Startup Garage филиаллари водий вилоятларида ҳам очилмоқда
Startup Garage лойиҳасининг филиаллари 4 февраль куни Наманган вилоятида (Наманган шаҳридаги “АлоқаБанк” биносида, Тўрақўрғон кўчаси, 75-уй), 5 февраль куни эса Фарғона вилоятида (Фарғона шаҳридаги “АлоқаБанк” биносида, Б.Марғилоний кўчаси, 69а-уй) тантанали равишда очилди. 6 февраль куни эса Андижон филиали очилиши кутилмоқда.
AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage томонидан ташкил этилган ушбу лойиҳанинг асосий мақсади:
• ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш ва бизнесга айлантириш;
• мавжуд ғояларни “MVP” (кичик ишчи дастур) даражасига етказиш;
• менторлар билан таъминлаш ва тажриба алмашиш;
• стартапларни офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
• банк экотизимига интеграция қилиш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
• инвестициялар жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
• ички ва халқаро бозорларга чиқишга кўмаклашиш.
Жорий йил бошидан Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар 9 тага етди: Қашқадарё вилояти, Сурхондарё вилояти, Самарқанд вилояти, Навоий вилояти, Бухоро вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Наманган вилояти, Фарғона вилояти.
Реклама