Туман ҳокимлигининг мажлислар залида ижтимоий соҳа ташкилотлари раҳбарлари учун бугунги куннинг долзарб вазифалари юзасидан таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Туман ҳокимнинг ўринбосари Икромжон Парпиев 2024 йил ҳам якунланиб бораётгани, янги йилни яхши натижалар билан кутиб олиш учун астойдил ишлаш, айниқса ишчи-ходимларнинг ер ва мол-мулк солиғини тўлатиш, қуёш паннеллари ўрнатиш орқали энергия тежамкорлигига эришиш, куз-қишга озиқ-овқат заҳирасини яратиш, доимий ободонлаштириш ишларини олиб бориш каби масалалар юзасидан топшириқ ва тавсиялар берди.