Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида шаҳар ИИББ бошлиғи Р.Султонхўжаев, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли ташкилот ва идораларнинг масъуллари Бектемир туманига боришди.
Дастлаб, туманда жойлашган ИИВнинг Малака ошириш институтига борилиб, ходимларга яратилган шароитлар, уларнинг малакасини ошириш ва қайта ўқитиш масалалари билан яқиндан танишилди.
Сўнгра, тумандаги “Роҳат” маҳалласига борилиб, маҳалладаги аҳоли гавжум жойлар ва кўп қаватли уйларга камералар ўрнатилиши, савдо муассасаларининг Миллий гвардия қўриқловига олиниши аҳволи бевосита кўздан кечирилди.
Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг эшикларига замонавий домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига ташвиш тугмалари ўрнатилиши бўйича вазифалар ижроси ҳам ўрганилди.
Ўрганиш якунида,
шаҳар прокурори Э.Юлдашев раҳбарлигида туман ҳокимлиги биносида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда туман маҳаллаларига бириктирилган масъуллар томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси бўйича ахборотлари эшитилди.
Бу каби тадбирлар шаҳарнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook