"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса
939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов,
902770213 993750213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​НАМОЗДАГИ ДУОДА УСТОЗНИ ҚЎШИШ
#намоз

❓1552-CАВОЛ: Намоздаги дуода “Аллоҳуммағфирли ва ливалидайя ва лиустозия...” деб дуо қиламиз. Шундай ёдлаб олганмиз. Қуръондаги дуода устозия сўзи йўқ экан. Бу билан намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар саволда келган шаклда дуо қилишни жоиз деганлар. Намозни бузадиган нарса одамлардан сўраладиган нарсани сўраб дуо қилишдир. Мағфират фақат Аллоҳ таолога хос бўлгани учун уни барча мўмин-мусулмонлар, жумладан мўмин устозларга сўраб дуо қилиш мумкин. Гарчи устоз сўзи Қуръони каримда келмаган бўлса ҳам, намозни бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 12-кун  сешанба
милодий 2025-йил  11 феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


Давоми.
Бу воқеа жоҳилийа даврига тегишли бўлиб, бу қон даъвосидан воз кечдим. Эй инсонлар! Билиб қўйинглар, шайтон бу юртларингда ўзига ибодат қилдириш умидини тамоман узган бир ҳолатдадир. Лекин ибодат ташида қолган ва сизлар аҳамият бермаган амаллар билан унга итоат қилинса, шунга ҳам рози бўлади. Динингизга зарар бериб қўйишдан қўрқиб, ундан сақланинглар.
   Эй инсонлар! Ҳаром ойларнинг ўрнини ва тартибини ўзгартириш одати куфрда киритилган қўшимчалардир ва бу билан кофирлар тўла ақлдан оздирилади, эсларини йўқотиб қўяди. Ҳаром ойни бир йил ҳалол ҳисоблайди, бир йил ҳаром ҳисоблайди. Бу билан эса, Аллоҳ ҳаром қилганини ҳалол, ҳалол қилганини ҳаром қилмоқчи бўладилар. Дарҳақиқат, замон Аллоҳ кўкларни ва ерни яратган кундаги шаклига ва ҳолатига қайтмоқда. Аллоҳ ҳузуридаги ойларнинг сони ўн иккитадир. Тўрттаси ҳаром қилинган  - учтаси кетма- кет, биттаси эса жумодуссони билан шаъбон орасидаги ва Мудор қабиласи риоя этадиган ражаб ойидир.
   Эй инсонлар! Сизларнинг хотинларингизда ҳақларингиз бор, уларнинг ҳам сизларда ҳақлари бор. Сизларнинг улардаги ҳақларингиз уйларингизга сизлар ёқтирмайдиган одамларни қўймасликлари, айниқса, очиқ бир одобсизлик қилмасликларидир. Агар шундай қилишса, Аллоҳ сизларга жойингизни бошқа қилиб ётишингизга ҳамда жароҳат етказмасдан уришингизга изн беради. Агар қилмишларини тўҳтатишса, уларни одатдагидек емак ва киймаклар билан таъминлашингиз уларнинг ҳаққидир. Диққат қилинглар: уларнинг сиздаги ҳаққи уларга яхши муомала қилишингиз, кийдиришингиз, озиқ- овқат билан таъминлашингиздир.
   Хотинлар ҳақида бир- бирларингизга яхши ишларни тавсия қилинг. Ўзлари учун бирор нарсага эга эмаслар. Сизлар уларни Аллоҳнинг омонати ўлароқ олдиларинг, улар Аллоҳнинг сўзлари билан сизларга ҳалол қилинди.
   Эй инсонлар! Сўзларимни эсларингда тутинглар. Мен сизларга етказаётирман. Сизларга икки нарсани қолдиряпман, уларни маҳкам ушласаларинг, мушкул аҳволга тушиб қолганларингда асло ўзларингни йўқотиб қўймайсизлар. Булар очиқ бир амр ҳолида Аллоҳнинг Китоби ҳамда пайғамбарининг суннатидир.
   Эй инсонлар! Сўзларимни тингланглар ва эсларингда сақланглар. Яхши билингларки, ҳар мусулмон бошқа мусулмоннинг биродаридир. Ҳамма мусулмонлар бир- бирларининг биродаридир. Шундай экан, бир киши бошқа бир мўминга тегишли нарсани, агар у кўнгил розилиги билан ўзи бермагунича олиши ҳалол бўлмайди. Шундай қилиб ўзларинга зулм қилманглар...
   Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерга етганда юзларини осмонга бурдилар- да:
   - Аллоҳим, етказдимми?- дедилар.
   Мингларча одам бу саволга жавоб :
    - Аллоҳ учун, ҳа, етказдингиз!- дея ҳайқиришди.
     - Аллоҳим, гувоҳ бўл,- дедилар ва давом этдилар: 
    - Эй инсонлар! Албатта, Аллоҳ  ҳар ҳақ эгасига ҳаққини берган. Шундай экан, меросҳўрга ҳаққидан бошқа васият йўқ. Бола кимнинг ётоғида туғилган бўлса, уникидир, зино қилганга эса маҳрумият бор. Ким отасини рад этиб, отасидан бошқага ўзини нисбат берса ёхуд қули бўлмаган одамни қул қилишга уринса, Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва бутун инсониятнинг лаънати унга бўлсин. Аллоҳ ундан азобни қайтарадиган шафоатни ва фидяни қабул қилмайди. Хотин эрининг уйидан эрининг рухсатисиз нарса олиб садақа бера олмайди.
   - Емак бўлса ҳамми, эй Аллоҳнинг пайғамбари?
   - У бизнинг молимизнинг энг қийматлисидир... Омонат олинган нарса эгасига берилади. Соғиш учун қолдирилган ҳайвонлар қайтиб берилади. Қарзлар ўталади, кафил қарздор ҳисобланади... Сизлардан мен ҳақимда сўралади, нима дейсизлар?..
   - Гувоҳлик берамиз, сиз етказдингиз, вазифангизни бажардингиз, самимият билан бурчни ўтадингиз.
   Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мубора бармоқларини кўкка нуқдилар- да:
   - Аллоҳим, гувоҳ бўл! Аллоҳим, гувоҳ бўл ! Аллоҳим, гувоҳ бўл !- дедилар.
   Бу хутба чоғида Жанобимиз туя узангисида тик турган ҳолда, мушаклари бўртиб- бўртиб, баланд овозда гапирар, ора- орадаги одамлар ҳам худди шундай баланд овозда орқадагиларга айни гапларни етказишар эди.
Давоми бор..


