Қаввомлик яккаҳокимлик дегани эмас
Эркакнинг ўз оиласи устидаги қаввомлиги унинг аёлига зулм қилиш ёки мажбурлаш ҳуқуқига эга эканини англатмайди. Баъзи одамлар шундай деб ўйлашади, лекин бу нотўғри фикрдир! Чунки мусулмоннинг уйи ичида Аллоҳнинг "ҳудудлари" (чегаралари) мавжуд. Қуръони каримда бу сўз иккита оятда олти марта такрорланган:
1. "Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш ҳалол бўлмайди, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар (бўлади). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларида тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир" (Бақара сураси, 229-оят).
2."Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир" (Бақара сураси, 230-оят).
Аллоҳнинг ҳудудлари нима?
Бу чегаралар уйда беқарорлик, камситиш ёки зўравонликка йўл қўймайдиган тартиб-қоидалардир. Улар инсон фитрати, ақли ва ваҳий билан белгиланган меъёрлар бўлиб, эр-хотин ўртасида адолатни таъминлайди.
Аллоҳ таоло эркак ва аёл ўртасидаги ўзаро муносабатни шундай тасвирлайди:
"Улар сиз учун либос, сиз эса улар учун либоссиз". Бу эса, икки жуфтликнинг ўзаро муштаракликда бирга яшашини, ҳатто ягона бир бутун бўлиб кетишини англатади.
Зулм ва зўравонлик — инсон ҳаётини вайрон қиладиган катта офатдир. Оилалардаги зулм ва зўравонлик эса кишилик жамиятида юз берадиган зулмнинг энг ёмонидир. Чунки никоҳ инсон фитратининг энг мустаҳкам риштасидир. Агар бу ришта бузилса, умид қолмайди ва Аллоҳнинг ғазабидан сақланиш имконсиз бўлади.
Эр-хотин ўртасидаги адолат, ўзаро ҳурмат ва итоат уйда ҳам, жамиятда ҳам тинчлик ва фаровонликка замин яратади. Эркакнинг қаввомлиги унинг етакчи бўлишини англатади, бироқ бу ўзаро маслаҳат, ўзаро ҳурматни истисно этмайди.
https://t.me/tuhur