1) Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши шарт. (Меҳнат кодекси 102-моддаси 1-қисми 1-банди)
Бундай ёзма тарздаги огоҳлантиришни иш берувчининг вакили сифатидаги корхона раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс томонидан имзолаган бўлишига ҳамда камида икки ой олдин бу ҳақда огоҳлантирилишига эътибор бериш лозим.
2) Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан юқоридаги огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин.
Бу ҳолатда ҳар икки томон розилиги асосида пуллик компенсацияга алмаштириш масаласи келишилади ва келишувга асосан тўлаб берилади.
3) Огоҳлантириш муддати давомида ходимга бошқа иш қидириш учун ҳафтада камида бир кун шу вақт учун иш ҳақи сақланган ҳолда ишга чиқмаслик ҳуқуқи берилади.
Ходимнинг ушбу ҳуқуқидан фойдаланишнинг тартиботи белгиланмаганлиги сабабли, ходим иш берувчини олдиндан огоҳлантирган ҳолда ҳафтада муайян бир кунни танлаб ишга чиқмасликни кўзда тутиш лозим.
4) Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди.
Бу дегани, ходим камида икки ойлик огоҳлантириш давомида вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши, шу билан бирга суд ва тергов органларида мутахассис, эксперт, таржимон (ва ҳоказо) сифатида иштирок этганда, огоҳлантириш муддати ўтмайди.
Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик давридан ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажариб бўлгандан сўнг ушбу огоҳлантириш муддати яна ўта бошлайди.
5) Агарда жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, шартномани бундай розиликни олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.
6) Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Огоҳлантириш муддати давомида ходим билан амалдаги меҳнат шартлари асосида меҳнат муносабатлари давом этадию
Бунда ходим таътиллар жадвалига асосан ёки иш берувчи билан келишган ҳолда меҳнат таътили олиши мумкин ва кўпинча меҳнат таътилининг тугаш санаси ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган сана деб ҳисобга олинади.
7) Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. Гарчи уларни ишлаб турган штат бирлиги қисқартирилса ҳам.
8) Штатлар қисқариши туфайли меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.
Меҳнат шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинганда иш излаб юрган ходимнинг икки ой давомида унинг ўртача иш ҳақи сақланади ва тўлаб берилиши лозим.
Бунда ходим ишга жойлашмаганлигини меҳнат дафтарчаси ёхуд электрон меҳнат дафтарчасининг кўчирма нусхаси билан тасдиқласа, иш берувчи томонидан икки ойлик давр учун тўлаб берилади.
Бундан ташқари, ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
9) “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.