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЁЛҒОН ИНСОННИ ҲАЛОК ҚИЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Тил офатлари силсилавий суҳбатлар
4-қисм


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#juma_suhbati #savdo #halollik
🗣 Мавзу: САВДО ВА ТАДБИРКОРЛИКДА ҲАЛОЛЛИК МЕЪЁРЛАРИ

🎙 Яҳё домла Раззоқов
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 11-кун  душанба
милодий 2025-йил  10 феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


АЛЛОҲ ҚУРЪОНДА ЗИКР ҚИЛГАН ИНСОННИ, БЕШ СИФАТИ.

Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади.
Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган.

1.Инсон золимдир
Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир.
إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин.

2.Инсон жоҳилдир
Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир.
كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ
«Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят).
Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин.

3.Инсон заифдир
وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا
«Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят).
Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради.

4.Инсон шошқалоқдир
Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир.
وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا
«Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят).
Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди.

5.Инсон беҳафсала ва тор юраклидир
Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:,
إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا
«Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят).
Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий


#ҳадиси_шариф

КИШИ ЯХШИ КЎРГАНИ БИЛАН БИРГАДИР!

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه ، أنَّ رَجُلًا سَأَلَ النبيَّ -ﷺ- عَنِ السَّاعَةِ ، فَقَالَ : مَتَى السَّاعَةُ ، قَالَ : « ومَاذَا أعْدَدْتَ لَهَا » ، قَالَ : لا شيءَ ، إلَّا أنِّي أُحِبُّ اللَّهَ ورَسوله -ﷺ- ، فَقَالَ : « أنْتَ مع مَن أحْبَبْتَ » ، قَالَ : أنَسٌ : فَما فَرِحْنَا بشيءٍ ، فَرَحَنَا بقَوْلِ النبيِّ -ﷺ- : أنْتَ مع مَن أحْبَبْتَ ‏(متفق عليه واللفظ للبخاري)

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёмат ҳақида сўради. “Қиёмат қачон”, деди. “Унга нима тайёрладинг?!”, дедилар. У киши: “Ҳеч нарса. Лекин мен Аллоҳ ва унинг Расулини яхши кўраман”, деди. “Сен яхши кўрганларинг билан бирга бўласан!”, дедилар У Зот алайҳиссалом. Анас айтди: “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: “Сен яхши кўрганларинг билан бирга бўласан”, деган сўзларидан хурсанд бўлганимиз каби бошқа нарсадан хурсанд бўлмадик” (Муттафақун алайҳ).


