Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ва эксперт гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тадбиркорликка оид 10 та норматив ҳуқуқий-ҳужжат лойиҳалари муҳокама қилинибди.
Хусусан, божхона кодекси, барқарорлик рейтинги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортерларига қўшимча шарт-шароитлар яратишга оид лойиҳалар кўриб чиқилган.
Умуман, йил бошидан бери Жамоатчилик кенгаши фаоллиги ва унумдорлиги сезиларли ошган. Ҳозирга қадар анчагина қонун ҳужжатлари кўриб чиқилиб, тадбиркорлар учун салбий таъсир кўрсатадиган қатор норма ва бандларни ҳужжатлар лойиҳасидан чиқариш бўйича таклифлар билдирилган. Шу билан бирга, қарорлар инклюзив, қамровли ва репрезентатив бўлиши учун соҳа тадбиркорлари билан мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этишда ҳар бир фикр ва таклиф муҳим аҳамиятга эга.