Маъмурий суд судьялари билан ҳамкорликда семинар
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида вилоят маъмурий суди судьялари иштирокида бошқарма ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Семинарда қонунчиликдаги янгиликлар, маъмурий судларда кўрилаётган кадастрга оид масалалар ва уларда тарафларнинг, хусусан кадастр мутахассисларининг иштироки, тизимда маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш масалалари борасида сўз юритилди.
Унда вилоят маъмурий суди судьяси А.Раҳимов, М.Эргашевлар сўзга чиқиб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқаро ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқлари, Президентимизнинг "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги тегишли қарорини мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар беришди.
Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Сайт I Telegram