Бойлик ва муваффақиятга эришиш сирлари ҳақидаНима учун баъзи одамлар бойлик ва барқарор ҳаётга эришса, бошқалар қийналиб қолади? Янги Зеландия олимлари 50 йил давомида 1000 нафар болани
rel='nofollow'>кузатиб, шу саволга жавоб топишди. Улар аниқлашича, бойлик ёки муваффақиятга эришишда асосий омил эмоционал интеллект (EQ) экан.
Тадқиқот натижаларига кўра, ўз ҳис-туйғуларини бошқара олган, танқидни тўғри қабул қилган ва бошқалар билан самимий муносабат қурган шахслар 30 ёшига келиб ўз уйига, инвестиция манбаларига ва барқарор даромадга эга бўлиш эҳтимоли юқори бўлган. Бу уларнинг оқилона қарорлар қабул қилиши, узоқ муддатли режалар туза олиши ва жамиятда ўзини мустаҳкам позицияда ҳис қилиши билан боғлиқ.
Шу ўринда савол туғилади: эмоционал интеллект инсон табиатида мавжуд хусусиятми ёки уни ривожлантириш мумкинми? Яхши янгилик шундаки, EQни ҳам тарбиялаш мумкин. Бу инсоннинг ўз ҳиссиётларини тушунишидан бошланади. Масалан, қайси ҳолатда ғазабланасиз ёки қўрқасиз, нима учун стресс ҳис қиласиз — шуларни англаш муҳим. Кейин эса бу ҳолатларни бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш зарур.
Тадқиқотдан келиб чиққан хулоса оддий: нафақат билим, меҳнат ёки муносабатлар, балки ўз-ўзини англаш ва бошқариш қобилияти ҳаёт сифатига, бойликка ва муваффақиятга етишишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бугундан бошлаб ўз ҳис-туйғуларингизни кузатишни ўрганинг. Бундай ақлли ёндашув нафақат бойликка, балки ҳаётдан ҳузур олишга ҳам ёрдам беради.
🧠
@nurbekalimov