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА АМАЛ ҚИЛИШ СУННАТДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 10-кун  якшанба
милодий 2025-йил  9 феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


Арзимас латта-путтани деб уруш жанжал қиладиган ёки уларни тоат-ибодатдан устун қўйган аёллар эҳтиёт бўлсин!

Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Динор қули, дирҳам қули ва (башанг) кийим қули бахтсиз бўлсин. Агар берилса, рози бўлади. Агар берилмаса, ғазабланади. Бахтсиз бўлсин, юзтубан йиқилсин. Тикон кирса, чиқмасин», дейилган.

(Бухорий ривояти).


ФАРЗАНД ТАРБИЯЛАШДАГИ ХАТОЛАР

– Ота-онанинг болага: “Лапашанг”, “Аҳмоқ”, “Одобсиз” каби ёқимсиз сўзлар билан мурожаат қилиши энг катта хатодир. Аслида камчилик фарзанднинг ўзида эмас, ишида;
– уриб-сўкиб тарбиялаш. Фарзанд нотўғри иш қилганида танбеҳ бериш, уриш-сўкишдан кўра яхши кўрган нарсаларидан маҳрум қилиш, гапирмаслик ёки қовоқ уйиш самарали бўлади;
– нотўғри рағбатлантириш. Ота-она болалаларининг яхши ишларини мукофотлашда ширинлик ёки пул бериш билан бирга савоб бўлишини, эвазига жаннатга эришишини ҳам уқтирсин;
– болаларни бир-бирига қарама-қарши ўстириш. Бир оилада туғилиб ўсган болаларнинг ҳам шахсияти турлича бўлади. Уларни зеҳни, қобилияти паст-баландига қараб йўналтириш лозим. Акс ҳолда бир-бирига солиштириш билан оралари бузилиши мумкин;
– ёмон дуо қилиш. Фарзанди жаҳлини чиқарса, айрим оналар дарров қарғашга тушади. Бунинг оқибати жуда ёмон;
– ваъда бериб бажармаслик. Ота-она ваъдасида турмаса, ишончини йўқотади. Масалан, “Кел, урмайман”, дейди. Аммо келганида уради. “Бундай қилсанг, уни олиб бераман”, дейди, лекин сўзида турмайди.
– фарзандини ёмон ҳолатларга гувоҳ қилиши. Шаънини юксалтириш, ботирликка ўргатиш ўрнига таҳқирлайдиган манзараларни кўрсатиш бола қалбини синдиради;
– ёқтирмаган нарсасини совға қилиш;
– ёлғон гапириш. Одатларнинг энг ёмони ёлғон сўзлашдир. Бола ўрнак оладиган кишилар ёлғон гапириб турса, уям шунга одатланади.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Бахтли ҳаёт сари” китобидан


ВИДОЛАШУВ ҲАЖИ (ҲАЖЖАТУЛ ВАДО)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг ўнинчи йили зулқаъда ойида ҳаж қилиш учун Маккага боришга қарор қилганларини теваракдаги қабилаларга билдирдилар. Бу хабарни эшитган мусулмонлар тўп-тўп бўлиб Мадинага оқиб кела бошлашди.
Ҳаж амри келгандан кейин суюкли Пайғамбаримиз қилган илк ва сўнгги ҳаж эди бу.
Зулқаъда ойининг йигирма бешинчи - шанба куни пешин намозини ўқиб бўлингач, Жанобимиз ҳаракат амрини бердилар. Макка йўлига чиққанларнинг сони юз минг эди. Бу юз минг инсоннинг ҳар бири Аллоҳнинг расули соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилишдек улуғ неъматни ғанимат билишар, қадр қийматини тўла ҳис қилишар эди.
Зулҳулайфага етиб келишгач дам берилди. Саййиди коинот жанобимизнинг имомликларида аср намози икки ракат ўқилди. Шом, ҳуфтон, бомдод намозлари ҳам шу ерда ўқиладиган бўлди.
Эрталаб, эҳромга киргач, "Лаббайк, Аллоҳумма лаббайк... " деб Аллоҳнинг чақириғига ҳозирликларини билдирдилар. Эҳромга кирган юз минг одамнинг бир оғиздан "Лаббайк!.. " деб ҳайқиришлари уфқларни титратиб юборди, юракларга қўрқув солди...

Йўлакай ҳаж гуруҳига янги- янги одамлар қўшилаверди...

