Ижтимоий объектларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов бугун дастлаб 7-давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлди. Иссиқлик таъминоти, кўмир заҳираси, йўлакларни қордан тозалаш ишлари, шунингдек, янги йилга тайёргарлик бўйича хоналарнинг безатилиши кўрилди.
2-умумтаълим мактабида ҳам қозонхоналарнинг бир меъёрда ишлатилиши, ўқувчиларнинг дарсда фаоллиги ўрганилди.
Ибрат оилавий шифокорлик пунктида аҳолига хизмат кўрсатиш, муолажа олиш хоналари, иссиқлик таъминоти назорат қилинди.
Масъулларга қишли-қировли кунда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.