“Тошкент-АЭРО” ИБК тезкор тузилмалари томонидан марихуана етиштириш учун мўлжалланган нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди
“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан “Бош почтамт” ТИФ божхона пости ҳамда ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ, ИХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Тошкент” халқаро аэропорти” чегара божхона пости кичик инспектор-кинологи Б.Рўзиевга бириктирилган “Арчи” лақабли хизмат ити иштирокида пойтахтимизнинг Юнусобод туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро 1 дона қоғоз қути ичида бўлган, Марказий божхона лабораторияси суд экспертиза хулосаларида умумий оғирлиги 886,426 гр этиб кўрсатилган марихуана гиёҳвандлик моддалари бўлган курьерлик жўнатмасини қабул қилиб олган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинган.
Ушбу фуқаронинг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги далаҳовлиси кўздан кечирилганда эса, марихуана етиштириш учун мўлжалланган лаборатория ташкил қилгани фош бўлди.
Далаҳовлидан жами 200 туп марихуана ўсимлиги ҳамда тахминан 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live