Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган билдириш юзасидан
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2024 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар «EURO GLOBAL ASPHALT» МЧЖ апелляция шикояти бўйича 2-1105-2403/7642-сонли фуқаролик иши келиб тушган.
Суднинг 2025 йил 09 январдаги ажрими билан “Адолат” ахборот тизими орқали текширилганда жавобгар томонидан суд харажати тўланмаганлиги, апелляция шикоятининг асли ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига қараб кўчирма нусхалари ва жавобгар «EURO GLOBAL ASPHALT» МЧЖ қонунда белгиланган муддатда апелляция шикояти билан мурожаат қилмаганлиги сабабли шикоят қайтарилган.
Бундан ташқари, Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг иш юритувига даъвогар Тошкент вилояти Давлат меҳнат назорат инспекцияси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг Сагатов Гайрат Миршакирович манфаатида иш ҳақи ва кечиктирилган ҳар бир куни учун компенсация ундириш ҳақидаги фуқаролик иши юзасидан қабул қилинган фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг 2024 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар «EURO GLOBAL ASPHALT» МЧЖнинг апелляция шикояти келиб тушган.
Суднинг 2024 йил 16 декабрдаги ажрими билан “Адолат” ахборот тизимидан текширилганда жавобгар томонидан суд харажати тўланмаганлиги сабабли шикоят қайтарилган. Эътиборлиси, айни шу ажримдаги техник хатолик сабаб, “Юқоричирчиқ туманлараро суди” ўрнига “Ўртачирчиқ туманлараро суди” ёзилганлиги маълум қилинади.
Сайт I Telegram I