🇧🇾 “Чегарасиз муҳбирлар” (RSF) Халқаро жиноий судга Лукашенкога қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди
Ташкилот Александр Лукашенкони Беларусдаги журналистларни таъқиб қилгани учун инсониятга қарши жиноятларда айбламоқда.
RSF маълумотларига кўра, 2020 йил август ойида бўлиб ўтган президентлик сайловидан бошлаб 397 нафар журналист асоссиз ҳибсга олиш ҳолатининг қурбони бўлган. Ҳозирда 43 нафар журналист қамоқда қолмоқда. 500 дан 600 нафаргача оммавий ахборот воситалари ходимлари Беларусни тарк этишга мажбур бўлган. Мамлакат жон бошига қамоқдаги журналистлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради.
“Чегарасиз муҳбирлар” Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хонни Беларус президентига қарши текширув олиб боришга ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирмоқда.
👉 @turnauz