Катта маьноли шеьрлардан кичик сатрлар. Эринмасдан ўқишни маслаҳат берамиз, афсусланмаслигингизга кафолат:
©Умар Хайём
©Эмили Дикинсон
© Муҳаммад Юсуф
©Умар Хайём
©Номаьлум
©Номаьлум
©Ўткирбек Муҳаммад Собир
©Усмон Азим
©Абдулла Орипов
©Умар Хайём
Дарахт ҳайрон эди бир ҳолга хаста
Уни турфа йўлда ишлатди уста.
Бир учи бешикка аталган бўлса,
Бир учи тобутга бўлганди даста.
©Эмили Дикинсон
Туғилган кун – қувончли эмас
Қалбингдаги энг кучли оғриқ.
Умринг ўлчовлидир азалдан,
Ҳар куни бир кунга камаяр, ахир,
Яқинлашиб келар азалий тақдир.
© Муҳаммад Юсуф
Кўкларда кўк кабтар қушдаймиз жоним,
Қайғурма кел кўнгил ҳушлаймиз жоним,
Менинг танишим йўк нариги дунёда,
Барибир "жаннатга тушмаймиз" жоним...
©Умар Хайём
Биз келиб кетгувчи тўгарак жаҳон
На боши маълум на сўнги аён.
Ҳеч кимса ростини айтиб беролмас
Биз қайдан келдигу, кетармиз қаён.
©Номаьлум
кўчада юрганда йўқдир рўмоллар,
тириклар шаҳватин қўзғар ҳаёллар,
фақат қабристонда ўралар рўмол,
ўликдан уялар бизнинг аёллар...!
©Номаьлум
Сиз онасиз сиз ёрсиз гулгуняноқсиз
Чиройингиз чандор ой бисотидан
Эҳтимол подшолар чиққан саноқсиз
Лек Пайғамбар чиқмаган аёл зотидан.
©Ўткирбек Муҳаммад Собир
Йўлларинг тўқнаша нодонлар билан,
Номи-ю нишони инсонлар билан,
Яхшироқ англайсан Нуҳнинг кемаси,
Не учун тўлганин ҳайвонлар билан.
©Усмон Азим
Мунча ширин бу куз оқшоми,
Лабингдаги чарчоқ каломлар,
Мен дўзахдан қўрқмайман жоним,
Дўзахдаман аллақачонлар.
©Абдулла Орипов
Энагаси алла айтар Машрабга боз-боз,
- Катта бўлсанг Хон бўласан, аллаё алла.
Ўша заҳот эшитилар бешикдан овоз:
- Алдаё алда!