Убайдулло Мирзо


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ҳуқуқшунос У. Мирзаевнинг расмий канали.
Официальный канал юриста Мирзаева У.
Мурожаатлар учун: @yuristbekobotbot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Савол:

Мен аёлим билан расман ажрашганман. 1 нафар ўғлим бор. Аёлим вилоятда ўғлим билан қайнотам уйида яшайди, мен пойтахтда яшайман. Фарзандим учун алимент тўлайман. Қайнотам ўғлимни борсам менга кўрсатишниям хохламайди. Яқинда собиқ аёлим ўғлимни ўз фамилиясига (яъни қайнотамни исмига) ўтказмоқчи эканлигини айтди. Бунга собиқ аёлимни ҳаққи борми?

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси 70 моддасида бу ҳолат белгиланган:
Яъни Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи ота-онанинг биргаликдаги аризасига биноан бола ўн олти ёшга тўлгунча бола манфаатларини эътиборга олиб, унинг исмини ўзгартиришга, шунингдек унга берилган фамилияни ҳам отаси ёки онасининг фамилиясига қараб ўзгартиришга ҳақлидир.

Агар ота-она алоҳида яшаса ва бола билан бирга яшовчи ота (она) болага ўз фамилиясини беришни хоҳласа, васийлик ва ҳомийлик органи бу масалани боланинг манфаатларини ва она (ота)нинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилади деб кўрсатилган. Сизнинг аёлингиз шу фикрда эканлар, бу холатга қонунчиликда ҳеч қандай таъқиқ йўқ.

Лекин шуни ҳам айтиб ўтишимиз керакки, 70 модданинг давомийлигида “ўн ёшга тўлган боланинг исми ёки фамилиясини ўзгартиришга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади” деб кўрсатилган.

Агар ўғлингиз 10 ёшга тўлган бўлса ва у онасининг фамилиясига ўтишни истамаса, бунда собиқ аёлингиз ўғлингизни фамилиясига ўтказиши мумкин эмас.

Эксперт: Эъзозабону Мамаризаева

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Банклар кредитни ундириш учун сизнинг пластигингиздан тўғридан тўғри пул ечишга меҳнат кодекси йўл очиб берган.

Меҳнат кодексининг 271-моддасида Ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи ёки унинг муайян қисми ходимнинг ёзма аризасида кўрсатилган миқдорларда ва муддатларда кредиторларга банк муассасаларидан олинган ссудалар, кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун юборилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз банк кредит шартномасида тўғридан тўғри пластигингиздан пул ечишга рухсат бердингизми банкда ҳуқуқий асос бўлади сизнинг картангиздан пул ечишга.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Бекобод шаҳар маиший чиқинди олиб кетиши хизмати янги таърифлари. 2025 йил 1 март кунидан кучга киради.
https://t.me/ubaydullo_mirzo


Чикинди тарифи VII-5-20-10-0-K25.pdf
830.7Kb
Бекобод шаҳар маиший чиқинди олиб кетиши хизмати янги таърифлари. 2025 йил 1 март кунидан кучга киради.
https://t.me/ubaydullo_mirzo


Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетмоқда
.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Ўзбошимчалик билан эгалланган ерда қурилган бино иншоотларга коммунал тизимларни улаш мумкин эмас

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 101-моддаси


https://t.me/ubaydullo_mirzo


❗️ЮРИДИК ШАХСНИНГ ТРАНСПОРТ ВОСИТАСИДА СОДИР ЭТИЛГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИК УЧУН КИМ ЖАВОБ БЕРАДИ ?

⚡️ САВОЛ:
Юридик шахсга тегишли транспорт воситасида содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича радарлардан келган жарималарни ким тўлаши керак, ташкилотни ўзими ёки машина бириктирилган шахсми ?

⚡️ ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддасига асосан,

➖ Юридик шахсга тегишли транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка юридик шахснинг транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади деб кўрсатилган.

✏️ Маълумот учун: Юридик шахс деганда юридик мақомга эга бўлган ТАШКИЛОТ тушунилади


https://t.me/ubaydullo_mirzo


Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3Mb
❗️Дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025 йил учун тасдиқланган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланиб туради.

Маълумот учун, ТОП-1000 олийгоҳларни тамомлаган талабаларнинг дипломлари Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз тан олинади (нострификация қилинади).

Манба: @r_kusherbayev

https://t.me/ubaydullo_mirzo


❗️ОНА ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ ЭНГ КАМИДА ҚАНЧА БЎЛИШИ КЕРАК ?

