KADASTR AGENTLIGI - RASMIY dan repost
РАСМИЙ МУНОСАБАТ.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали “Юртимиз ерлари чет элликларга бериб юборилаётгани ёки сотилаётгани” ҳақида хабарлар кенг тарқалмоқда.
📃 Мазкур шахслар қонунчилигимизга кўра Ер участкаларини чет элликларга бериш тартибларидан хабари йўқлигидан бундай маълумотларни тарқатаётган кўринади. Агар хабарлари бўлганида нотўғри хабарларни тарқатмаган бўлар эди.
✍️ Биз сизга маълумот бериб ўтамиз.
➡️ Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) талаблари Ер кодекси билан белгиланган ҳамда унинг 17-моддасига мувофиқ чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ИЖАРА ҲУҚУҚИ АСОСИДА эга бўлиши мумкин.
➡️ 24-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ.
❓ "Хўп ижарага берсагу хусусийлаштириб олсачи, унда нима қиламиз?" - деб ваҳимага тушманг.
Хавотирга ўрин йўқ, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди, яъни чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди.
❓"Хўш агар қишлоқ хўжалиги ер бўлсачи? Уни хусусийлаштириб оладими?" - деб ўзингизни қийнаманг. Қишлоқ хўжалиги ерларини ҳатто Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳам хусусийлаштириб ололмайди.
❌ Шундай экан, ЕРЛАРИМИЗ ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИГА БЕРИБ ЮБОРИЛЯПТИ мазмунидаги хабарлар асоссиз ва охиригача ўрганилмасдан чиқарилган хабарлар.
Бу шахслар бундай маълумотларни тарқатишдан нимани кўзлаганини билмадигу аммо, ⚖️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-моддаси 2 қисми ҳамда Жиноят кодексининг 244-моддаси 6-қисми бор эканлигини шунчаки эслатмоқчимиз.
🔊 Шу ўринда фуқароларимиздан ҳар хил алдовларга учмасликларини, ижтимоий тармоқ фаолларидан эса ёлғон ва асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.
📩 Telegram | 📩 Instagram | 📩YouTube | 📩 Facebook | 📩 Web-sayt

ℹ️ Зеро, охири ўйланмай қилинган юқоридаги каби ҳолатлар аҳолида норозилик, Қонунларга нисбатан ишончсизлик кайфиятини келтириб чиқариши ҳатто, инвестиция муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини унутманг!