Маккага зулҳижжанинг тўртинчи куни якшанбада кириб келишди. Тўғри Каъбага бордилар. Аллоҳнинг уйини кўрган заҳотлари:
- Аллоҳим, бу уйнинг шарафини, азаматини, яхшилик ва баракотини кўпайтир,- деб дуо қилдилар.
Туяларидан тушиб, эгниларига ташланган эҳром матоларининг бир учини ўнг қўлтиқларидан ўтказиб елкаларига ташладилар. Ўнг қўллари елкалари билан очиқ қолди. Қора тошни "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар " дея саломлашдилар.(Биз ҳозир буни: "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар! Аллоҳим, сенга имон келтирган, Китобингни тасдиқлаган ҳамда пайғамбарингнинг суннатларига эргашган ҳолда тавоф қиламан", дея зиёрат этамиз).
Сўнгра:
--" Аллоҳим, сенга имон келтирган, Китобингни тасдиқлаган ҳолда тавоф қиламан", дедилар. Каъбани чап томонга олиб, "Хотим" деб аталадиган деворчанинг ташқарисидан айланиб тавоф қила бошладилар. Имкон қадар тез юрдилар. Илк уч айланишдан кейин бир маромда юриш билан тавофни тамом қилдилар.
Тавоф қилиб бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим мақомининг орқасига ўтдилар. Каъбага қараб икки ракат намоз ўқидилар. Сўнгра тик турган ва Каъбага юз тутган ҳолда тўйиб-тўйиб замзам ичдилар. Сафо билан Марва тепаликлари орасида етти марта лўкиллаб бориб келдилар. Шундай қилиб умра тугади...

Арафадан бир кун илгари - саккизинчи зулҳижжа пайшанба куни Пайғамбар жанобимиз қора тош билан Иброҳим алайҳиссалом излари орасида тик турган ҳолда ҳаж ибодатлари ҳақида бир суҳбат қилдилар. Сўнг Минога ҳаракат амрини бердилар. Минода бомдод намозигача қолиб, намоздан кейин яна йўлга тушдилар ва зулҳижжанинг тўққизинчисига тўғри келган жума куни Арафотга бордилар. Пешингача кутдилар. Қуёш тепадан ошиб то ғарбга юра бошлаганда:
-- Одамлар жим бўлишсин!- деб буюрдилар. Бир суҳбат қилмоқчи эканлари маълум бўлди.
Набиййи акмал соллаллоҳу алайҳи васаллам жанобимиз пайғамбарлик ҳаётларининг энг муҳим хутбасини қилиш учун Қасвага миндилар. Юз мингдан ортиқ бу имон жамоатига қараб ушбу муборак сўзларни айтдилар:
-- Эй инсонлар! Гапимга қулоқ солинг. Билмайман, балки бу йилимдан кейин бу ерларда сизлар билан бирга бўламанми- йўқми...
Эй инсонлар! Қонларингиз, молларингиз, номусларингиз Парвардигорларингиз ҳузурига боргунларингизгача бир- бирларингизга, худди бу кунларингиз, бу ойингиз каби, ҳаромдир. Парвардигорларингиз ҳузурига боришларингизга эса, ҳеч шубҳа йўқ. У қилмишларингиздан ҳисоб сўрайди. Сизларга етказдимми?
Кимнинг қўлида бир омонат бўлса, уни омонат қолдирган эгасининг қўлига топширсин. Жоҳилийа одатларидан бўлган ҳамма нарса оёқ остидадир - бекор қилингандир. Фоизнинг ҳамма турлари бекор қилинди. Сизларнинг фақат сармоянгиз бор. На сизлар зулм қилишга ҳақлисизлар ва на сизларга зулм этилади. Аллоҳ сизларга фоиз йўқ деган ҳукмни қўйди. Аббос ибн Абдулмутталиб фоизи тамоман бекор қилинди. Мен воз кечган илк қон даъвоси Робиа ибн Ҳорис ибн Абдулмутталибнинг ўғлини Лайс ўғиллари қабиласида эмизаётганида Ҳузай қабиласи ўлдириб қўйган эди.
Давоми бор.


Muslim.uz dan repost
#mutolaa #farosat #saodat
Фаросат соҳиблари саодатлидир

🔴 Кишининг маърифати юксалгани сари ундаги фаросат нури ҳам кучайиб бораверади. Фаросат – кишида тез ва тўғри фаҳмлай олиш қобилияти, заковат, диддир.

📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар. Чунки у Аллоҳнинг нури ила қарайди”, дея марҳамат қилганлар (Имом Термизий ривояти).


📚 Уламоларимиз ушбу ҳадисни шарҳлаб: “Мўминнинг фаросатидан қўрқинг” яъни маъсиятларнинг ошкорасидан ҳам, махфийсидан ҳам сақланинглар. Эҳтимол, мўмин киши қилаётган гуноҳларингизни басират кўзи ила кўриб турар, натижада унинг олдида изза бўласизлар. Чунки комил мўмин сизлар яшираётган нарсага Аллоҳ таоло ато этган қалб кўзи билан назар солади ва ҳақиқатни ҳис этади”, дейишган...

