Маҳалла банкирлари битта банкда бўладими, ҳамма банкларнинг ходимлари маҳалла банкирларига айланадими ё туман банклари пайдо бўладими?
Маҳалла банкирлари фаолияти расман йўлга қўйилиши анчадан бери кутилаётган қадам эди. Чунки кейинги йилларда ва хусусан, 2024 йилда давлат банкларининг маҳаллабай ишлаши сиёсий ва институционал тус олди (витринага айланган Сайхунобод тажрибасида айниқса).
Энди бу жараён қандай воситалар билан амалга оширилиши қизиқ.
Ўтган йилларнинг оғир маъмурий тажрибаси давом эттирилса, мулкчилик шаклидан қатъий назар мавжуд 36та банкка Ўзбекистондаги барча 10 минг маҳалла бошма-бош бўлиб берилади. Албатта, бу қўрқинчли версия, ҳалол-пок бонкирларнинг ёмон туши десак ҳам бўлади.
Иккинчи, банк тизими репутацияси, жозибадорлиги ва умуман ислоҳотлар динамикасига камроқ зиён келтирадиган йўл - бу битта Маҳаллабай банк ташкил этиш. Ҳамма маҳалла банкирларини бир қўл, бир оёқ, бир кўз, бир қулоқ, бир тил ва бир калла қиладиган Маҳаллабай банки тузилиши янги замон чақириқларига ҳам мос тушган бўларди, бу ҳақда кўп бор ёзганмиз. Маҳаллабай банки тузилиши маъмурий кўричакка айланган ҳоким ёрдамчилариниям бюджет гарданидан чиқариб банк соҳасига интеграция қилишга йўл очган бўларди.
Албатта, учинчи йўл ҳам бор. Бу фақат туман миқёсида ишловчи туман банклари мақомидаги банклар ташкил этишга рухсат бериш. Энг бозорбоп ва эгилувчан йўл ўзи шу. Ўз ҳудудидаги аҳоли ва бизнесни жуда яхши биладиган, айтайлик, 10 млрд.сўм капитал билан иш бошлаши мумкин бўлган туман банклари пайдо бўлиши, мажбурият билан эмас, росмана тижорий асосларда ишловчи маҳалла банкирларини яратади.
Кўрамиз, кутамиз. Сизнинг-ча, энди қаеққа қараб юрамиз?