Яшнобод туман прокурори З.Р.Зиядуллаев ва туман ИИО ва ФМБ бошлиги О.Каюмходжаевлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан, туманда ташкил этилган Ҳуқуқ тартибот маскани фаолиятини ўрганиб, профилактика инспекторларининг кунлик амалга оширилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари, "Йўл харитаси" да белгиланган вазифалари маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томpонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги” ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини ошириш, маҳаллаларда олиб борилаётган иш жараёнлари танқидий муҳокама қилиниб, масъулларга қатьий кўрсатмалар берилди.