Пекин карами кўчатини етиштириш 🥬
Биринчи бўлиб тупроқ аралашмаси тайѐрланади. Бунда намлиги 30-40 фоизли тупроққа махаллий органик ўғит, яъни чириган гўнг қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
Тайѐр тупроқни 6×6×6 см хажмли кассеталарга солинади. Уруғларни экиш учун уларни саралаб 5-6 соат сувда ивитилади ва 0,7-1 см чуқурликка, июл ойининг биринчи ўн кунлигида экилади.
Уруғлар униб чиққандан кейин, парваришлаш, тупроқ намлигини 75-80 фоизда ушлаб туриш учун ўз вақтида суғориш шарт.
Ўсимликлар 2-3 та чин барг ҳосил қилганда минерал ўғитлар билан озиқлантирилади. Бунда эритма концентрацияси 10г/л ошмаган ҳолда ўғит берилади ва ўғит берилган заҳотиѐқ ўсимлик барглари куйиб қолмаслиги учун тоза сув билан суғорилади. Майсалар ўз вақтида бегона ўтлардан тозаланади.
Пекин карами кўчатлари озиқа майдонига қараб 25-30 кунда тайѐр бўлади. Соғлом пекин карам кўчатлар 4-5 чин баргга эга бўлиши, уларни баландлиги 10 см дан кам бўлмаслиги эътиборга олинади.
✅ Kanalga ulanish|❓ Savollar|📱 "TOMCHI" - ni o'rnatish