Postlar filtri


Шеригим икки марта камар тақмагани учун жаримага тушганди. Ҳозир машинага ўтириши билан биринчи камар тақяпти. Жарималар тарбиялайди. Соққа учун қилишяпти дейиш сени хавфсизлигингни таъминламайди. Жарималарни йўналиши бошқа масала энди.


Сундар Пичаи google pixel ишлатаркан.


#инфопост

Мен ҳалиям права олмадим. Менинг хатойим - Алламжоновнинг ҳаракатларини тўғри баҳолай олмаганимда.




Уят бўсаям айтаман, игнани кўрсам тиззаларим қалтиреди.


Пепси ва ширинлик жуфтлигидан эҳтиёт бўлинг. Мени қийнаяпти бу иккаласи.


Барча ўзбекистонликлар Японияга бориб келди дегандек гапда буям!


bankiroff dan repost
У бошқасига "ҳайрли тун" тилаб бўлди, ухлайвер.


Ўғирлашга пост ҳам йўқ. Паски тилигром ижод қилмай қўйди ома.


Маъно


Чарчадим


Шахсий ривожланиш ва келажагингиз учун инвестиция киритинг.




Мумтозни рўпарасидаги кўчада "сим-сим" кафе бўларди. Уни рўпарасида гуммахона бор. "Сим-сим" ёпилиб кетти, лекин бояги гуммахона ҳалиям бор. Қизиғи, гуммахона "сим-сим" дан олдин ҳам бор эди. Стабил бизнес шу гуммахона.


У бошқасига "ҳайрли тун" тилаб бўлди, ухлайвер.


Бугунга "Тезлик 2" ни кўряпман.


Таля билан боғлиқ батафсил интим тафсилотларни кутаётганларнинг ҳафсаласини пир қиламан. Бу томони энди ўта шахсий масала.

Муносабатларимиз ўша йили ёз келиб, каникулга кетгунимча давом этди. Ёз охирида кўришамиз деб, аҳдлашиб хайрлашдик. У пайтларда хабарлашиб тургани телефон, и-мейл, ижтимоий тармоқ деган нарсалар бўлмаган. Август охирида Тошканга қайтиб, тўғри Оқтепага шошилдим. Талянинг квартирасига бошқа ижарачилар кўчиб киришга улгуришган экан. Хоразмликлар. Таля-паляни танимаймиз дейишди.

Таля билан кўришиб юрган вақтимизда, мабодо бир-биримизни топа олмасак, подъезддаги электр счетчиклар жойлашган шкафнинг ўзимиз билган тирқишида «записка»лар қолдирардик. Хоразмлик ижарачилардан рухсат сўраб, шкафни очдим, тирқишда кленкага ўралган 5 та хат чиқди. Талянинг менга ёзган хатлари. Хатларни ҳали очиб ўқимай туриб йиғладим, ҳўнграб-ҳўнграб йиғладим. Хоразмликлар анграйганича қолишди.
Уйга келиб, Талянинг хатларини ўқишга ўзимда куч топдим (қачонлардир, каттароқ бирон нарса ёзсам, бу хатларга яна мурожаат этаман). Ҳаммаси менга аталган, сўнггисида Украинадаги манзилини ҳам қолдирган эди. Шу заҳоти унга жавоб ёздим. Эртасигаёқ почтадан жўнатдим. Бир ҳафтадан кейин яна ёздим. Жўнатдим. Бир ойдан кейин яна… Охирги хатим 1998 йилнинг сўнгги кунларида жўнатилди. Биронтасига жавоб олмадим.

