Тўрақўрғон тумани 2-секторга қарашли маҳаллаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори асосида "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичини шакллантириш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.
Уйма-уй юриш орқали 30 ёшдан ошган аёлларнинг яшаш шароити ва уларнинг муаммолари ҳамда турли тоифаларга мослиги юзасидан сўровнома-анкеталари тўлдирилмокда.
Бугунги кунда аёлларни, айниқса, ишсизлик даражаси, касб-ҳунарда таълим олиши, тадбиркорлик фаолиятини бошлашда, малака ва кўникмаларини ривожлантиришда улар учун тушунтиришлар ва тавсиялар берилмоқда ҳамда рўйхатлари шакллантириляпти.
Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Маҳмудова 2-сектор штабида бўлиб, олиб борилаётган хатлов жараёни билан танишди ҳамда мутасаддилар билан зарурий топшириқлар юзасидан маслаҳатлашилди.