⚡️САВОЛ;
Вояга етмаган болаларга тўланадиган алиментдан ташқари бола 3 ёшга тўлгунигача она таъминоти учун тўланадиган энг кам алимент қанча бўлиши керак ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 118-моддасига кўра,

➖ собиқ хотин ҳомиладорлик даврида ва ўртада бола туғилган кундан бошлаб уч йил давомида собиқ турмуш ўртоғидан ўзининг таъминоти учун моддий таъминот олиши мумкинлиги белгиланган.

➖ Мазкур кодекснинг 119-моддасида эса, она ўзининг таъминоти учун оладиган таъминотининг энг кам миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 11,75 фоизи (135 712 сўм)дан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.

✏️ Демак, вояга етмаган болаларга тўланадиган алиментдан ташқари онага бериладиган таъминотнинг энг кам миқдори ҳозирги кунда 135 712 сўмдан кам  бўлиши мумкин эмас. Ушбу таъминотнинг энг кўп миқдори эса қонунчиликда белгиланмаган. Бундай таъминотни ундириш бўйича ишни кўриб чиқаётган суд жавобгар тарафнинг тўловга қобилиятини ва унинг моддий аҳволини хисобга олган ҳолда мазкур таъминот миқдорини мустақил белгилайди.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


❗️БОЛАНИ МАКТАБГА ЮБОРМАГАН ОТА-ОНАЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОРЛИГИНИ БИЛАРМИДИНГИЗ ?

⚡️САВОЛ;
Фарзандини мактабга юбормаган ота-оналарга қонунчиликда қандай жавобгарлик бор ?

⚡️ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра,

➖ болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиши уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (375 000)нинг ўн бараваридан ўн беш баравари (5 625 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


https://t.me/ubaydullo_mirzo


‼️Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:

➖ЯИДХП (my.gov.uz) дан;
➖Мажбурий ижро бюроси сайтидан;
➖МИБ иловасидан;
➖МИБнинг махсус Telegram ботидан (@mibuzrasmiy_bot).

❗️Telegram бот орқали текшириш энг осони:

1. Мессенжер орқали ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасига босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз (масалан: AA1234567);
4. Туғилган кунингизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Бот сизга номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатади.

✅Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сизда мамлакатни тарк этишга тақиқ йўқ👌

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Кўпчилик адвокатни ишни "ютиб берувчи" шахс сифатида қабул қилади, бу эса нотўғри тушунча.

Адвокатнинг асосий вазифаси – мижознинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун доирасида ҳимоя қилиш, далилларни таҳлил қилиш ва суд ёки бошқа органлар олдида асосли ҳимоя стратегиясини ишлаб чиқишдир. Сиз адвокатга ҳақ тўлаш орқали унинг билим ва тажрибасидан фойдаланиш имкониятига эга бўласиз. Натижа эса фақатгина адвокатнинг ҳаракатига эмас, балки ишнинг ҳуқуқий асослари, далилларнинг мустаҳкамлиги ва суд ёки бошқа органларнинг қарорига ҳам боғлиқ бўлади. Шу боис, адвокатга мурожаат қилаётганда унинг сизга ишни "ютиб бериши"ни эмас, балки қонуний манфаатларингизни самарали ҳимоя қилишини кутишингиз лозим.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


172 Қарор.pdf
7.6Mb
Сўраган эдингиз!
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори.

*Йўл ҳаракати қоидалари.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


#Кадровик
Бола парваришлаш таътилига чиққан ходим ишга қайтганда унинг ўрнига олинган ходимга иш берувчи бошқа иш таклиф қилишга мажбурми?

Кўп ҳолатларда мазкур масалада иш берувчи ва ходим ўртасида шу масалада низолар келиб чиқади. Ким ҳам ишлаб турган жойини ташлаб кетгиси келади. Бироқ қонунчиликда иш берувчига бундай мажбурият қўйилмаган.

Меҳнат кодексининг 158-моддаси 3-қисмида иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Шундай бўлса-да, МКда баъзи истеснолар мавжуд. МК 408-модданинг 3-қисмига асосан вақтинча бўлмаган ходим ўрнида муддатли шартнома асосида ишлайдиган хлодим хомиладор бўлса, уни иш берувчида унинг соғлиғига тўғри келадиган бошқа ишга ўтказиш чораси кўрилиши керак. Яъни бундай имкониятдан таътилдаги ходимнинг ўрнида ишлаётган ходим ҳомиладор бўлсагина фойдалана олади.

