#qonunchilikdagi_yangiliklar
2025 йил 29 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида” 44-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан:
✅"Электрон навбат" автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда, автотранспорт воситаларининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланиш тартиби;
✅ Жисмоний шахсларнинг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктидан ҳаракатланишида “Fast-track” хизматидан фойдаланиш тартиби;
✅ "Электрон навбат" автоматлаштирилган ахборот тизими биринчи навбатда жорий этиладиган Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари рўйхати тасдиқланди.
✅ “Божхона сервис” давлат муассасаси “Электрон навбат” ахборот тизимининг оператори этиб белгиланди.
✅ Шунингдек, ҳужжатда “Электрон навбат” тизим жорий этиладиган автотураргоҳ ва божхона терминалларига талаблар ҳам кўрсатиб ўтилган.
❗️Эндиликда ҳайдовчининг чиқишдаги чекловлари (қарзи, қидирув, рухсатнома) навбат олишда текширилади.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган санадан 3 ойдан сўнг кучга киради.