Шуҳрат чорраҳасидан «Фарҳод» бозори томон эллик қадамча юрсангиз, ўнг қўлда кўримсизгина, кичкинагина макулатура қабул қиладиган пункт бор. Сиртдан қарагандагина бу дўкон макулатура қабул қилинадиган пунктга ўхшайди, аслида Тошкентнинг мана-ман деган букинист дўконларидан топилмайдиган ноёб китобларни фақат шу ердан топа оласиз. Яна сув текинга, макулатура баҳосида.
Наталяни шу ерда учратганман.
Ўқишдан қайтаётиб, агар вақтим бемалол бўлса, Чилонзор метросидан 18-кварталгача (талабалик йилларида турар жойим Чилонзорнинг 18-кварталида бўлган, «Италфуд» супермаркети рўпарасидаги дўм деярли 6 йиллик қадрдон маконим) яёв юрардим ва албатта бир бош суқадиган манзилим шу макулатура дўкони бўларди.
1998 йилнинг эрта баҳори эди. Ҳар сафаргидек дўконга кирдим, таниш чол билан одатдагидек бош силкиб саломлашдик. Бирон қизиқ китоб ёки манба топиш илинжида қалашиб-чангиб ётган китоб-журналларни титкилашни бошладим. Қўлимга илингани «Иностранка» деган сарғайиб кетган журналнинг 2 та сони бўлди. Эриниб варақлай бошладим, не ажабки, журналнинг анонсида кейинги сондан бошлаб Салмон Рушдининг «Сатанинские стихи» («Шайтон оятлари») романи эълон қилина бошланиши ёзилган эди.
Бунгача «Жаҳон адабиёти» журналидами ёки бошқа бир жойда Озод Шарафиддиновнинг шу романни ер билан яксон қилинган тақризини ўқиб чиққандим. Озод домлага ишонилса, бу романни ўқиш тугул, ўзбек ўқувчисига унинг борлигини билдирмаслик ҳам керак эди. «Маънавиятимизга касофати тегади» деб ҳисоблаган Озод домла бу роман ҳақида. Озод домланинг фикрларини ўқиб, миямга келган фикрим шу бўлганки, «Шайтон оятлари»ни албатта топиб ўқиш керак. Нега Озод домлага мумкину, менга мумкин эмас?
Макулатурачи чолдан «Иностранка»нинг ўша менга керак кейинги сонлари бор-йўқлигини сўрадим. Кеча анови қиз олганди, деб бурчакда китоб-журнал титкилаётган бир қизни кўрсатди. Одмигина кийинган, упа-бўёқсиз, ўрта бўйли, кўримсизгина ўзбек қизига ўхшади. Шу сабаб ўзбекча сўрадим. Русча жавоб қайтарди. Уйимда, истасанг, бериб туришим мумкин, деди. Рози бўлдим.
Ташқарига чиққач, юз-кўзига бошқатдан разм солдим. Русча гапиришини айтмаса, ғирт қора кўз, қора қош, лекин оқ юзлик ўзбек. Танишдик. У ўзини Таля деб таништирди. Оқтепада — Чилонзор-7да тураркан. 12-троллейбусга чиқдик, менда «Т» белгили проездной, у ҳам кондукторга «Т» белгили проезднойни кўрсатди. Билдимки, у ҳам студент экан. Уйига етиб келгунча гаплашмадик.
Оқтепага етмай Лутфий кўчаси охиридаги 5 қаватли дўмнинг 5-қаватида тураркан. Ичма-ич икки хонали квартира. Бир хонада 1,5 кишилик каравот, иккинчи хонада эса битта стол ва иккита табуретка. Бор-йўғи шу. Бутун жойи қолмаган линолеум пол, лекин полда оёқ қўйгани жой топиш қийин — китоб, уюм-уюм китоб. Шуҳратдаги макулатура дўконидаги китобларнинг яримини шу ерга кўчириб келтирганга ўхшарди.
Кутиб туришимни сўраб, ётоғига кириб кетди. Устидаги жандасини, бошидаги шапкасини ечиб қайтиб чиққач, кўрдимки хушрўйгина, ихчамгина қиз экан. Гўзал, истисносиз гўзал.
Иккинчи марта ўзбекмисан, деб сўради. Китоб ўқийдиган, китоб қидирадиган ўзбекларни кўрмаган экан.
Ўтир, чой ичамиз деди…
Давоми бор...