Кейин…

Кейин эса уни унутишни бошладим. Ичганда, мастлигимда, Таля билан бирга ўқилган китоблар қайта ўқилгандагина Таля эсга тушадиган бўлди.
Орадан 8 йил ўтди. Қанчадан-қанча Дилялар, Танялар, Гулялар, Зуляларни топдим, йўқотдим. Дилясида Талянинг қиёфасини кўрдим, Таняда Талянинг қоматини, Гуляда Талянинг ақлини, Зуляда Талянинг дунёсини топдим. Лекин бутун, бус-бутун Таляни қайтиб кўрмадим.
Ижтимоий тармоқлар кенгайиб, интернет орқали эски танишларни топиш имкони пайдо бўлгандагина уни қайта топдим. Лекин бу пайтда йигирманчи аср тугаб, аллақачон йигирма биринчи аср бошланиб улгурган, энди ўсмирлик тугаб, ёшлик ҳам ортга чекинаётган, қадриятлар ҳам анча-мунча ўзгаришлар учраган эди. Не ажабки, қачонлардир хипчабел, нозик-ниҳол-билқиллама Таля анчагина энга тортган, икки фарзанднинг онаси Таля холага айланиб улгурган экан. Таля топилганда ҳис-ҳаяжон, интиқлиқ катта бўлишига қарамай, интернет суҳбатимиз жуда қисқа бўлди. Бегона бўлиб улгурган эканмиз.

Шукр қилдимки, Тақдир бизни бир-биримизга керак ва мос бўлган пайтда учраштирган ва вақтида айрилтирган экан.
Шундан кейин, Таляни ҳатто ичганимдаям эсламай қўйдим.
Ва эсламаган бўлардим ҳам, ушбулар ёзилмаган бўларди, агар шу кунларда дунё қадриятларини остин-устун қилаётган Украина воқеалари юз бермаганида.
Украина Таляни эслатди, Таля эса эскирган, чанг босган хотираларни.
Мен сизга айтсам, Муҳаббат ўзи эски хотира.
Тугади.




Рост гап шуки, институтда қизлар масаласида омадим юришмаган. Бир ҳурлиқони яхши кўрардим. Ҳурлиқо элга машҳур бир инсоннинг набираси эди. Ақлим жойида бўлган, УМУМИЙ ПЕРСПЕКТИВА ва ШАНС йўқлигини билардим. Лекин манманлик қурсин, изҳори дил қилганман ва ҳурлиқони илк учрашувга КУТУБХОНАга таклиф этганман. Ҳурлиқо буни ҳамма курсдошларга, курсдошлар бу ёқда турсин, бутун институтга овоза қилган. Томи кетган Б. Ҳурлиқони Кутубхонага таклиф этипти — тайёр Анекдот. Ўшанда кўнглим қаттиқ оғриган, яраланган, шунча яраланганки, ҳалигача чандиғи бор.
Торгина коридорида ўпишиб хайрлашган бўлдик. Остонадан чиқар пайтим, қўлимдан ушлаб қайтарди. Қўлимни қўйиб юбормай, тўғри ётоғига олиб кирди. Шошмасдан ечинди. Бўлиқ аъзолар бунча ихчам танага жойлашган бўлиши мумкинлигини тасаввур этмагандим. Анчагина довдирадим. Сезди. Мени ҳам ўзи ечинтирди. Бир ярим кишилик каравотда биринчи марта ҳаммасини ўзи бажарди. Кўп вақт кетмади.
Шивирлади:
— Қоласанми?
— Қоламан.
Бу кеча Талянинг бағрида қолдим. Алвидо, Ҳурлиқо…
Давоми бор…


Ўтир, чой ичамиз, деди ва ўзи ошхонага кириб кетди.

Газ плитага чой қўйди. Сув қайнатиладиган тунука чойнакнинг ўзига чой дамлади. Ундан аввал косанишаб идишга солинган «Большая чаша» деган лапша-макароннинг устига қайнаган сувнинг бир қисмини қуйди. Лапша тиниши учун устини тарелка билан ёпди, бўлка кесди ва тантановор равишда эълон қилди: — Лапша еймиз.

Мен студентликнинг дастлабки икки йилида жуда қашшоқ ҳаёт кечирганман. Лекин Таля турмуши, ейиш-ичиши мендан ҳам қашшоқроқ эди.

