Устав капитали талабга жавоб бермаган банклар микромолия банкига айланишлари мумкин
“Микромолиялаштириш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши билан бу имконли бўлади.
Қайсидир банкка 2028 йилгача, яна қайсидир бирига баҳоргача устав капиталини тўлдиришга вақт бериш ҳам шарт эмас. Уставини тижорат банки учун минимум 500 млрд.сўмга етказмадими, энди микромолия банкига айланади.
Ёки тескариси микромолия ташкилоти ўсиб, кенгайиб устав капиталини 50 млрд.сўмга етказса, мақомини микромолия банкига ўзгартиришини мумкин.
Микромолия банкларида:
жисмоний шахслардан омонатга жалб қилинган пул маблағлари миқдори қонунчиликда белгиланган кафолатланган омонат миқдоридан ошмаслиги (200 млн.сўм);
бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳига доир таваккалчиликнинг энг кўп миқдори 5 млрд сўмдан ошмаслиги;
тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ажратилган кредитларнинг кредит портфелидаги улуши 70 фоиздан кам бўлмаслиги;
чет эл банкларида ҳисобварақлар очиш, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига уларнинг мажбуриятлари бўйича кафолатлар бериш ҳамда мижозларнинг ташқи савдо операциялари бўйича хизматлар кўрсатиш тақиқланганлиги;
қарз қимматли қоғозларига инвестициялар банкларнинг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар доирасида фақатгина Марказий банк томонидан белгиланган юқори ликвидли қарз қимматли қоғозларига йўналтирилиши мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.