📄
Иқтисодиёт ва тинчлик институти: ИШИД 2024-йилда энг ҳалокатли террорчи ташкилотга айланди.Иқтисодиёт ва тинчлик институти
маълумотларига кўра, ИШИД ва унинг бўлинмалари ўтган йили 22 мамлакатда 1800 дан ортиқ одамнинг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб, энг ҳалокатли террорчи ташкилотга айланди. Ҳисоботда, шунингдек, 30 мамлакатда фаолият юритаётган ИШИД ва Теhreek-e-Тaliban Pakistan (ТTP) каби террористик гуруҳларнинг кенгайиши қайд этилган. Бу гуруҳларнинг ҳисобига 2024-йилда 4200 дан ортиқ қурбонлар тўғри келади.
Ҳужжатга кўра, ўтган йили терактлар қурбонларининг умумий сони 2023-йилга нисбатан 13 фоизга камайган, бироқ Ғарб давлатларида ҳужумлар сони ортган, шу жумладан, ИШИД ва ХАМАСга тегишли ҳужумлар ҳам.
👉
@turnauz