Шу аҳволида мени лапша билан меҳмон қилмоқчи бўлганини тушуниб, тўғриси, уялиб кетдим, ҳозир келаман, деганча дўмдан пастга тушдим. Оқтепа айланмасидаги бекат олдидаги дўкондан тўртта тухум ва канадский сосиска, бунга қўшиб 2 шиша «Олмалиқ 4» пивосидан олдим. Студентчилик қурсин, пивони фақат стипендия чиққан кунлардагина ўзимга раво кўрардим. Нима бўлса, бўлди, гулят қилсак, қиппизда.

Қайтиб чиқсам, Таля кутиб ўтирган экан. Бозорликни кўриб қувониб кетди. Тухум ва сосискани дарров қайнатиб келди. Қовургани ёғи йўқ экан — билганимда ёғ ҳам олардим. Иккинчи овқат деб қайнатилган тухум-сосискани столга қўйди. Демак, лапша — биринчи овқат бўлади.

Ўтирдик. Пивони очиб, стаканларга қуйдим. Таранг қилмасдан ичди. Ўзини бошқатдан таништира бошлади. Таля деган исмни эшитмаган эдим, қора қош-қора кўзлигидан, аввалига татарми, арманими бўлса керак, деб ўйловдим. Наталя экан тўлиқ исми. Наталя эканини эшитиб дарров сўрадим: — Ўрисмисан?…
Ўша пайтларда ўрисларни ёмон кўрардим, ўқувчилигимда уруғлашни бошлаган миллатчилик касали студентлигимда роса авжига чиққан. Мен ва атрофимдагилар кўраётган етишмовчилик, қийинчилик, оғир турмуш учун фақат ва фақат ўрислар айбдор эди — менинг назаримда. Аҳмоқлигим даражасига бир мисол шуки, метрода, автобусда ўтирган бўлсам, ўрис кампир ё чол чиқиб қолса, жой бермасдим. Миллатчилик ўсмирлик касали, ўсмирлик — тана ва онг улғайиши мутаносиб юз бермайдиган давр-да, онг ортда қолаверади. Кўпчиликни, хусусан мени ҳам миллатчилик ўсмирлик билан бутунлай тарк этган. Майли бу энди бошқа мавзу.
— Йўқ, украинкаман, хохлушка.
Енгил тортдим — ҳайрият-э. Елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди. Ёқиб бораётган Таля яна ёқишни бошлади.

Наталя Янгиерда туғилган экан. Ота-онаси совет даврида Сирдарёдаги қанақадир қурилиш сабаб Украинадан келиб қолишган. Отаси аввалроқ Украинага — Николаев шаҳрига кўчиб кетган, Таля онаси билан қолган, лекин улар ҳам кўчиб кетиш арафасида. Отаси билан бирга кетишмагани сабабларидан бири — Талянинг ўқишни тугатмагани ва уйларини сотишмаган. ИнЯзда 4-курсда, инглиз тили филологиясида ўқиркан. Мендан салкам 3 ёш катта. Ёлғиз фарзанд. Бу квартира отасининг Янгиерлик қандайдир танишига тегишли. Таля свет-пвет, газ-пазини тўлаб туради холос.
Овқатланиб бўлгунимизча сўроққа тутдим. Қизиғи шуки, обдон суриштирган фақат мен бўлдим. У менинг кимлигим ва қаерда ўқишимдан бўлак бирон маълумот сўрамади. Пиво, студентча овқат ва суҳбат орамиздаги масофани бутунлай йўқотди. Иззатим битмасдан қайтиш ҳам керак. Танишганимиз зўр бўлди, энди кетайин, анови журнални берсанг, дедим.
Таля сочилиб ётган китоб-журналлар орасини титкилаб, «Иностранка»нинг учта сонини топди. Варақладим, «Сатанинские стихи» тўлиқ эмас, айрим қисмлари чоп этилган экан. Майли, йўқдан кўра юпанчиқ. Таля ваъда бердики — сен учун қолганиниям, ҳаммасини топиб бераман, лекин, келиб тур. Юрагим ҳаприқиб кетди. Таля мен учун ҳаммасини топиб беради. Бормисан, Таля!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.