Кредитларни акцияга конвертациялаш схемаси ОКМКда (Ёшлик 1 кони) ҳам бошланди
ОКМКнинг ФРРУ олдидаги қарийб 1 млрд.долларлик қарзи акцияларга конвертация қилинган. Акциялар учун ҳисоб-китоблар 69 499 сўмдан ёки номиналига нисбатан 17,7 карра қиммат нархдан ўтган (Ўзбекистон тарихидаги рекорд битимда акцияларни бу нархда ким ва қандай баҳолаган?). Мазкур схемадан ОКМКга не наф, ликвидлиги тугаётган ФРРУга не наф, дея савол қўйилмаслиги керак, мазкур битим кипрликми, швейцарияликми ё гонконглик пудратчининг навбатдаги қимматлаштирилган пудратларини ясашда давом этишига йўл очади.
Моҳиятига кўра, бу схема ОТМКга берилган ФРРУ кредитини формал равишда акцияга алмаштириб қўйиш билан баробар. Худди шундай схема ФРРУ олдидаги қарзларини қайтариши керак бўлган давлат банклари билан охирги 2 йилда тез-тез амалга оширилмоқда.
Жамоатчилик томонидан Ёшлик 1 кони ва ўтган йили сентябрда ишга тушиши керак бўлган 3- фабрикани қуриш учун ажратилган 1 млрд.долларлик кредит нима учун қайтарилмагани саволи барибир қўйилиши керак. Каррасига қимматлашган 3- фабрика ишга тушмагани етмагандай, пудрат қироллари яна 4- фабрика қурилишини бошлашган, буям етмагандай 5- фабрика лойиҳасини ясашга ўтишган.
Ўзбекистоннинг иккинчи солиқ тўловчиси ОКМК шиширилган лойиҳа ва пудратлар орқали таланган, жозибали активлари бегоналаштирилиб, бўғзигача қарзга ботирилган Ўзбекнефтегаз тақдирини такрорламаслиги керак.