Нима учун Ҳаж арконлари Ҳарам ҳудудидан ташқарида бўлган Арафотда туриш билан бошланади ва Каъба атрофини тавоф қилиш билан якунланади?
Нима учун Арафот водийси Ҳарам ҳудудидан ташқарида жойлашган, аммо Мино ва Муздалифа эса, Ҳарам ҳудудида?
Бу ажойиб тафовутнинг ҳикматини баъзи уламолар шундай изоҳлайдилар:
Халил ибн Аҳмаддан нақл қилинади, у киши айтадилар: Суфён Саврийни шундай деганларини эшитганман: "Маккага борганимда, Абтоҳ водийсида Жаъфар ибн Муҳаммадни кўрдим ва ундан: — Нима учун вуқуф қилиш Ҳарам ҳудудидан ташқарида (Арафотда) жорий бўлган, Ҳарам ичидаги Машъарул ҳаромда эмас? - деб сўрадим.
У шундай жавоб берди: — Каъба — Аллоҳнинг уйи, Ҳарам — уни тўсиб турган пардаси, Арафот эса, унинг эшигидир. Одамлар ҳажга келганларида Аллоҳ таоло уларни эшик олдида тўхтатади. Бу ерда улар дуо ва илтижо қилишади. Аллоҳ уларга изн бергач, улар учун эшик очилади ва ҳожилар Аллоҳнинг ҳарамига, яъни Муздалифага тушадилар. У ерда ҳожилар яна ҳам зорланиб узоқ дуо қилганлари ва тинимсиз ибодатларини кўриб, Аллоҳ таолонинг уларга раҳми келади... Шундан кейин Аллоҳ таоло уларга қурбонликларини сўйишга буюради. Қурбонликларини сўйиб бўлгач, гуноҳларидан покланадилар. Шундан сўнг, Аллоҳ таоло уларга Ўз байтига ташриф буюриб зиёрат қилишларига изн беради".
Яна сўрашди: — Нима учун ҳожиларга ташриқ кунларида рўза тутиш макруҳ бўлган?
Жавоб бердиларки: — Чунки ҳожилар Аллоҳнинг меҳмони, меҳмон эса мезбоннинг ҳузурида рўза тутиши одобдан эмас".
https://t.me/tuhur