“Тошкент-АЭРО” ИБКда Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар ва ТИФ қатнашчилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
♻️ Унда Божхона қўмитаси масъуллари ҳам иштирок этиб, мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар таҳлилига тўхталиб ўтишди. Хусусан, ўтган йили жисмоний шахслар номига жами 5,7 млн дона, оғирлиги 22,2 минг тоннага тенг халқаро курьерлик жўнатмалари олиб келинган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан беш баравар, вазни бўйича эса икки бараварга ортган.
♻️ Шу билан бирга, ўтган йили жами 158 нафар курьерлик ташкилотлари халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолияти билан шуғулланган.
♻️ Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 847-сонли қарори билан халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятнинг паспорти тасдиқланди.
♻️ Божхона қўмитаси вакиллари мазкур қарор билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтишди.
♻️ Мутахассис “Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш“ни хабардор қилишдаги ваколатли орган сифатида “Божхона қўмитаси” белгиланганлигини айтиб, халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини юритишнинг паспортига қўйиладиган талаблар ва шартлар билан йиғилганларни таништириб ўтди.
♻️ Яъни, муайян ташкилот мутахассиси жорий йилнинг 1 октябрига қадар бирор ўқув юртида ёки Божхона институтининг “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш” факультетида курьерлик фаолияти бўйича таҳсил олиши ва малака аттестатига эга бўлиши лозим.
♻️ Учрашув якунида курьерлик фаолияти билан шуғулланувчилар томонидан мутахссисларга саволлар берилиб, тегишли жавоблар олинди.