Табиий газ бўйича акциз солиғидан тушумлар камайишда давом этмоқда
2025 йил учун Фуқаролар учун бюджет лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳада келаси йил учун Бюджет лойиҳаси ва Бюджетномада акс этмаган айрим жиҳатлар қайд этилган.
Шулардан акциз солиғи бўйича тушумларнинг ижроси билан боғлиқ вазият эътиборни тортмаслиги мумкинмас. Айниқса, табиий газ бўйича акциз солиғидан тушумларнинг кескин қисқариб бораётганини бир қарашда илғаш қийин. Лекин бунинг учун аввалги йиллардаги маълумотлар билан солиштиришга тўғри келади.
Демак, 2025 йилда табиий газдан 6,2 трлн.сўмлик акциз солиғи ундириш режа қилинган. Бу 2024 йилда кутилаётган тушум 5,7 трлн.сўмдан 8,1% кўп. Бир қарашда ҳаммаси жойидагидек. Лекин бу алдамчи таассурот. Чунки 2024 йилда табиий газ бўйича акциздан 8,7 трлн.сўмлик тушум прогноз қилинган эди.
Яъни 2024 йилда табиий газдан акциз солиғи тушумлари газ нархлари каррасига оширилганидан кейин ҳам режа қилинганидан 3,0 трлн.сўм кам ундирилмоқда. Бу ҳазилакам пул эмас (камида 100 та мактаб қуриларди бу пулга). Шонли энергетиклар ва уларнинг олигарх шериклари етовида газ соҳасида қанчалик жарга қулаганимизнинг яққол тасвири бу (солиқ тушумлари доим реал аҳволни очиб қўяди).
Бундай ҳолат биринчи йил эмас. 2023 йилда аҳвол қандай бўлган дерсиз? 2023 йилда газ бўйича акциздан 7,0 трлн.сўм тушум прогноз қилинган. Амалда 5,5 трлн.сўм тушум бўлган.
Маълумот учун, 2024 йилда Акциз солиғидан жами 22,8 трлн.сўмлик тушум прогноз қилинган. Амалда 19,4 трлн.сўмлик тушум кутилмоқда