Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
8-январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни!

Сўнги йилларда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадр-қимматини улуғлаш давлат сиёсатининг бош мезонига айланди.

Мазкур жараёнда прокуратура ходимларининг фаолияти беқиёс аҳамиятга эга. Уларга жамиятда инсон ҳуқуқлари, халқ манфаатларини таъминлаш йўлидаги ўта масъулиятли вазифани сидқидилдан адо этишда куч-қувват, янги марралар ҳамроҳ бўлсин.

Прокуратура соҳасидаги барча ходимларни касб байрамлари билан табриклаймиз. Машаққатли ва шарафли бўлган фаолиятларида муваффақият тилаб қоламиз.

@Ulugnorpressa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
DIQQAT E’LON

Hurmatli Ulug'norliklar

Sizda o‘rdak boqish uchun imkoniyat bor, lekin sharoit yo‘qmi?

Unda hech qanday muammo yo‘q.

Biz Sizlarga o‘rdakchilikni rivojlantirish uchun tuman xududidagi mavjud zovurlarni amaldagi qonunchilikka asosan tekin ijara asosida er ajratib beramiz, siz esa ushbu sharoitda ko‘pi bilan bir oy muddatda ajratilgan zovurni atrofini to‘sgan holda kamida 1000 tadan 3000 tagacha o‘rdak boqish loyihasini amalga oshrishingiz talab etiladi.Shuningdek hududda tadbirkorlikni amalga oshirishni hohlovchilar uchun ham keng imkoniyatlar yaratilgan.

P/S loyihani amalga oshrish uchun tuman imkoniyatlari chegaralangan, aniq maqsad va imkoniyatlari yetarli fuqarolarni hamkorlikka chaqiramiz.

Nomzodlar ushbu raqamlarga murojaat qilishlari mumkin 📞
+998889933032 +998944370024 +998914998384

@Ulugnorpressa


Жорий йилнинг 7 январь куни вилоят прокурорининг ўринбосари К.Ю.Алимов томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти ўрганилди.Жараёнда бирлашмадаги иссиқлик тизими беморларга яратилган шароитлар кўздан кечирилиб аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

@Ulugnorpressa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида.

@Ulugnorpressa


Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида.

"Камбағалликдан фаровонлик сари" давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш мақсадида худудлардаги хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка ва касб-хунарга ўргатиш ҳамда маҳаллаларда янги иқтисодий йўналишлар ташкил этишга жалб қилиш асосий вазифа этиб белгиланди.

Бугун Улуғнор тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Пармонова бошчилигида ҳудудлардаги ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва касб-хунарга ўргатиш бўйича 3 сектор ҳудудида жойлашган Учкўприк маҳалласида бўш турган ариқ зўвурлардан фойдаланиб ўрдак боқиш орқали ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида учрашув ўтказилди.

Учрашувда бугунги кунда 14 нафар фукароларга кредитлар ажратилиб урдак боқаётган хонадонлар наъмунасида ишларни ташкил этиш борасида тушунтиришлар олиб борилди.

@Ulugnorpressa


Улуғнор тумани прокурори ўринбосари У.А.Юлдашев ва Улуғнор тумани Халк қабулхонаси мудири А.А.Абдураҳимовлар томонидан 2-сектор ҳудудидаги "Фаровон"  маҳалласида, аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар туман прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Туман прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.

@Ulugnorpressa


IS GAZIDAN OGOH BO‘LING!

⚠️Isitish uskunalaridan foydalanish bo‘yicha tavsiyasilar

⭕️ Isitish pechini ishlatishdan oldin uning sozligiga e‘tibor qarating.

⭕️ Isitish pechi ishlatilayotganda uning mo‘risi va dudburoni vaqti-vaqti bilan tozalanib turishi kerak.

⭕️ Nosoz pech yong‘inga olib kelishi va is gazidan zaharlanishga sabab bo‘lishi mumkin.

@Ulugnorpressa


Ulugnor tumanida chet tillari bo‘yicha fan olimpiadaning tuman bosqichi o‘tkazildi

Andijon viloyati hokimi sovrini uchun chet tillari (ingliz tili, faransuz,nemis tili) bo‘yicha tuman bosqichi joriy yilning 6-7 yanvar kunlari Ulug'nor tumanida tashkil etilishi belgilangan.Joriy yilning 6 yanvar kuni 5.8 sinf o'quvchilari o'rtasida o'tkazigan musobaqada g'oliblar esdalik sovg'lari bilan taqdirlandilar.

@Ulugnorpressa


#DIQQAT

“Ayollar daftari”ning 6-bosqichi boshlandi

📎"Ayollar daftari" bilan ishlash tizimining 6-bosqichini tashkil etish va amalga oshirish bo‘yicha 2025 yil 6 yanvaridan boshlab 31 yanvariga qadar xonadonma-xonadon yurish orqali xotin-qizlarning muammolarini o‘rganish ishlari tashkil etiladi.

✅Tumanimizning barcha mahallalarida xotin-qizlarning muammolarini tizimli ravishda hal etish uchun mahallalardagi ishchi guruhlar tomonidan har bir mahallada xatlov jarayonlari boshlandi.

📌Xatlov jarayonlari 31 yanvargacha davom etadi.

@Ulugnorpressa



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.