳга ҳамд айт...

✍️@umidaaziz


Ўзи яратган муаммоларнинг жабрдийдаси ролини ўйнайдиганлардан йироқ бўлинг...

✍️@umidaaziz


Аллоҳ сиддиқ бандаларига атрофидагиларнинг ҳақиқатини кўрсатиб қўяр экан.

#дуо Роббим, мени ва севганларимни сиддиқлардан айла...

@umidaaziz


Эри топармон-тутармон эди. Аёл "Тежаб-тергаб ишлатайин, болаларимга асқотар, борини ишлатаверсам, эрта-бир кун тегирмоннинг суви қуриса, болаларимнинг куни эски-тускиларга қоладими?" деган ўйда янгиларни асраб қўйиб, йиртиқни ямаб, эскини авайлаб ишлатарди. Қаторлаб пойдеворлари баланд уйлар қурдиришди. Чиройли таъмирлаб, жиҳозлаб қўйиб, ўзлари ошхона олдидаги айвонда тиқлишиб ўтиришарди.
Бедаво дардга чалинди. Сандиққа солиб қўйган янги матосидан либос киймай, жавондаги янги идиш -товоғидан овқат емай, уста боқиб, емай-ичмай тиклаган ҳашаматли уйларида оёқ узатиб ўтирмай вафот этди.
Вафотига йил тўлиб-тўлмай эри уйланди. Марҳума сандиғига солиб, яхши кунларга атаб қўйган матолардан эркакнинг янги аёли — кундоши ранг-баранг либослар тиктириб кийди. "Болаларимнинг тўйида ишлатаман" деб олиб қўйган идиш-товоқларга кундоши қариндошларига тансиқ таомлар тортиб, зиёфатлар берди.
Аёл тежаб-тергаб, энидан-бўйидан қийиб, эскини ишлатиб, янгини авайлаб рўшнолик кўрмай ўтиб кетди. Эрининг қабатида туриб, қурдирган уйларида бошқалар ҳузур кўрди, сандиғию жавонини тўлдирган буюмлар етти ёт бегоналарга буюрди...

Кийим жавонингиздаги энг чиройли кийимингизни бугун кийинг. Энг чиройли идишингизда ўзингиз таомланинг, чой ичинг. Ўзингиз оёқ узатиб ўтирадиган уйингизни чиройли таъмирлаб, ўтиришга кўзингиз қиймаган мебеллларингизга яйраб ўтиринг. Эртага нима бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз. Фурсат борида қўлимизда бўлган, имконимиз етган барча яхшиликларни аввало ўзимизга қилайлик. Чунки умр қиссасининг охирида ҳамма ўзидан узр сўрайди...

✍️@umidaaziz


Менга тоғу тошдан ошиб ўтиб, манзарани бирга томоша қиладигандек ҳис эттирдинг. Тоғ-у тепаликни қўявер, ўр йўлни ҳам ошиб ўтолмадик...

✍️@umidaaziz




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нима деб ўйлайсизлар, дубляж санъати Ўзбекистондан бошқа жойда ҳам ривожланганмикин?

@umidaaziz


Ҳамма ота-она бўлишга ҳақли эмас! Фарзанд кўриш учун махсус руҳий-маънавий кўрикдан ўтиш керак! (Гарчи ўзбек бунгаям пора орқали чора топади-да. Бу энди бошқа масала.)


Verwandlung| Эврилиш dan repost
Аллоҳнинг ҳар ишида ҳикмат бор дейилади. Лекин баъзида Аллоҳ фарзандни увол қиладиган инсонларга бундай неъмат беришининг ҳикматини тушунмайман....

Кўзимга ёш тўлди, қалбда исён. Неъматларни қадрлай олмайдиган инсонларга берилганига исён...


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шунинг учун ҳам, кир ювиш машинаси ва идиш товоқ ювиш машинаси люкс, ҳашамат эмас, сув ва энергияни тежаш учун заруратдир. Албатта, ақл юрита оладиганлар учун..!

✍️@umidaaziz


Мен кўп бор тош ирғитганга гул отиб жавоб бердим. Кўп нарсаларни кечириб юбордим. Лекин англадимки, нима қилсанг қил, алалоқибат ғайратинг инкор қилинади. Қалбингдаги гўзалликни кўргиси келган кўради, кўнгли билан қарашни эплолмайдиган сўқирлар эса уринишларингни кўришдан ожиз қолади...

✍️@umidaaziz


Синовига йўлиқмаган ҳар нарсада ўзини ҳақ ва кучли ҳисоблайдиган кишиларни кўрганимда ичимда "Вақти келади", дейман, -ярасининг зирқирраганини ҳис этмаган мавзуларда тупук сочиб гапирганинга пушмон бўладиган вақт келади." Шундай пайтлар бўладики, бир замонлар сизга ғалати туюлиб, камситган нарсаларни ўз хоҳишингиз билан бажараётганингизни кўрасиз. Вақтнинг муаззам адолати бор.
Сабр қилган ва нонни катта тишлаб, гапни катта гапирмаганлар ёруғ юз ва муваффақият қозонади доимо...

✍️@umidaaziz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Одамзод --минг  умид, минг жонсараклик, минг муштоқлик, бир ўлим...

@umidaaziz


Шунчаки, тасаввур қилиб кўринг...😁

@umidaaziz


Одамлар бир-биридан бунчалик осон воз кечган шу вафосиз дунёда, ҳар қандай ҳолатда ҳам бир-бирини маҳкам тутган кишиларнинг кўнгилларини севаман!..

Суратдаги изоҳ: "Қўлингни бер, оломон ичида йўқолиб қолмагин..."

✍️@umidaaziz


Қачонки, Аллоҳ менга берган неъматларни санасам, сени икки бор санайман...

✍️@umidaaziz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Нимайди бунинг номи серотонинми, ҳани, шу бахт гормонларими нимадир, дейчийди-қў, ўшами бу?

@umidaaziz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.