Агар бундай иш бўлмаса, ёки хомиладор ходим бу ишни рад қилса, шундагина уни МК 158-модда билан бўшатиш мумкин. Лекин бу хомиладор аёл ходимларга берилган имтиёз.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Qish faslining oxirgi oyi - fevral kirib kelmoqda. Iqlim ma’lumotlariga ko‘ra, fevral oyi yanvar oyiga nisbatan o‘rtacha 2-2,5 darajaga, tog‘larda 1-1,5 darajaga iliqroq bo‘ladi.
Ammo qish oylarining ob-havosi bir xillikka moyil emas va turli yillarda O‘zbekistonda fevral oylari har xil bo‘ladi.
Fevral oyida bahoriy iliq ob-havo tez-tez kuzatilgan davrlarda tabiat uyg‘onib, bodom, o‘rik, olxo‘ri va olchaning erta pishar navlari gullashi boshlanadi.
Ushbu asrda umuman olganda 20042016 va 2021 yillarning fevral oylari eng iliq oylar bo‘lib, o‘rtacha oylik harorat iqlimiy me’yordan 3-6 darajaga yuqori bo‘lgan. Ushbu yillarda eng iliq davrlarda havo harorati 22-27daraja iliqqacha, janubda 28-30 daraja iliqqacha ko‘tarilgan va bunday sharoitlar bahor faslining o‘rtalariga xosdir.
O‘zbekistonda meteorologik kuzatuvlarning barcha yillari uchun fevral oyidagi maksimal haroratning mutloq rekordlari respublika hududining katta qismida 2016 va 2021 yillarda kuzatilgan edi.
Ammo, eng iliq yillarda ham fevral hali ham qish oyi ekanligini unutmaydi. Ko‘pincha havoni jadal isishidan so‘ng qisqa muddatga qishki sovuqlar qaytadi. Shunday qilib, 2021 yilning fevral oyida anomal iliq ob-havodan (me’yordan 8-13 darajaga yuqori) so‘ng, oyning oxirgi haftasida havo harorati 10-15 daraja sovuqqacha pasaygan edi.

UzGidromet ma'lumotlari asosida.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


Kimlar yolgʻiz ona hisoblanadi?

Savol: Biz turmush o‘rtog‘im bilan ancha vaqtdan beri birga yashamaymiz. Ikki nafar voyaga yetmagan farzandim bor. Shu holatimda men yolg‘iz ona xisoblanamanmi ?

Javob:O‘zbekiston Respublikasining 13.03.2020 yildagi O‘RQ-610-son Qonunining 3-moddasi 6-qismiga ko'ra, yolg‘iz ota yoki ona tushunchasiga quyidagicha tarif berilgan;

➖ Ya’ni, bolani tarbiyalayotgan ona yoki ota, basharti bolaning tug‘ilganligi to‘g‘risidagi rasmiy hujjatlarda ota-onasidan biri haqidagi ma’lumotlar mavjud bo‘lmasa yoxud bunday ma’lumotlar tarbiyalayotgan onaning (otaning) so‘zlariga asosan kiritilgan bo‘lsa, shunday holatda ular yolg‘iz ota yoki yolg‘iz ona xisoblanishadi.

Endi javobni savolingiz bilan uyg‘unlashtiradigan bo‘lsak, agar Sizni o‘sha ikki nafar farzandingizni tug‘ilganlik guvohnomasini ota deb belgilangan joyiga turmush o‘rtog‘ingizni ma’lumotlari kiritilmagan bo‘lsa, masalan Sizlar qonuniy nikohdan o‘tmagan holda yashagan bo‘lsangiz va farzandlaringizga nisbatan turmush o‘rtog‘ingizni otaligi belgilanmagan bo‘lsa, farzandlaringizni tug‘ilganlik guvohnomasidagi ota to‘g‘risidagi ma’lumotlar shunchaki Sizning so‘zlaringizga asosan kiritilgan bo‘lsa, manashunday holatlarda Siz yolg‘iz ona xisoblanasiz.


