Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Иложи йўқ деб ўйлаган нарсангизнинг ҳақиқатдан ҳам иложи йўқми?
ёхуд имкониятлар "пайдо" қилиш калити.Ҳаётингизда ўзингиз хоҳлаган имкониятлар ва ўзгаришлар пайдо қила олиш қобилиятингиз "ўзингни ўзгартирсанг дунё ўзгаради" деган гапни қанчалик чуқур англашингизга боғлиқ.
Бу гапни кўп эшитган ва ўқиган бўлишингиз мумкин. Аммо унинг қанчалик ростлиги ҳақида мустақил равишда, мундоқ дўппини бошдан олиб қўйиб "Ўзи бу нима дегани? Ким чиқарган бу гапни? Қаердан олган бу фикрни? Ҳаётга қанчалик тўғри келади?" дея ўйлаб кўрмаган, тафаккур қилмаган бўлишингиз мумкин.
Ҳозир сизга бу фикрни ҳаётий мисоллар билан тушунтиришга, унинг нимага асосланганини кўрсатишга уриниб кўрамиз. Қуйида келадиганларни яхшилаб, диққат билан ўйлаб кўрсангиз ўзингиз учун кўп фойдаларни кашф қиласиз, иншааллоҳ.
Яқинда бир тарихчининг Қутайби ибн Муслим раҳматуллоҳи алайҳи ҳақидаги фикрлари интернетда кўп муҳокама қилинди. Таҳлил учун у кишининг айтганларидан бирини келтирамиз:
"Пул бўлгандан кейин одамни қутуртиради..."
Нима деб ўйлайсиз, бу фикр илмий ҳақиқатми ёки шахсий фикрми?
Ўша тарихчининг Қутайби ибн Муслим раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида бу айтганларини таржима қиладиган бўлсак "Менда пул бўлса мен қутураман" деган маъно чиқади. Яъни, бу айтилганлар илмий ҳақиқат эмас, балки шахсий фикрдир, чунки катта пул, бойлик шахсий сифатларига, ахлоқига ҳеч қандай таъсир қилмаган одамларга ҳам жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Айрим тарихчилар ўзларининг табиатидан келиб чиқиб тарихий шахсларни ҳам шундай қилади деб ўйлашади ва бунга чин дилдан ишонишади.
Эътиборингизни қаратмоқчи бўлган жойим биз ҳам мана шундай ўйлашимизда. Биз ҳам ҳаёт, дунё, одамлар мен қандай ўйласам шундай деб ўйлаймиз ва бунга чин дилдан ишонамиз. Фикримизни нотўғри деган одам билан қанчалик тортишишимиз ҳақида ўйлаб кўрсангиз буни яққол ҳис қиласиз. Яъни, биз ўз шахсий фикрларимизни айни ҳақиқат деб ўйлаймиз ва бунга чин дилдан ишонамиз. Биз ишонган нарсалар эса бизни чеклаши ёки имкониятлар ҳосил қилиши мумкин.
Пул ёки кўп пул одамни қутуртиради деган фикрни айни ҳақиқат деб ишонган одам ҳеч қачон бой бўла олмайди ёки бой бўлган тақдирда ҳам ўзи ишонгани каби албатта қутуриб кетади. Пул топиш қийин деган фикрни айни ҳақиқат деб ўйлаган одам осон ва ҳалол пул топиш йўлларини кўрмайди ёки умуман бундай имкониятларга дуч келмайди. Пул - бу кураш деб ўйлаган инсон пул топиш учун курашиб умри ўтади.
Аммо бу қарашларингизни ўзгартирсангиз нима бўлади? У ҳолда қаршингизда шунга мос, олдинлари сиз ҳеч дуч келмаган имкониятлар эшиги очилади. Пул - бу кўпчиликка фойдали бўлиш, ёрдам қилиш, жамиятга фойда келтириш воситаси деб қарасангиз шунга мос равишда кўпроқ пулларга эга бўла оласиз ва бундан ҳаммага фойда бўлади.
Пул топиш осон деган қарашга эга бўлсангиз ҳақиқатдан ҳам осон йўлларини кўра бошлайсиз, шунга мос зўр имкониятлар "пайдо" бўлаверади. Пайдо сўзини қўштирноқ ичига олиб ёздик, чунки аслида имкониятлар олдин ҳам бор эди фақат сиздаги қарашлар уларни кўришингизга, пайқашингизга йўл қўймаётган эди, холос.
Пул - бу кураш эмас, ўзаро ҳамкорлик деган қарашга ишонсангиз курашиб эмас, балки ҳамкорлик қилиб кўп пул топиш имкониятлари қаршингизда пайдо бўлади. Тушуняпсизми!?
Бу айтилганлар нафақат пулларга нисбатан ишлайди, балки ҳаётингизнинг исталган жабҳасида - бу соғлигингиз бўладими, муносабатларингиз бўладими фарқи йўқ - иш бераверади.
Энди сизда ҳаётингизда ўзингиз хоҳлаган имкониятларни "пайдо" қилиш калити бор. Марҳмат, ишга киришинг. Ўзингизни чеклаб турган қарашларингиздан халос бўлинг ва зўр имкониятлар эшигини очинг.
P.S.: Бу борада профессионал, натижаси сизни лол қолдирадиган, нега олдин бунга дуч келмаган эканман дейишингизга сабаб бўлувчи билимлар керак бўлса, у ҳолда қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:
@muloqot_uchun_bot