🟢Батафсил

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

  ❗️ Бугунги кунда қандай муаммоларга учраяпмиз?

   🤲 Иймон келтирганларга нажот берилади

   ✅ Аҳли сунна мустаҳкам илмларга суянади


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


بسم الله الرحمن الرحيم.

الحمد لله وحده والصلاة من لا

نبيي بعده وعلى اله و اصحابه

اجميعن.
.БУГУН:

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 9-кун  шанба
милодий 2025-йил  8 феврал
*   *  
РАББИМИЗ АЛЛОҲ! ЯНГИ КУННИ БУТУН УММАТ УЧУН, ЖУМЛАДАН, БИЗЛАР УЧУН ҲАМ ХАЙРЛИ, БАРАКОТЛИ – МУБОРАК АЙЛА! АЛЛОҲИМ БИЗЛАР ЎЙЛАГАН НАРСАЛАРНИ ЯҲШИРОҒИНИ БИЛГУВЧИ ЎЗИНГ ЯҲШИРОҒИНИ  АТО ҚИЛ! АЛЛОҲИМ БАЛО ОФАТЛАРДАН ЎЗИНГ САҚЛА! АЛЛОҲИМ ЁМҒИР БЕРСАНГ БАРОКАТЛИ,ШАМОЛ БЕРСАНГ ФОЙДАЛИ ҚИЛГИН!...


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
​​“МОМА ОШИ” БОР НАРСАМИ?
#бидъат

❓1549-CАВОЛ: Биз томонларда “Мома оши” деган маросим бор. Айрим жойларда “Мома гўжа” деб ҳам айтилар экан. Бу маросим асосан фолбинлар иштирокида бўлиб, фолбин тузалмаётган бемор учун товуқ сўйдириб, унинг қонини беморнинг юзи ва бошқа ерларига суртади. Шундан кейин унинг гўшти пиширилиб, фолбин меҳмон қилинади. Шундай маросим ўтказишнинг гуноҳи қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай маросим ўтказиш катта гуноҳдир. Чунки фолбинлар билан алоқа қилиш, уларнинг сўзини тасдиқлаш кишининг иймони учун ўта хатарли иш. Бунинг устига ҳар қандай ҳайвоннинг қони нажосат ҳисобланади. Уни истеъмол қилиш, танага суртиш дуруст эмас.
Динимизда беморни тиббиёт ёрдамида ёки Қуръон ўқиб дам солиш, гоҳида эса ҳар иккисини бирданига қўллаш билан даволаш эътироф этилади. Фолбинларнинг ножоиз амаллари билан даволаниш қатъиян ман қилинади.
Фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканини ҳар бир мусулмон билиб олмоғи лозим. Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:
وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ
“Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва умматнинг ижмосига хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (“Ақидатут-Таҳовия” китоби). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar




Muslim.uz dan repost
#duo #azon #iqoma
🤲 АЗОН ВА ИҚОМАТНИ ЭШИТГАН КИШИНИНГ АЙТАДИГАН ДУОСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🕌 Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат «Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ», деганда:

لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ», деб айтади.

«Ассолату хойрум минан навм», деса:

صَدَقْتَ وَبَرَرْتَ

«содақта ва барорта» ёки

صَدَقَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، الصَّلاَةُ خَيْرٌ مِنَ النَّوْمِ

«содақа Расулуллоҳ ассолату хойрум минан навм», дейди. Агар «қод қоматис солаҳ», деса:

أَقَامَهَا اللهُ وَأَدَامَهَا


«ақомаҳаллоҳу ва адамаҳа», дейди. Агар «ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ», деса, «ва ана ашҳаду анна Муҳаммадар росулуллоҳ», деб, ортидан:

رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَسُولاً وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا

«Розийту биллаҳи Роббан ва биМуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росулан ва бил Ислами дийна», дейди.


Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, ортидан мана бу дуони ўқийди:

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ وَالصَّلاَةِ القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مُحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ

«Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ вабъасҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ»
(Эй бу комил дуонинг ва қоим бўлган намознинг эгаси Аллоҳим, Муҳаммадга васила ва фазилат бер, у зотни ваъда қилганинг мақтовли мақомда тирилтир). Сўнгра хоҳлаганича дунёвий ва ухровий дуоларни қилаверади.


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон азонни эшитсанглар муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Намоз вақтлари
07.02  -  13.02 2025 y.
@toraxonxoji

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.