Фермерни талаш мавсуми: Дизель ёқилғиси яна потираб ошишни бошлади
Ҳар йили баҳор яқинлашиши билан очофат монополистлар ва ўғри олигархлар тил бириктириб, дизель ёқилғиси нархини оширишни бошлашади. Бу йил ҳам истисно бўлаётгани йўқ.
Охирги 5 кунда биржа савдоларида дизель ёқилғиси кетма-кет 6%дан кўпга қимматлаб, кеча тоннасига 13 277,2 минг сўмга чиққан. Чакана савдода дизелнинг литри 11,5-12 минг сўмга етаяпти. Бу дала ва экин ишлари бошланиши олдидан ғирт бузғунчилик ҳаракатлари, деб баҳоланиши керак.
Биржадаги манбалар дизель ёқилғиси нархи бўйича максимум ўсиш потологи белгиланиши мумкинлиги ҳақида айтишмоқда. Лекин бу ҳақда ҳозирча расмий хабар йўқ. Ўтган йили фермерлар учун дизель ёқилғиси нархини оширмаслик ҳақида Давлат раҳбари топшириқ берганди. Шундан кейингина нархлар бир муддат барқарорлашганди.