Давоми.
Бу воқеа жоҳилийа даврига тегишли бўлиб, бу қон даъвосидан воз кечдим. Эй инсонлар! Билиб қўйинглар, шайтон бу юртларингда ўзига ибодат қилдириш умидини тамоман узган бир ҳолатдадир. Лекин ибодат ташида қолган ва сизлар аҳамият бермаган амаллар билан унга итоат қилинса, шунга ҳам рози бўлади. Динингизга зарар бериб қўйишдан қўрқиб, ундан сақланинглар.
Эй инсонлар! Ҳаром ойларнинг ўрнини ва тартибини ўзгартириш одати куфрда киритилган қўшимчалардир ва бу билан кофирлар тўла ақлдан оздирилади, эсларини йўқотиб қўяди. Ҳаром ойни бир йил ҳалол ҳисоблайди, бир йил ҳаром ҳисоблайди. Бу билан эса, Аллоҳ ҳаром қилганини ҳалол, ҳалол қилганини ҳаром қилмоқчи бўладилар. Дарҳақиқат, замон Аллоҳ кўкларни ва ерни яратган кундаги шаклига ва ҳолатига қайтмоқда. Аллоҳ ҳузуридаги ойларнинг сони ўн иккитадир. Тўрттаси ҳаром қилинган - учтаси кетма- кет, биттаси эса жумодуссони билан шаъбон орасидаги ва Мудор қабиласи риоя этадиган ражаб ойидир.
Эй инсонлар! Сизларнинг хотинларингизда ҳақларингиз бор, уларнинг ҳам сизларда ҳақлари бор. Сизларнинг улардаги ҳақларингиз уйларингизга сизлар ёқтирмайдиган одамларни қўймасликлари, айниқса, очиқ бир одобсизлик қилмасликларидир. Агар шундай қилишса, Аллоҳ сизларга жойингизни бошқа қилиб ётишингизга ҳамда жароҳат етказмасдан уришингизга изн беради. Агар қилмишларини тўҳтатишса, уларни одатдагидек емак ва киймаклар билан таъминлашингиз уларнинг ҳаққидир. Диққат қилинглар: уларнинг сиздаги ҳаққи уларга яхши муомала қилишингиз, кийдиришингиз, озиқ- овқат билан таъминлашингиздир.
Хотинлар ҳақида бир- бирларингизга яхши ишларни тавсия қилинг. Ўзлари учун бирор нарсага эга эмаслар. Сизлар уларни Аллоҳнинг омонати ўлароқ олдиларинг, улар Аллоҳнинг сўзлари билан сизларга ҳалол қилинди.
Эй инсонлар! Сўзларимни эсларингда тутинглар. Мен сизларга етказаётирман. Сизларга икки нарсани қолдиряпман, уларни маҳкам ушласаларинг, мушкул аҳволга тушиб қолганларингда асло ўзларингни йўқотиб қўймайсизлар. Булар очиқ бир амр ҳолида Аллоҳнинг Китоби ҳамда пайғамбарининг суннатидир.
Эй инсонлар! Сўзларимни тингланглар ва эсларингда сақланглар. Яхши билингларки, ҳар мусулмон бошқа мусулмоннинг биродаридир. Ҳамма мусулмонлар бир- бирларининг биродаридир. Шундай экан, бир киши бошқа бир мўминга тегишли нарсани, агар у кўнгил розилиги билан ўзи бермагунича олиши ҳалол бўлмайди. Шундай қилиб ўзларинга зулм қилманглар...
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерга етганда юзларини осмонга бурдилар- да:
- Аллоҳим, етказдимми?- дедилар.
Мингларча одам бу саволга жавоб :
- Аллоҳ учун, ҳа, етказдингиз!- дея ҳайқиришди.
- Аллоҳим, гувоҳ бўл,- дедилар ва давом этдилар:
- Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳ ҳар ҳақ эгасига ҳаққини берган. Шундай экан, меросҳўрга ҳаққидан бошқа васият йўқ. Бола кимнинг ётоғида туғилган бўлса, уникидир, зино қилганга эса маҳрумият бор. Ким отасини рад этиб, отасидан бошқага ўзини нисбат берса ёхуд қули бўлмаган одамни қул қилишга уринса, Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва бутун инсониятнинг лаънати унга бўлсин. Аллоҳ ундан азобни қайтарадиган шафоатни ва фидяни қабул қилмайди. Хотин эрининг уйидан эрининг рухсатисиз нарса олиб садақа бера олмайди.
- Емак бўлса ҳамми, эй Аллоҳнинг пайғамбари?
- У бизнинг молимизнинг энг қийматлисидир... Омонат олинган нарса эгасига берилади. Соғиш учун қолдирилган ҳайвонлар қайтиб берилади. Қарзлар ўталади, кафил қарздор ҳисобланади... Сизлардан мен ҳақимда сўралади, нима дейсизлар?..
- Гувоҳлик берамиз, сиз етказдингиз, вазифангизни бажардингиз, самимият билан бурчни ўтадингиз.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мубора бармоқларини кўкка нуқдилар- да:
- Аллоҳим, гувоҳ бўл! Аллоҳим, гувоҳ бўл ! Аллоҳим, гувоҳ бўл !- дедилар.
Бу хутба чоғида Жанобимиз туя узангисида тик турган ҳолда, мушаклари бўртиб- бўртиб, баланд овозда гапирар, ора- орадаги одамлар ҳам худди шундай баланд овозда орқадагиларга айни гапларни етказишар эди.
Давоми бор..