#тафаккур
Сабр нима?
Сабр — ичингизда шунча дардни сақлайсиз, аммо инсонлар олдида табассум қилишингиздир..
Сабр — кўзларингиз ичи тўла ёш, сизиб тушай дейди, аммо буни ҳеч ким пайқамайди. Чунки сиз кўз ёшларингизни ҳеч кимга сездирмай дарров артиб, яна табассум қиласиз..
Сабр — кимдир сизга тош отсада, сиз уни кўрмагандек эътибор бермай йўлда давом этаверасиз..
Сабр — гулзорни орзу қилиш, аммо тиконзорни босиб ўтишдир..
Сабр — насибангизда борига ҳам йўғига ҳамрози бўлишингиздир..
Сабр — Аллоҳ сиз билан бирга эканлигини ич ичингиздан ҳис қилишингиздир.
Сабр — барча яхшиликларнинг калити, яхшиликлар эса бараканинг калитидир.
Кимда ким сабрли бўлса, Ин Шаа Аллоҳ барча яхшиликларга эришади.
Бизни кузатишда давом этинг.
✅@Uluglar_nasihatii ✨🌙
https://t.me/+frYfXTYoXdAwNmNi