“Тарихий ишлар”: Уч йилда помидор экспорти икки карра қисқарган
Шонли энергетикларнинг "тарихий ишлари" яққол кўринадиган натижалардан бири қачонлардир ўзбекистонликларнинг доминант бозори ҳисобланган маконларда ҳам ютқаза бошлагани бўлса керак.
Статистика агентлигига кўра, Ўзбекистон 2024 йил 9 ойида 37,9 минг тонна помидор экспорт қилган. Ёмонмас дейишга шошилманг.
3 йил аввал Ўзбекистон 9 ойда икки баробар кўпроқ, 72,9 минг тонна, 2020 йил 9 ойида экспорт 80,2 минг тоннани ташкил этган.
9 ойлик маълумотлар янаям тубнинг реал картинасини тўлиқ намоён этмайди. Чунки олигарх чўнтаклар газ экспорти устуворлиги, иссиқхоналарнинг газдан узилиши оқибатлари ўлароқ октябрь-апрель ойларида помидор экспорти деярли тўхтаб қолади.
Ўзбекча статистика помидор импорти бўйича маълумотларни очиқламайди. Лекин куз-қиш мавсумида аллақачон помидор импортчисига айланиб бўлганмиз.
Помидор бу бир қип-қизил мисол холос. Олигархия манфаатларига бўйсундирилган аксилмиллий энергетика сиёсати билан ўзбек товарлари нафақат узоқ ташқи бозорларда, минтақамизнинг ўзида ва Ўзбекистоннинг ичида ҳам ютқазишда давом этаверади.
Балки кейинги қадамда бу “тарихий ишлари” учун шонли энергетикларнинг лавозими ҳам оширилар.