Истеъмолчи ҳимояланмаса чиқинди қарзларини электр тўловига боғлаш навбатдаги ёмон тажриба бўлади
Электр ва газ таъминоти бўйича аҳоли ва бизнес оғир стресс ва синовларни бошдан ўтказаётган шу кунларда ўзбек депутатлари таъминотдаги узилиш ва чекловларни эмас, чиқинди тўловларини электр тўловига боғлашни муҳокама қилишган. Шунга фурсат топишган. Уларга қойил қолмай иложи йўқ.
Депутат Алишер Қодирга кўра, тегишли қонунни биринчи ўқишда қабул қилишгаям улгуришган. Негадир Алишер Қодир ва унинг партияси сайлов-палов кампанияси пайтида чиқинди тўловларини электрга боғлаш ҳақида гапиришмаган ёки бундай антиқа тажрибани қўллашни дастурида акс эттиришмаганди. Қодирчилар ва параламентдаги бошқа чўнтак партиялар кимдан бундай мандат олишганини аниқлаштириб кетишса бўларди.
Энди чиқинди тўловларига қайтсак.
Биринчидан, чиқинди тўловларини ундириш механизмини осонлаштириш юкини истеъмолчи гарданига шартсиз юкланиши, юклангандаям ўзи барқарор бўлмаган электр таъминотига боғланиши жудаям баҳсли. Барака топгурлар, ҳеч қурса аввал электр таъминоти узлуксизлигини барқарорлаштириб олинглар, кейин чиқинди тўловини боғлаш ҳақида ўйланглар. Яъни аввал замонамиз қаҳрамони вазир Мирзамаҳмудовни чақиринглар-чи, сўранглар, қачон электр таъминоти узлуксиз ва барқарор бўлади?
Иккинчидан, чиқинди учун йиғилган 600 млрд.сўмлик қарздорлик қанчалик реал? Кимдир, қачондир инвентаризация қилганми? Шу қарздорликнинг қанча қисми амалда кўрсатилган хизмат ва тузилган шартномаларга асосланган? Қанча қисми маҳалла раисига бориб, ўзаро келишиб, муҳр урдириш билан ясалган?
Учинчидан, шартнома билан қамраб олинган ҳудудларда (айниқса ҳовлили маҳаллаларда) чиқинди олиб чиқиб кетилиши минимум интервали, частотаси ва аниқ вақти қандай бўлиши керак ўзи? Узоққа борманг, Тошкент биқинидаги маҳаллаларда чиқинди ойлаб олиб чиқиб кетилмайди. Депутатлар Қибрай, Тошкент аа Зангиота туманидаги хонадон эгалари йиғилган чиқиндисини ўз машинасига солиб, шаҳар чиқиндихоналарига ташишини билишадими? Нима учун истеъмолчилар емаган сомсасига пул тўлашлари керак?
Тўртинчидан, ёмон хизмат кўрсатаётган ё умуман хизмат кўрсатмаётган чиқинди тўплаш ва олиб чиқиб кетиш корхоналарини жазолаш ёки алмаштириш тизими ташкил этилмай туриб, тўловни электрга боғлаш бу ўлганни устига тепиш билан баробар бўлади. Тескари алоқа қандай ишлайди? Истеъмолчини жазолаш мумкин, лекин чиқинди хизмати кўрсатувчини жазолаш имконсиз бўлса, бу қандай адолат бўлади?
Шундай экан, жаноб депутатлар, масалан мен бу ҳеч қаерда очиқланмаган палапартиш лойиҳангизга, токи унда қонунсевар истеъмолчи ҳақлари кафолатланмагунча қаршиман.
Дарвоқе, Алишер Қодир ягона биллинг ҳақида 7 йилдан бери саноқда адашиладиган марта топшириқ ва вазифалар қўйилгани, уларнинг биронтаси бажарилмаганини биладими?