УВАЙС АЛ-ҚАРАНИЙ ВА УНИНГ ДУОЛАРИ ҚАБУЛ БЎЛИШИ СИРИ
Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар:
— Увайс ал-Қараний Яманда яшайди. У онасининг хизматидан бошқа нарсага аҳамият бермайди. Уни кўрмаган бўлсам-да, у менинг умматимнинг энг улуғларидан бири.
Шунингдек Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳазрати Умар ва ҳазрати Алийга:
— Агар Увайсни учратсангиз, ундан дуо олинглар, унинг дуолари қабул бўлмай қолмайди, - дедилар.
Вақт ўтиб Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Алий уни излаб топдилар. Улар Увайсдан дуо қилишини сўрадилар. Увайс:
— Мен бир гуноҳкор бандаман. Сизлар менга эмас, Оллоҳга мурожаат қилинг, - деди. Аммо ҳазрати Умар ва ҳазрати Алий унинг улуғлигини тан олиб, дуо қилишини талаб қилдилар. Увайс улар учун Оллоҳдан мағфират сўраб дуо қилган экан.
Шунингдек одамлар ундан дуолари қабул бўлишининг сирини сўраганларида Увайс:
— Қалбингиз Оллоҳнинг нури билан тўлган бўлса, сизнинг дуоларингиз қабул бўлади. Чунки Оллоҳ қалбдаги холис ниятларга қарайди, тилдаги сўзларга эмас, - деган эканлар.
....🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃....
✅ @Uluglar_nasihatii🌙
T.me/+frYfXTYoXdAwNmNi