Миробод тумани прокурори Б.Т.Абдуллаев ва Тошкент транспорт прокурори Ш.Д.Лутфуллаев томонидан туманда спорт курашларини (эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши) ривожлантириш бўйича соҳа мутахассислари ва мураббийлар билан спорт қабули ўтказилди.
Қабулда хокимлик, Департамент, МИБ туман бўлими раҳбарлари, Тошкент давлат Фармацевтика институти ва Тошкент давлат транспорт университети ректорлари иштирок этишди.
Самимий мулоқот шаклида ўтказилган қабулда туманда спорт курашларини оммалаштиришда мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, спорт мураббийлари, фахрийлар ва спортчиларни таклиф ва мулоҳазалари тингланди.
Тадбир якуни бўйича спорт курашларини ривожлантириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланиб, ҳокимлик ҳамда бошқа мутасадди ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.