Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Олдинги постимизда асл сабаблар ва сохта сабабларнинг фарқини айтиб ўтган эдик. Такрорлаш билимни янада мустаҳкам қилгани учун уларнинг фарқини яна эслатиб ўтамиз.
Асл сабаблар шундай сабаблар бўладики СИЗ уларга БЕВОСИТА таъсир кўрсата оласиз. Яъни, ўша сабабларни тўғрилаш сизнинг қўлингизда бўлади.
Сохта сабабларнинг белгиси шундан иборатки сиз уларга бевосита таъсир кўрсата олМАйсиз. Яъни, бу сабаблар тўғриланиши учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Бунинг учун бошқалар, дунё ўзгариши керак бўлади.
Энди эса уларга айрим мисолларни келтирамиз:
Сохта сабаб: кўп пул топиш қийин. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, шунчаки кўп пул топиш ўзи қийин иш.)
Асл сабаб: кўп пул топишга нисбатан ичимда блоклар бор. (Ўзимни ўзгартирсам, блокларимдан халос бўлсам мен ҳам кўп пул топа оламан. Ахир одам қилган ишни одам қила олади)
Сохта сабаб: семизлик генимда бор, менинг пародам ўзи шундай ва мен ҳеч қачон оза олмайман. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, ахир геним шундай, пародам шундай)
Асл сабаб: озиш бўйича билимларим етарли эмас ёки озишга нисбатан онг остимда блоклар бор. (Бу ҳолда вазиятга таъсир қила оламан. Озиш илмини ўргансам, онг ости блокларимдан халос бўлсам бемалол оза оламан)
Ҳозирда ўзингиз хоҳлаётган ҳаёт тарзига эриша олмаётган бўлсангиз билингки, сизнинг диққат эътиборингиз асл сабабларга эмас балки сохта сабабларга қаратилган. Акс ҳолда сабаблар устида ишлаб ўз истакларингизни рўёбга чиқариб яшаётган бўлардингиз.
Энди эса ҳозирда сизни қийнаб турган бирор муаммони олингда унинг сабаби ҳақидаги фикрларингизни изоҳларга ёзиб қолдиринг. Биз унинг асл сабабми ёки сохтами эканлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларимизни билдирамиз.

Сохта сабаб: қиммат экан. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, менда ҳаммаси жойида, ҳамма айб унинг қимматлигида)
Асл сабаб: мен кам пул топаяпман. (Бу ҳолда вазиятга мен таъсир ўтказа оламан. Яъни, кўпроқ пул топсам қимматлик қилмайди)
Сохта сабаб: кўп пул топиш қийин. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, шунчаки кўп пул топиш ўзи қийин иш.)
Асл сабаб: кўп пул топишга нисбатан ичимда блоклар бор. (Ўзимни ўзгартирсам, блокларимдан халос бўлсам мен ҳам кўп пул топа оламан. Ахир одам қилган ишни одам қила олади)
Сохта сабаб:
турмуш ўртоғим ёмон. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, унинг ўзи ёмон)
Асл сабаб: ўзимни яхши турмуш ўртоққа лойиқ кўра олмаяпман. (Бу ҳолда вазиятга таъсир ўтказа оламан. Ўзимни лойиқ кўрсам турмуш ўртоғим ҳам ўзгаради)
Сохта сабаб: семизлик генимда бор, менинг пародам ўзи шундай ва мен ҳеч қачон оза олмайман. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, ахир геним шундай, пародам шундай)
Асл сабаб: озиш бўйича билимларим етарли эмас ёки озишга нисбатан онг остимда блоклар бор. (Бу ҳолда вазиятга таъсир қила оламан. Озиш илмини ўргансам, онг ости блокларимдан халос бўлсам бемалол оза оламан)
Сохта сабаб: мен уддалай олмайман, ўзи шундайман, қобилиятим йўқ. (Мен ҳеч нарса қила олмайман, чунки туғма шундайман)
Асл сабаб: мен нималарга қодирлигимни яхши ўрганмаганман, мен ўзим ҳақимда нотўғри билимларга эгаман. (Бу ҳолда вазиятга таъсир қила оламан. Ўзим ҳақимдаги нотўғри қарашлардан халос бўлсам, қобилиятимни тўсиб турган блоклардан халос бўлсам бемалол уддалайман)