#долзарблик
Барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигининг ҳам ўзига хос мавсумий талаблари, тартиб-тамойиллари бор. Ер доимий парваришга, эътиборга муҳтож. Шу кунларда фермер хўжаликларида амалга оширилаётган ишлар деҳқончиликда юқори самарадорлик учун хизмат қилади.
Қиш фасли бўлишига қарамай об-ҳавонинг илиқлиги ғалла парвариши, ариқларни тозалаб бетонлаштириш, дарахтларни оқлаш, маҳаллий ўғит жамғариш каби ишларни бажаришга имкон бермоқда.
Туман ҳокими Шерали Қосимов бир қатор хўжаликларни айланиб, ана шу жараёнларни ўрганди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 465-сонли қарори бўйича бошланган ишларни кузатди.
Шу билан бирга “Агросервис МТП” МЧЖда техникаларнинг баҳорги экиш ишларига шай ҳолатга келгани кўздан кечирилди.