https://t.me/ubaydullo_mirzo


Бекобод Бугун - Оқибатли бўлайлик! Bekobod Bugun Rasmiy! dan repost
Олди-сотди шартномаси – турар жой сотиб олинишига доир битимларни тасдиқловчи энг кенг тарқалган ҳужжат ҳисобланади. Сўнгги йилда уни тузиш таомилига муҳим ўзгартиришлар киритилди. Уй-жой сотиб олиш ёки сотишга қарор қилган бўлсангиз, нималарни билишингиз кераклиги ҳақида сўз юритамиз.
Қонун бўйича турар жойнинг олди-сотди битими қандай расмийлаштирилади?
Турар жойнинг олди-сотди шартномаларини тузишга доир умумий масалалар Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Қуйидаги жиҳатларни ёдда тутиш зарур:
• турар жойнинг олди-сотди шартномаси ёзма шаклда тузилади, битимга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади (ФКнинг 479-моддаси);
• уй, квартирани, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ФКнинг 488-моддаси);
• шартномада шартнома бўйича сотиб олувчига топширилиши лозим бўлган турар жойни аниқ белгилаш имконини берадиган маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт, улар бўлмаса, шартнома тузилмаган ҳисобланади (ФКнинг 484-моддаси);
• харидор сотиб олганидан кейин қонунга мувофиқ уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар (агар бундай шахслар бўлса) шартномада кўрсатилган бўлиши керак (ФКнинг 488-моддаси);
• сотувчи сотиб олувчига шартнома шартларига мувофиқ келмайдиган уй-жой сотганида, сотиб олувчи камчиликларни текинга бартараф этишни ёки камчиликларни бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини, харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни ёки кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга (ФКнинг 434-моддаси).

Олди-сотди шартномасини расмийлаштириш тартибини биласизми?

Бекобод тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази директори 1- даражали юрист Убайдулла Мирзаев


Алимент тўлашда баъзилар алиментни кам кўрсатиш учун даромадларини яширадилар. Суд яширилган даромадларни инобатга олиши керакми?

Аксарият ҳолатларда алимент тўловчи эркаклар томонидан ўз фарзандларига алимент тўловларини кам тўлаш мақсадида даромадлари яширилади. Турли кичик фирмаларга шунчаки ишга кириб олади. Фермер хўжаликларига расмийлаштириб олинади ва бошқа қинғир йўлларни қидиришади. Аслида эса ундан бошқа яхши даромад келтирувчи фаолият билан шуғулланади.

Қонунчилик бунга нима дейди?

Хусусан, Оила кодексининг 99-моддасига асосан агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг

👉 бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👉  икки бола учун — учдан бир қисми;
👉  уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

📌 Мисол учун, алимент тўловчи шахснинг қонуний ишлаётган жойидан ташқари тадбиркорлик фаолиятлари бор, яъни қўшимча даромадлари. Лекин бу бизнеслари бошқа шахсларнинг номида, аммо фойда олади улардан (кўпинча бу тадбиркорлик субъектлари атайлаб бошқа шахсларнинг номига очилади даромадни беркитиш учун). Шу ҳолатда алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилган ҳолда алимент суммасинининг кўпайтирилиши сўраса бўлади.

Яна бир мисол, алимент тўловчининг бошқа таъминлайдиган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари йўқ, бир ўзи яшайди (бир ўзи яшамаса ҳам боқиши керак бўлган бошқа шахслар йўқ). Шу ҳолатда ҳам алимент олувчи шахс асослантирилган маълумотлар билан судга мурожаат қилиб алимент миқдорининг кўпайтирилиши талаб қилишга ҳақли.

https://t.me/ubaydullo_mirzo


❗️ИШСИЗ ЁШЛАР ДЕГАНДА КИМЛАР ТУШУНИЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Қонунчилик бўйича ишсиз ёшлар деганда қандай ёшлар тушунилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йидаги 312-сон қарорига асосан,

➖ ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар ишсиз ёшлар деб эътироф этилади. (Бундан  таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар мустасно)


https://t.me/ubaydullo_mirzo


Bolalar ta'minoti uchun eng kam aliment miqdori qancha?

Agar ota-ona voyaga yetmagan bolalarini moddiy ta’minlash masalasida o‘zaro kelishib olmagan bo‘lsa, sud aliment miqdorini ota-onaning har oylik daromadidan quyidagicha belgilaydi:

🔹 Bir bola uchun— daromadning 4 dan bir qismi (ya’ni 25%);
🔹Ikki bola uchun — daromadning 3 dan bir qismi (ya’ni 33%);
🔹Uch va undan ortiq bola uchun — daromadning yarmi (ya’ni 50%) undiriladi.

Shuningdek, bu to‘lov miqdori ota-onaning moddiy yoki oilaviy ahvoliga qarab, sud tomonidan oshirilishi yoki kamaytirilishi mumkin.

Shuni unutmang, har bir bola uchun belgilangan aliment miqdori eng kam ish haqining 26,5 foizidan (ya’ni 306 075 so‘mdan) kam bo‘lmasligi shart. Agar uch yoki undan ortiq bola bo‘lsa, aliment umumiy miqdorda kamida 918 225 so‘m qilib belgilanadi

https://t.me/ubaydullo_mirzo

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.