#zira
Зира (Cuminum Cyminum L.) — зирадошлар оиласига мансуб кўп йиллик хушбўй зиравор ўсимлик. Бўйи 40—60 см. Поясининг ярмидан юқориси шохланган.
Илдизи тугунакли. Тупбарглари узун бандли, поядагилари бандсиз. Барги ипсимон бўлакларга бўлинган. Гуллари оқ, майда, ҳар бир соябончада 20—30 тадан. Июнда гуллайди, уруғи июлда пишади.
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё адирларида, тоғ ёнбағирларида кўп ўсади. Уруғи майда, чўзиқ, қорамтиржигарранг, сирти тарам-тарам, жуда хушбўй. Таркибида 2,75-3,0% эфир мойи бор.
Ўрта Осиё халқлари гўшт тузлашда, қази ва бошқа овқатлар тайёрлашда қадимдан кенг фойдаланиб келади.
Зира таркиби 3—7% эфир мойидан, 12—22 ёғли мойдан, шунингдек, кверцетин ва кемпферол деб номланувчи флавоноидлар, кумаринлар, умбеллиферон, скополетин ва бошқа моддалардан иборат.
Бундан ташқари, унда оқсил 10—23% ва хушбўй моддалар ҳам борлиги аниқланган.
💧 Kanalga ulanish
💬 Savollar
📱"TOMCHI" - ni o'rnatish