Сўзнинг сеҳри бор...
Инсон оғзидан чиққан энг кичик сўзга ҳам беэътибор бўлиши мумкин эмас, чунки ҳар биримиз ўз сўзларимиз учун жавобгармиз. Икки лаб орасидан чиққан сўз худди отилган ўқ каби, мўлжалга тегса – ё жароҳатлайди ёки ўлдиради. У сўз ўзида шифоси йўқ азобни ташийди. Аллоҳ дунёни бир оғиз "كن" (бўл) деган сўз билан яратган, Исо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг "كلمته" (сўзи) деб аталган, катта-катта урушлар ҳам сўз билан бошланади ва сўз билан тугайди.
Сўз худди сеҳр ёки тилсим каби, агар амалдан йироқ бўлса, у бемаъни бўлади, агар амалга зид бўлса, нифоқ бўлади.
Шунинг учун сукутдан гўзали йўқ...!
Аллоҳим, сўзларимни ёлғиз Сенга айтмоғимни насиб эт. Зеро, Сенгина ҳамма нарсани билувчисан ва ҳеч қачон зулм қилмайсан. Сенинг ҳузурингдагина айтилган сўзлар ўзгармайди.
https://t.me/tuhur